Тилак!
Мана яна бир йил насиб қилди бизга,
Янги дўстлар қўшилдилар сафимизга,
Кўз тегмасин асло оқибатимизга,
Янги йилда омон бўлсин яқинларим!
Ўтган йилда не синовла синалишди,
Аразлашди , кўп йиғлашди, қийналишди,
Шукур қилиб ярашишга ўрганишди,
Янги йилда омон бўлсин яқинларим!
Орамизни бузмоқчилар бисёр бўлди,
Душманимиз: ҳам ҳийлакор, айёр бўлди,
Кимни қандай эканлиги ошкор бўлди.
Янги йилда омон бўлсин яқинларим!
Синалганлар қолди фақат атрофимда,
Меҳмон бўлди ҳурмат деган даргоҳимда,
Бутун умр юрадилар ардоғимда,
Янги йилда омон бўлсин яқинларим!
Ваъда бериб, ҳеч аҳдидан қайтмадилар,
Мен ҳақимда ёмон сўзлар айтмадилар,
Оғир кунда юзин буриб кетмадилар,
Янги йилда омон бўлсин яқинларим!
Жон десалар жон беришга тайёрман мен,
Бўлмасалар телба, ҳоли абгорман мен,
Улар бўлса ҳар синовга тайёрман мен,
Янги йилда омон бўлсин яқинларим!
Акамсиз сиз, укамсиз сиз, ҳамда дўстим,
Қадрдоним, азиз опа-сингилларим.
Бир тилакни такрорлайди Мумтозбегим:
Янги йилда омон бўлинг яқинларим!
✍ Мумтозбегим
@Odilnur3