Namoz Media


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


📿Ассалому алайкум.
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


АЁЛЛАРГА ХОС ҲОЛАТЛАР

Балоғат ёшига етган қизлар ва аёлларга хос уч ҳолат мавжуд:

I.Ҳайз ҳолати. Ҳайз энг ками уч кун, кўпи билан ўн кун бачадондан келадиган қондир. Бу кунлар ичида қон давомли келмасдан, ора-сира тўхташи ҳам мумкин. Бироқ ораликдаги бу кунлар ҳам ҳайз кунлари ҳисобланади.

Ҳайз кунлари аёлларга қуйидаги амаллар тақиқланади:
1)намоз ўқиш;
2)рўза тутиш;
3)Қуръон ўқиш. Бироқ ҳайз ҳолидаги Қуръон муаллимаси Қуръон ўқиш нияти билан эмас, толибага ўргатиш мақсадида ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз Қуръон ўргатиши мумкин;
4)Қуръони каримга қўл теккизиш;
5)Каъбани тавоф этиш;
6) масжидга кириш;
7)эри билан жинсий алоқада бўлиш.

Аёллар ҳайз кўрган кунлари ўқиёлмаган намозларининг қазосини ўқимайдилар, бироқ тутолмаган рўзаларини кейин тутадилар. Ҳомиладор аёллар ҳайз кўрмайдилар.

II. Нифос ҳолати. Аёлларда туққандан сўнг бачадондан қирқ кунгача келадиган қон нифос қонидир. Бу қон қирқ кундан олдин ҳам тўхташи мумкин. Қон тўхтаган куни ғусл олиб ибодатларда давом этилади. Қирқ кун ичида қон келиши яна бошланиб қолса, қон тўхтаган олдинги кунлар ҳам нифос ҳолатидаги кунлар ҳисобланади. Ҳайз кунларида тақиқланган (ҳаром саналган) амаллар нифос ҳолатида ҳам тақиқланади. Бу кунларда ўқилмаган намозлар қазо қилиб ўқилмайди, тутилмаган рўзаларнинг қазоси тутилади.
III. Истиҳоза. Хасталик туфайли аёлларда таносил узви йўли билан бачадондан эмас, томирдан келадиган қон изтиҳоза қонидир. Ҳайз қонининг ўн кундан ошиғи ва уч кундан оз давом этгани, кўзи ёригач нифоснинг қирқ кундан ортиқ давом этгани ва ҳомиладорлик пайтида келадиган суюқликлар истиҳозадир. Бундай ҳолатлар аёллар учун узрли саналади.

Link 👉🏻 @Namoz_Media


ТАЯММУМ

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 43-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни): «Борди-ю бетоб ё сафарда бўлсангизлар ёки сизлардан бирортангиз ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангизу сув топа олмасангиз, покиза ер (тупроқ, тош, қум, чанг кабилар) билан таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлларингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афу этувчи ва кечирувчидир».
Таяммум қилишда таҳоратга ёки ғуслга ҳам ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният қилиш ҳам мумкин.
Таяммум олиш тартиби қуйидагичадир:
1.Енгларни тирсакларигача шимариб «Таҳорат (ёки ғусл) учун таяммум олишга ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.
2.«Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм», дейилади ва қўллар, бармоқлари очиқ ҳолда, тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган бирор нарсага бир марта урилади.
3. Қўлларнинг ичи (кафт) билан юзга масҳ тортилади.
4.Қўлларни иккинчи бор тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган нарсага уриб, чап қўлнинг кафти билан ўнг қўлга тирсаги билан қўшиб,
ўнг қўл кафти билан эса чап қўлга айни тарзда масҳ этилади.
Таяммумни бузадиган ҳоллар:
1.Таҳоратга яроқли сув топиши.
2. Бадандаги яра ёки (бошқа) узр туфайли таяммум олган кишидан бу ҳолатларнинг кетиши.
3.Таҳоратни бузадиган ҳоллар таяммумни ҳам бузади.

