Алвидо... йўлимиз бирга бўлмади.
Кўнгил, чанггалида янчилиди сапсан.
Бироқ ишқ ўлмади, севги ўлмади,
Мени яхши кўрсанг нега йиғлайсан.
Борманку хаётда борлиғим борим,
Кўкларга туташган кокильларинг хўл.
Мени яхши кўрсанг йиғлама жоним,
Жилмайиб юр...
Кўзингни бўёғи юзинг қоралар,
Сочларим елкангдан териб оламан.
Бахтли бўламан деб сўз бер азизам,
Мен ҳам бахти қаро шоир бўламан.
Мени яхши кўрсанг нега йиғлайсан,
Хали гуллаб кетар кўнглингда бодом.
Унутиб қўясан мен бор кунларни,
Ҳудди бўлмагандек бунақа одам.
Мени яхши кўрсанг нега йиғлайсан...
Муҳаммад али
https://t.me/Muhammad_Ali_ijodi