#Tadbir
Энг улуғ ғоямиз: “Жаҳолатга қарши — маърифат"
Учрашув давомида дунёвийлик, ибодатда кўр-кўрона тақлиднинг салбий жиҳатлари каби муҳим мавзулар билан бир қаторда, ҳозирги кунда ёшлар тарбияси, фарзандларни илм олиши муҳимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш, айниқса уларни илм билан мунтазам шуғулланишларини назоратга олиш,турли экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолишларига йўл қўймаслик, миллий қадриятларимизни асраб авайлаш, фарзандларни Ватанга муҳаббат туйғусида вояга етказиш зарурлиги ҳақида алохида тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида, аҳоли томонидан ижтимоий, ақидавий ҳамда мазҳабсизликнинг салбий оқибатларига доир саволлар ва фикр мулоҳазалар берилди.
🌐 Telegramdagi rasmiy sahifamiz @marifiymarkaz

Шайхонтоҳур туманидаги 254 мактаб фаоллар залида Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари, “Исломобод” жоме масжиди имоми Устоз Абдулло домла Юлдашев иштирокида “Жаҳолатга қарши — маърифат" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.