СИНФ ХОНАСИДА ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАСИНИ ПОРТЛАТГАН ЎҚУВЧИНИНГ ОТА-ОНАСИГА ЧОРА КЎРИЛДИ
Ижтимоий тармоқларда синф хонасида ўқитувчисини олдида пиротехника воситасини портлатган ўқувчининг тасвири акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, синфда пиротехника воситасини портлатган ўқувчи Фарғона вилояти Боғдод туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфида таҳсил олиши маълум бўлди.
Ҳодиса ишчи гурух томонидан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди:
Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси биринчи навбат тўртинчи соатдан кейинги танаффус пайтида мактабнинг 11-синф ўқувчиларининг тинчлигини сақлаш мақсадида хонага кирган, ўқувчиларни тартибга чақириб шу синф ўқувчиси Ж.Ш.га хонадаги парта стулларни тўғрилашни буюрган. Ж.Ш. ўқитувчининг танбеҳидан нотўғри хулоса чиқариб пиротехника воситасини ёқиб юборган. Ушбу ҳолатни шу синф ўқувчилари А.Қ. ва Н.С.лар видеога олиб ўзининг Тик-Токдаги шахсий профилига жойлаган.
Воқеа юзасидан шу куннинг ўзидаёқ жамоатчилик ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ўқувчиларнинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб, базавий ҳисоблашнинг 2 баравари миқдорида, яъни 446 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Ўқувчилар бир йил муддатга туман ИИБда профилактик ишлари олиб бориш учун рўйхатга олинди.
Ўқувчилар мактабининг тажрибали педагог ходимларидан мураббий бириктириб, таълим тарбиясини назоратга олиш ҳамда қизиқишига кўра тўгаракка жалб қилиш тўғрисида якуний хулосага келинди.
Келгусида мактаб маъмурияти ҳамда педагог жамоаси ўртасида бундай салбий холатларга йўл қўймаслик ва ўқувчилар, ўқитувчилар тартиб интизомини қаттиқ назоратга олиш, МФЙ профилактика инспекторлари билан хамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.
Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатлар аянчли оқибатларга олиб келмаслиги учун ота-оналардан фарзанд тарбиясига масъулият билан қарашга чақириб қолади.