МАРВАРИД ФИКРЛАР


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Оқшом чўкди бир эртакнамо,
Ишқ қоплади ул фалак юртин.
Доя бўлсин кекса оймомо,
Тонг туғиб бер, бошқоронғу тун...

✍️ Ўлмасбек Самарқандий


Хайрли тун, олисдаги дилга яқинларим.

Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин!
Ширин тушлар кўринг !


Унутманг, барчамиз Аллоҳ измидамиз.


@Marvaridfikrlar


Дўстларим қаторидан,
Бўлмоқдадир хатолар.
Кўз ёшини артишга,
Етмай қолди матолар.

Ўлим ҳақдир азалдан,
Келмоқнинг кетмоғи бор.
Чидаймиз-да,жўралар,
Яранинг битмоғи бор.

Лекин,мени қийнайди,
Юрагимда бир савол.
Сиздайин яхшиларга
Нега етмоқда завол?!

Дарахтларнинг учида,
Қалтирайди япроқлар.
Уни кўрганим сари,
Дилга энар титроқлар.


@Marvaridfikrlar


БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Мушуклар касалликларни даволайди ва бу фан томонидан тасдиқланган.😳

✅Хуриллаш товуши шифо беради, асабларни бўшаштиради ва қон босимини нормаллаштиради.

✅Мушук эгалари учун юрак хуружи эҳтимоли 40% га кам.

✅Мушукни силаш асабларни тинчлантиради ва стрессни йўқотади.


@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЭНГ ГЎЗАЛ ШЕЪР ВА ЭНГ ГЎЗАЛ ИЖРО

ОНАШ...

–Юр, сингилжон,
ўзимизнинг уйга бориб келайлик...


✍Абдусаттор Узгур
🎙Толибжон Исроилов


@Marvaridfikrlar


Дил, оқар дарёсан, дунёлар кезиб,
Тенгсиз санамларни излаган ахир.
Мен эса ситамлар қаҳридан безиб,
Меҳрга зор бўлиб йиғлаган сағир.

САЛОМАТ МАМАТҚУЛОВА



@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Якшанба оқшомингиз завқли лаҳзаларга тўлиқ бўлсин !


@Marvaridfikrlar


Кучлиларни севишмайди, улар жуда ноқулай одамлар. Гап шундаки, уларни бошқариб бўлмайди.

Лия Русс



@Marvaridfikrlar


Умримизнинг дастлабки қирқ йили ~ асосий матн, қолган қисми ~ унга ёзилган изоҳдир.

Артур Шопенгауер



@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунё бўйлаб саёҳат қилиш учун яна Дубай томонларга йўл оламиз, дўстим.
Бу эртакнамо маскан улуғворлиги билан диққатингизни тортиши шубҳасиз.


@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аслида энг гўзал фасл ~Куз.
Табиатнинг минг бири ранги унда мужассам. Моҳир рассом Куз бобо!

Шундай чиройли манзарали жойларда дам олишга, сайр қилишга не етсин!


@Marvaridfikrlar


Бир куни Альберт Эйнштейн доскада масала ечди:
9 х 1 = 09
9 х 2 = 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10 = 91
Тўсатдан залда тартибсизлик пайдо бўлди, чунки Эйнштейн битта масалани нотўғри ечган эди, 9 х 10=91. Барча ўқувчилари уни масхара қилишди.
Эйнштэйн ҳамма жим бўлишини кутди ва шундай деди: Тўққизта саволни тўғри таҳлил қилган бўлсам ҳам, ҳеч ким мени табрикламади, лекин мен битта саволни нотўғри ечганим учун ҳамма устимдан кулди. Демак, агар инсон жуда муваффақиятли бўлса ҳам, одамлар кўзига унинг энг кичик хатоси кўринади ва кўпчилик бундан «завқланади».

Ҳаётда ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона одам - ҳеч нарса қилмайдиган одамдир.



@Marvaridfikrlar


ТАБАССУМ БЕКАТИ

— Уйланиш яхшими, бобо?
— Яхши болам, аёлинг дардкашинг бўлади.
— Яхшику-я, лекин мени дардим йўқ-ку, бобо?!
— Уйлансанг бўлади, болам.



