Бир неча соат олдин Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғи “Ёртибоши” маҳалласида истиқомат қилувчи Барокатхон онанинг видео мурожаати «Узб100хилбозор» телеграм каналида кузатилди.
Мурожаатда 70 ёшли онахон ўғлини даволатиш учун ўз буйрагини сотишини айтган. Шу билан бирга, бугунгача давлат тизимидаги мавжуд ёрдамлардан фойдалангани, мутасаддилар, ҳайрия маркази, жомъе масжиди томонидан ҳам қўшимча ёрдамлар кўрсатилганини маълум қилиб, уларга қайта-қайта мурожаат этишга ботинолмай қолганини билдирган.
Ушбу мурожаатга асосан, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги туман раҳбари бошчилигида Барокатхон онани моддий қўллаб-қувватлашда давом этишини билдиради. Ўғилнинг даволанишида зарур бўлаётган пул маблағини ажратиш ишлари ташкил қилинишини маълум қиламиз.
Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz