МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмасининг расмий саҳифаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#лойиҳа

Ижодий жамоа ташкил этилди

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳримизнинг иқтидорли ва ижодкор ёшларини қамраб олган ҳолда ижодий жамоа ташкил этилди.

📍Ушбу жамоа билан биргаликда "Китоб улашаман", "Дада, ойи мен сизларни яхши кўраман!" ва бошқа турдаги маънавий-маърифий лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.

Бизни кузатиб боринг!

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi


Диққат, сўровнома-2

⚡️Қани, ёшлар, сизнингча, қайси ҳоким ўринбосари йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.

Сўровнома 29 декабрь куни соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатиб ўтамиз: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi


#Назм

ҚОР

Бул ажойиб кун эрурким,
Ялтирар ҳар ёнда қор.
Кўкда офтоб, ерда юлдуз,
Гарчи йўқ осмонда қор.

Бул ғаройиб шеър недур деб
Парпирар Юлдуз қизим.
Мен дегайман, боқ, азизим,
Хадра-ю Дўрмонда қор.

Еттига тўлмиш, тўкилмиш
Катта қизнинг тишлари.
Оқ садафми ушбу ёнда
Дур каби дандонда қор.

Суҳбат айлаб турган эрдим
Мен зариф қизчам билан,
Кимдир айтди: кўп йўталманг
Иккингиз, балконда қор.

Ушбу қорким эрта-индин
Сув бўлар, бўстон бўлар.
Сочда кўрдим тўртта тола
Бул асл бўстонда қор.

Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi


#Фахр

АГМК аёллар жамоаси – Ўзбекистон чемпиони!

🤾🏻‍♀️Жорий йилнинг 10-17 декабрь кунлари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази базасида гандбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 4-давра ўйинлари ниҳоясига етди. Тўрт давра сарҳисобига кўра, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг АГМК аёллар жамоаси 2022 йилги Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бу эса АГМК аёллар жамоасининг 14-бора мамлакат чемпионлигини қўлга киритишидир.

🏆Бундан ташқари, мураббий Владимир Мўминов шогирдлари ҳисобида 12 карра Ўзбекистон кубоги, 11 карра Ўзбекистон мустақиллиги кубоги, 2 карра Жанубий-Шарқий Осиё чемпионлиги ҳамда Осиё чемпионлиги каби ютуқлар бор.

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi


⚡️⚡️⚡️

"Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" Республика танловининг шаҳар босқичида 21-мактаб тарғиботчиси Зиёда Ҳайитбоева ва 7-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Қувондиқова "Адабиёт ва публицистика" йўналиши бўйича фахрли 1- ва 2-ўрин соҳибалари бўлишди.

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Бугун 2-мактабда "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" Республика танловининг Олмалиқ шаҳар босқичи ўтказилди. Танловдан мақсад илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи талаба-ёшларни (30 ёшгача) аниқлаб, иқтидорларни рўёбга чиқариш ва рағбатлантиришдан иборатдир.

Танлов "Миллий мақом ва миллий эстрада", "Тасвирий ва амалий санъат", "Адабиёт ва публицистика" йўналишларида ўтказилди. Унда иштирок этиш учун 40 нафарга яқин номзод ариза топширган.

Видеода: 17-мактаб мусиқа ўқитувчиси Шаҳло Абдумавлонова миллий мақомни жонли ижрода куйламоқда.

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi


#танлов

"Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" танлови ғолиблари аниқланди

📌Олмалиқ шаҳрида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" Республика танловининг Олмалиқ шаҳар босқичи шаҳардаги 2-умумтаълим мактабида ўтказилди.

🤝Мазкур танлов Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, Олий таълим, профессионал таълим муассасалари , шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.

🔹Мақсад, илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи талаба-ёшларни рағбатлантиришдан иборатдир.

📍Тадбирда РМММ шаҳар бўлинма раҳбари С.Якупбекова томонидан шаҳарда иқтидорли ёшларнинг фаолияти, эришган ютуқларини юртимиздаги барча йигит-қизларга ибрат ва намунага айлантириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

♦️Танлов "Миллий мақом ва миллий эстрада", "Тасвирий ва амалий санъат", "Адабиёт ва публицистика" йўналишларида ўтказилди. Унда иштирок этиш учун 40 нафарга яқин номзод ариза топширган.

📚Барча иштирокчиларнинг ижодий ишлари, асарлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.
Ғолиблар танловнинг Тошкент вилояти босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Бўлинма томонидан уларга диплом ва бадиий китоблари топширилди.

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi




Маънавият хонаси - 2022.pptx
2.4Мб
#маънавият_хонасини_жихозлаш
#тавсия
#қўлланма

🔰Таълим масканларида маънавият ва маърифат хоналарини жиҳозлаш бўйича
тавсиявий қўлланма
👇👇👇 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
#SLAYD

📌қарор фармон фармойиш янгиланиб турилади, (ижодкорлик талаб этилади⚡️)

TАРҒИБОТ МАТЕРИАЛЛАРИГА КИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАГА ЎТИНГ
👉
https://t.me/targibotmaterial


#Эътироф

Маънавият фидойилари тақдирланди

Маънавият, миллий анъана ва қадриятларсиз ҳеч бир мамлакат ўзи кўзлаган натижага эриша олмайди.

📌Бугун Республика Маънавият ва маърифат марказида “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонларини  топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

📍Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров мамлакатимизда маънавий-маърифий жабҳадаги ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, бунда соҳа фидойиларининг ҳам ҳиссаси катта эканини таъкидлади.   

⚡️Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда иш олиб бораётган турли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъул мутасаддилари, илм-фан арбоблари, шоир, ёзувчилар, санъат, маданият соҳалари вакиллари иштирок этдилар.

🎗Тадбир давомида 500 нафарга яқин номзоддан республика бўйича энг муносиб кўрилган 96 нафари "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.   

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi


#Иқтибос

📍Танқид  ва ошкоралик  тўхтаган  жойда  ҳамд-у сано, маддоҳлик ва пинҳоналик бошланади.

Озод  Шарафиддинов

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi


#Фойдали

📚Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони

🔹Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади.

🔹Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади.

🔹Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради.

🔹Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади.

🔹Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради.

🔹Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади.

🔹Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi

Показано 12 последних публикаций.

125

подписчиков
Статистика канала