http://telegram.me/muslimalar
⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
Аллоҳнинг зикри билан калблар ором олур
🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀
Зикрнинг луғавий маъноси Аллоҳни эслашдир. Аллоҳни кўп зикр этган банданинг қалби покланади, имони мустаҳкамланади, дуолари ижобат бўлади, ихлоси ортади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Қайси бир қавм (жамоа) Аллоҳнинг зикри учун йиғилса, уларни фаришталар тавоф қиладилар, уларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, уларнинг даврасига сокинлик тушади, Аллоҳ уларни Ўзига яқин фаришталар билан бирга ёдлайди” (Муслим ривояти).
Аллоҳга тасбеҳ, такбир, таҳлил айтиш, ҳамд, шукр келтириш, дуо ва салавотлар айтиш, Қуръон тиловат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот, садақот ва инфоқ қилиш ҳамда ҳаж ва умра қилиш айни зикрдир.
Аллоҳ таолонинг зикрини адо этиш учун зокир маънавий жиҳатдан ва жисмоний жиҳатдан пок бўлиши шарт. Дил ва тил билан бажариладиган зикрлар, масалан, тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбир, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га юбориладиган салавотлар ва дуоларни таҳоратсиз, жунуб, ҳайзли, нифосли ҳолда ҳам айтавериш жоиздир.
Йўлда юриб кетаётган ва ҳаммомда ювинаётган ҳолда зикр айтиш мумкин. Зикр айтувчининг оғзи ҳам пок бўлиши зарур. Агар оғизга нажосат, масалан, маст қилувчи ичимлик, гиёҳванд модда, нос ва бошқа нарсалар тушиб қолса, уни сув билан ювиб покламасдан туриб зикр ва дуо ўқиш макруҳдир.
Зикр ва дуо Аллоҳга тазарру бўлгани учун, энг гўзал ҳолда, қиблага юзини бурган, ҳақиқий муҳтож кишилардек, ялиниб-ёлворган ҳолда қилинса, ижобати яқинроқ, савоби улуғроқ бўлади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам зикр ва дуо қилинса жоиз эканлигига Қуръон ояти ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳадисларида ҳужжат бор.
Қуръони каримнинг ўн учта сураси 16 оятида зикрга буюрилган. Саид ибн Жубайр: “Киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у зокирдир”, деган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Эр ярим тунда аёлини уйқудан уйғотса, икковлари ҳам икки ракат (таҳажжуд) намоз ўқисалар, “Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар” (Аҳзоб, 35) қаторига ёзиладилар (Абу Довуд ривояти).
Зикр пайтида биров салом бериб қолса, бирор одамнинг акса урганини эшитиб қолса, имом хутба бошлаб қолса, муаззин азон айтиб қолса, биров чақириб қолса, бировга ёрдам бериш кераклигини билиб қолса, уйқу ғолиб келса, шу ондаёқ зикрни тўхтатиб, зарур ишни бажариб олади, кейин жойига қайтиб келиб, зикрни келган жойидан давом эттиради.
Хулоса қилиб айтганда, зикр бирор ибодат ёки солиҳ амал қилаётган банданинг Аллоҳ билан қалбан боғлиқлигидир. Зокирлар эса “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур” (Раъд, 28).
Раҳматуллоҳ қори Обидов