telegram.me/muslimalar
⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
davomi👇...
Учинчи насиҳат
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Муслима тутган рўзаси Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши учун рўзанинг фарзлари, суннатлари ва одобларини ўрганиши лозим.
Аёллар рўзасига тегишли бўлган ҳукмларни келтириб ўтамиз.
1. 🌷 Балоғатга етган, оқила, муқим (мусофир эмас), қодир (касал эмас), ҳайз ва нифос каби ман қилувчилардан холи ҳар бир муслима аёлга рўза тутиш фарз бўлади.
2. 🌷 Агар навниҳол қиз кундузи балоғатга етса, куннинг қолган қисмида (рўзани бузувчи нарсалардан) тийилиши керак. Чунки унга рўза фарз бўлди. Ойнинг ўтган қисмининг рўзасини қазо қилиб тутиб бериши лозим эмас. Чунки у пайтда унга рўза вожиб эмас эди.
3. 🌷 Фарз рўзада қалб билан ният қилиш шарт. Тил билан талаффуз қилинмайди. Шунингдек, қазо рўза ва кафорат рўзалари каби вожиб рўзаларда ҳам ният шарт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳа васаллам айтадилар: «Кечаси рўза (тутишни ният) қилмаган кишига рўза йўқ. (Яъни рўзаси саҳиҳ эмас)». Аҳмад ривояти.
Рўзани туннинг қайси қисмида, ҳатто тонг киришидан бир лаҳза олдин бўлса ҳам ният қилсангиз, рўза дуруст бўлади.
4. 🌷 Рўзани бузадиган нарсалар еттита;
а) Жимоъ
б) Қучоқлашганда, ўпганда эркак ёки аёлдан маний келиши
в) Емоқ, ичмоқ
г) Озиқлантирувчи укол каби қувват бўладиган нарсалар
д) Қон олдириш йўли билан қон чиқариш
е) Қасддан қайт қилиш
ж) Ҳайз ва нифос қонининг келиши
Ҳайз кўрган аёл оқ ипни (яъни ҳайз тугагандан кейин чиқадиган оқиш суюқлик.. Бу билан аёл покланганини билади) кўрса, кечаси рўзани ният қилиб, рўза тутади.
Агар аёл покланганини билолмаса, пахта ёки шунга ўхшаш нарса билан артинади. Тоза бўлса, рўза тутади. Ҳайз қони бўлса, рўза тутмайди.
2.☘ Ҳайз кўрган аёл ўз табиатида қолиши афзал. Аллоҳ унга ёзиб қўйган нарсага рози бўлсин ва ҳайзни тўсадиган амалларни қилмасин. Чунки бу (ҳайз) Аллоҳ таъоло Одам алайҳиссалом қизларига ёзиб қўйган нарсадир.
3. ☘Агар нифос кўрган аёл қирқ кун тўлмасдан покланса, рўза тутади ва намоз учун ғусл қилади. Агар нифоси қирқ кундан ўтиб кетса, рўза ниятида ғусл қилади. Тўхтамаётган қонни истиҳоза деб эътиборга олади. Лекин одатий ҳайз вақтига тўғри келса, ҳайз ҳисобланади.
4. ☘Истиҳоза қони рўзани бузмайди.
5. ☘Ҳомиладор ва эмизикли аёл касалга қиёс қилинади. Оғиз очишлари жоиз. Улар қазосини тутиб беришади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кечди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди». Термизий ривояти.
6. ☘Рўзадор эҳтиёж туғилганда таомни татиб кўриши мумкин. Лекин ютиб юбормайди. Оғзига олган таомни туфлаб ташлаши рўзасини бузмайди.
7. ☘Шом намозидан олдин ифторликни тезлаштириш ва саҳарликни кечиктириш мустаҳаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Инсонлар модомики ифторликни тезлаштирар эканлар, яхшиликда давом этадилар». Муттафақун алайҳ.
Davomi bor...