Link 👉🏻 @Namoz_Media


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 TAҲОРAT ҚAНДAЙ ҚИЛИНAДИ? | БИРГAЛИКДA ЎРГAНAMИЗ
➖➖➖➖➖➖➖➖

Link 👉🏻 @Namoz_Media


ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

1. Баданнинг бирор жойидан қон ёхуд йиринг чиқиб оқиши.
2. Оғиз тўлиб қусиш.
3.Кичик ё катта ҳожат.
4.Ел чиқиши.
5. Милк қонаб, тупурганда тупук рангининг қизил бўлиши;
6.Ҳушдан кетиш;
7. Намоз ўқиётиб, ёнидаги одам эшитадиган даражада кулиш.

Link 👉🏻 @Namoz_Media


ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ


1. Аввало, таҳорат олишга ният қилиниб, «Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожийм. Бисмиллааҳир- роҳмаанир-роҳиийм», дейилади.
2. Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб, остига сув югуртирилади.

3. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади.

4. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади.

5. Юз уч марта ювилади.

6. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.

7. Сўнгра чап қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади

8. Ҳовучга сув олиб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортилади.

9. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масҳ қилинади.

10. Иккала кафтнинг орқаси билан бўйин масҳ қилинади.

11. Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади.

12. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади.
Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак.
Тирноқларга суртилган лак, теридаги ҳар хил бўёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат саҳиҳ (ҳақиқий) ҳисобланмайди.

Link 👉🏻 @Namoz_Media 🍃


ТАҲОРАТ

Ислом дини ҳам вужуд, ҳам қалб тозали-гига катта аҳамият берган
бир диндир. Суюкли Пайғамбаримиз бизга шундай насиҳат қиладилар: «Кучингиз етгунча тозаликка риоя этингиз, чунки Аллоҳ таоло Ислом динини тозалик устига бино қилди. Жаннатга ҳам фақат тоза бўлганлар киради» .
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни): «Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни (ювингиз-лар)!». Бинобарин, динимизнинг устуни ҳисобланган намозни адо этмоқ учун, албатта, таҳоратли бўлиш шартдир.

Link 👉🏻 @Namoz_Media 🍃


ИСЛОМ ВА ИМОН ШАРТЛАРИ

Ислом тинчликка, покликка, инсонийлик-ка, меҳр-мурувватга, ватанпарварликка, илм олишга чақирувчи диндир. У инсонни икки дунё саодатига етказади.
Қуйидагилар Ислом динининг рукнлари-дир:
1. Имон.
2. Ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш.
3. Рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш.
4. Закот бериш. Закот Исломда молиявий ибодатдир. Яъни бойлиги нисобга (муайян миқдорга) етган мусулмоннинг йилда бир марта ҳақдорларга закот бериши фарз.
5. Ҳаж қилиш. Бу амал моддий жиҳатдан қурби етадиган мусулмонларгагина фарздир.
Қуйидагиларга ишонган киши имонлидир:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4)Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5)Охират кунига;
6)Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7)Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа.

Link 👉🏻 @Namoz_Media


Sizlarga Namoz o'qishni o'rgatuvchi super kanal !
Bu yerda 👇🏻
--- Namoz o'qishni o'rganasiz
! in shaa Alloh !
--- Namozdagi Duolar !
--- Namozdagi suralar !
--- Namoz haqida eng ko'p beriladigan savollarga javoblar ?!
--- Namozga oid sara ma'ruzalar !
-------------------👇🏻--------------------
Bularning barchasini Telegram Da turib huddi kitobdan o'qigandek o'rganasiz in shaa Alloh !

P:S/ * Namoz Jannatning kalitidir !
* Namoz Dinning ustunidir !
* Namoz Mo'minning me'rojidir !


Link 👉🏻 @Namoz_Media

Показано 8 последних публикаций.

200

подписчиков
Статистика канала