Asqarova Nigora Asqarovna


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O'zLiDeP deputati

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Президент Фармони билан вазирлар тайинланди.

🔸Лазиз Кудратов – инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
🔸Ботир Захидов – камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
🔸Иброхим Абдураҳмонов – қишлоқ хўжалиги вазири;
🔸Шавкат Хамраев – сув хўжалиги вазири;
🔸Шерзод Хидоятов – қурилишва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
🔸Илхам Махкамов – транспорт вазири;
🔸Жўрабек Мирзамаҳмудов – энергетика вазири;
🔸Бобир Исламов – тоғ-кон саноати ва геология вазири;
🔸Шерзод Шерматов – рақамли технологиялар вазири;
🔸Азиз Абдухакимов – экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
🔸Асилбек Худаяров – соғлиқни сақлаш вазири;
🔸Хилола Умарова – мактабгача ва мактаб таълими вазири;
🔸Конгратбай Шарипов – олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
🔸Адхам Икрамов – спорт вазири;
🔸Озодбек Назарбеков – маданият вазири;
🔸Акбар Ташкулов – адлия вазири;
🔸Бахтиёр Саидов – ташқи ишлар вазири;
🔸Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – фавқулодда вазиятлар вазири;
🔸Пўлат Бобожонов – ички ишлар вазири;
🔸Баходир  Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири этиб  тайинланди.




Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўтган даврда парламент дипломатияси ва парламентлараро алоқалар ташқи сиёсатимизнинг таъсирчан ва прагматик воситасига айланди.

Ўтган беш йилда Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяларига аъзо бўлди, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари иккинчи парламентлараро форуми каби халқаро тадбирларга мезбонлик қилди.

Давлатимиз раҳбари халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида қуйи палатада қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиялари ташкил этишни таклиф қилди.

Янги тузилаётган парламент комиссияси ташаббусни қўлга олиб, қонунларимизни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштиришни келгуси йилда якунига етказишига ишонч билдирилди.

Facebook|Instagram|X


















#Тезкор
2025-йил "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили" деб эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев келгуси йилни шундай деб номлашни таклиф қилди.


Репост из: Segment.uz
Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

Telegram | Instagram | Facebook


#Байроғим_фахрим

🇺🇿 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун.

🇺🇿 Бугунги қутлуғ сана билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман.

🇺🇿 Барчамизни ягона Ватан, муштарак мақсадлар, умумий келажак йўлида бирлаштириб келаётган Ўзбекистон байроғи ҳамиша юксакларда ҳилпирайверсин!






14 ҳудуд раҳбари ҳам сенатор бўлди

Марказий сайлов комиссияси ҳудудлардан сайланган сенаторлар рўйхатини эълон қилди

Ҳудудлар раҳбарлари бир вақтнинг ўзида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият вакили сифатида қолишда давом этишади. Жами 51 нафар сенатор сайланган бўлиб, 14 та сенатор вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси раиси ва Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган амалдорлардир.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 3 нафардан сенатор сайлаган Конституцияга кўра 4 нафардан сенатор сайланиши керак эди.

Марказий сайлов комиссиясининг қайд этишича, янгидан шаклланган Сенат аъзоларининг ярмидан кўпини, яъни 56,6 фоизи 60 ёшдан катталарни ташкил этди. Бир нафари – 30 ёш, 41,6 фоизи – 40 ёшдан 60 ёшгача.

Батафсил рўйхат билан иловада танишишингиз мумкин.


Бугун 17-ноябр – "Халқаро талабалар куни" барча талабаларга муборакбод бўлсин.

Халқимизга ва жамиятимизга фойдаси тегадиган етук кадр бўлишингизга тилакдошмиз.

Ҳурматли студентлар байрам муборак 😊.


Президент 9 нафар сенаторни тайинлади

Шавкат Мирзиёев фармони бўйича тайинланган сенаторлар орасида Азамат Зиё, Муножот Йўлчиева, Абдусаид Кўчимов, Содиқ Сафоев, Турсинхон Худайбергенов, Алишер Саъдуллаев ва бошқалар бор.


#uzlidep_21yoshda

😎 15 ноябрь – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганига 21 йил тўлди. Шу сана муносабати билан барча партиядошларимизни, фаол аъзоларимиз ва депутатлик корпуси вакилларини самимий муборакбод этамиз!

Показано 20 последних публикаций.