@Marvaridfikrlar


Кузнинг илк ёмғири ёғди бу кеча,
Йиғлаб дийдорлашди ер билан осмон,
Қора илон каби ялтирар кўча,
Тиллодай ярақлар барги заъфаон.

Сезяпман, деразанг олдида сен ҳам
Ёш тўла нигоҳинг дунёга қадаб,
Умри бевафони ҳис этиб бир дам,
Ичикиб турибсан, тишлаганча лаб.

Шаҳло кўзларингдан сачраб чиққан мунг,
Юзингда сирғалар намчил хат бўлиб,
Кулгичларингдан жим томчилар қайғунг
Беимкон ва олис муҳаббат бўлиб.

Йиғлама, сен ҳали бахтли бўласан,
Барча бахтлилардан кўра бахтлироқ,
Бедорликда висол йўқдир, биласан
Кундузлар қорадир, тушларинг - оппоқ

Йиғлама, ухла, то чиққунча қуёш,
Тушингга киргайман, етса имконим,
Сенинг кўзларингда ялтираган ёш,
Менинг юрагимга томчилар, жоним.

Кузнинг илк ёмғири ёғди бу кеча...

A. ҲАМРО



@Marvaridfikrlar


Сиз дунёга қандай боқсангиз, дунё кўзингизга шундай кўринади...



@Marvaridfikrlar


Ёнига келмайдиган бўлсанг, бировни куттирма.
Ўзи билан ўзи вақт ўтказаётган ва фақат ўз қобиғига ўралиб бахтли бўладиганларнинг хаёлида кезма.
Қисқаси, бекорга инсонларга умид берма.
Бундайларни йиқитсанг, қайта оёққа туриши осон бўлмайди.

Мирач Чағри Оқтош




@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲАР КУНИ ЭШИТИНГ!

БУЮК МУҲАББАТ


@Marvaridfikrlar


Дилим менинг, озурда  дилим,
Озорларга кўмилган дилим.
Сени яна азобга қўйиб,
Бу дунёдан совиди қўлим.

Кел кетамиз, керакмас бизга,
Озорлари бошидан қолсин.
Биздан хафа бўлганлар билсин,
Майли ҳолимизга бир кулсин.

Юр кетамиз, совуқ жойларга
Танамиздан кетсин ғуборлар.
меҳрли дил кечиргин  мени,
Бироз юмиб оламиз кўзни..

Менга фақат сен керак юрак,
Уриб турибсанки тирикман.
Алла айтиб берай оғрима,
Бошқа озор бермасам керак .

МАХСУМАХОНИМ


@Marvaridfikrlar


Чодра ўраган қиз атиргул ғунчасига ўхшайди: гўзаллиги ичида яширинган бўлади.Бу эса уни янада гўзаллаштиради ва худога яқинроқ қилади.

Рамита Наваининг "Ёлғонлар шаҳри" китобидан.



@Marvaridfikrlar


ТАБАССУМ БЕКАТИ

Фараз қилинг, одамлар 1000 йил яшaса қандай бўларди...

Ота ўғлини сўкяпти:
— Падаринга лаънат, 670 йилдан бери ичасан, ҳеч ичкиликни ташламайсан, ўғлинг сендан безиб Россияга кетганига 215 йил бўлди, катта ўғлинг 480 га кирди ҳали ҳам уйланмаган, қизинг 270 га кирди қачон эрга берасан, кичик ўғлинг 113 га кирди, суннат тўйиниям қилмадинг...



@Marvaridfikrlar


БУГУН,23-ОКТЯБРДА ТАВАЛЛУД АЙЁМИ ЁКИ ШОДИЁНА КУНЛАРИНИ НИШОНЛАЁТГАН МУХЛИСЛАРИМИЗ УЧУН МАХСУС ГУЛДАСТА.

ҚУВОНЧЛИ КУНЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН!




@Marvaridfikrlar

Показано 20 последних публикаций.

197

подписчиков
Статистика канала