📚 #ТАФАККУР_ТУҒЁНЛАРИ
Мурод Хидир #ҲИКМАТЛАР
Ҳаёт шундай топишмоқки, жавоби ҳам чалғитади.
Ҳаётнинг ҳар бир оний лаҳзасини севишдан тўҳтамасангиз, умрингизнинг кузагида ҳам кўклам насими эсиб, борингизда гунафша гуллаб ётади.
Инсоният бамисоли уммон. Дунёнинг чайқалиб туриши шундандир.
Лоқайдлик фалсафаси: «Нима, оқимга қарши сузсанг-дарё бошка ўзандан оқармиди?!»
Ҳар бир гўдак янги олам бўлиб дунёга келади. Шунинг учун ҳам ҳаёт сийқаликдан мангу холидир.
Инсоният олтиндан ҳазар қилган куниёқ олтин аср қайтиб келади.
Инсон дафина излаб овора бўлса, у инсон аталмиш хазинанинг тубига қачон етади?
Инсон ўзи тилсим бўлгани ҳолда не-не тилсимлар сирини ечмоқ истайди.
Саҳнадан ҳаётнинг фарқи шундаки, бунда ҳар кимнинг тутган ниқоби кўзга кўринмайди.
📚 "Тафаккур туғёнлари", Мурод Хидир
🌐 https://t.me/ @marifiymarkaz