Оҳангарон шаҳар Ногиронлар жамияти


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Биз биргамиз. Оҳангарон Ногиронлар жамияти расмий канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ногиронлиги бўлган боланинг онасига қандай имтиёзлар бор?

Ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига қуйидаги имтиёзлар берилган:

1️⃣ Ногиронлиги бўлган фарзандини 8 ёшгача тарбия қилган онага пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига фарзандига қараган даври қўшиб ҳисобланади.

💬 Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирда қўшиб ҳисобланади.

2️⃣ Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.
https://t.me/ohanagaronbiz_birgamiz


Еяётган овқатимиз умримизга қандай таъсир қилади?

Олимлар инсон ҳаётига кундалик овқатланиш рациони қандай таъсир қилишини ўрганиб чиқишди ва натижалар жуда қизиқарли. Уларнинг маълум қилишича, баъзи маҳсулотлар инсон умрини қисқартирса, бошқалари ҳаёт давомийлигини узайтиришга ёрдам беради.

Масалан, бир дона хотдог умрни 36 дақиқага қисқартириши мумкин, бир стакан кола — 12 дақиқа, чизбургер эса тахминан 9 дақиқага. Бу маҳсулотлар таркибидаги ортиқча ёғ, туз ва қанд саломатлик учун хавфли ва юрак-қон томир, қандли диабет каби касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Лекин ижобий мисоллар ҳам бор. Ерёнғоқ ёғи ва мураббодан тайёрланган бутерброд инсон умрига 32 дақиқа қўшиши мумкин, ловия ва ёнғоқлар — 16 дақиқа, мева — 10 дақиқа, лосось балиғи эса яна 32 дақиқа умр беради. Бундай маҳсулотлар таркибида витамин ва фойдали ёғлар кўп бўлиб, улар организм учун зарур моддалар манбаи ҳисобланади.

Бу тадқиқотда жами 5800 турдаги маҳсулот ўрганилган. Унинг натижаларига кўра, ишлов берилган, ортиқча қанд ва ёғ қўшилган маҳсулотлар умрни қисқартирса, табиий ва витаминларга бой таомлар ҳаёт давомийлигини узайтиришга ёрдам беради.

Кундалик рационни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Чунки овқатимиз нафақат тўйиниш манбаи, балки умримизга таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири. Ҳар бир овқат танлови умрнинг сифати ва давомийлигига таъсир қилиши мумкинлигини унутмаслик керак.

🧠@nurbekalimov


@ijtimoiyaxborot

❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН


📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

✏️ Ушбу норма қонунчиликда олдинлари бўлмаган. Бу норма Фуқаролик кодексига 21.02.2024 йил кунги ЎРҚ-911-сон Қонун билан киритилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


#БРМ3 🩺
Фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли

ЎзРК 48-модда


Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими?

🤔 Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

☝️ Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.

🔔 Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими.

👉https://t.me/ohangarontumanihokimligi

Bizning rasmiy sahifalarimiz👇

🌐
Web-site ✈️Telegram 🌐InstagramFacebook 📹YouTube 🕊Twitter


#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


❓Пенсия ва нафақанинг фарқи нимада?

Ҳалигача ёшга доир пенсия ва нафақа бир тушунча деб ҳисоблайсизми? Аслида ундай эмас.

Пенсия ва нафақанинг фарқи шундаки:

🗣️ Камида 7 йил иш стажига эга бўлган 55 ёшдаги аёллар ва 60 ёшдаги эркаклар ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.

🗣️ Иш стажи 7 йилга етмаган аёллар 60 ёшдан ҳамда эркаклар 65 ёшдан ёшга доир нафақага чиқишлари мумкин.

➡️ Батафсил


Репост из: Оҳангарон шаҳар Ногиронлар жамияти
Noyabr oyida iste'mol qilingan gaz va elektr energiyasi uchun har oylik kompensatsiyaga arizalar qabuli boshlandi

Arizalar butun Respublika bo‘ylab ehtiyojmand oilalardan qabul qilinmoqda. Bunday kompensatsiyalar Qoraqalpog‘iston va Xorazmda yilda 5 oy va boshqa mintaqalarda yilda 4 oy to‘lanadi.

Noyabr oyida Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan kam ta'minlangan oilalar uchun 270 ming so‘m miqdorida bir martali moddiy yordam to‘lab berildi.

1-dekabrdan butun O‘zbekiston bo‘ylab gaz va elektr energiyasiga tariflar ortishi bilan bog‘liq kompensatsiya uchun arizalar qabuli boshlandi.

Kompensatsiya, ijtimoiy me'yordan oshiq sarflangan gaz va elektr energiyasi uchun to‘lovlarda yordam berish maqsadida, oy yakunlari bo‘yicha to‘lanadi.

Kompensatsiya amal qilish davomiyligi:
• Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm viloyatida 5 oy (oktyabr-fevral).
• O‘zbekistonning boshqa viloyatlarida – 4 oy (noyabr-fevral).

Kompensatsiya olish tartibi va hisoblanadigan summalar haqida rasmlar orqali to‘liq ma'lumot olishingiz mumkin.

📝 telegram    💻 instagram  
📝
facebook   🐧 xcom
🎞 youtube     🎖 ihma.uz






@ijtimoiyaxborot

❗️Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар


🔺 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

🔺 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

🔺 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔺 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

🔺 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🔺 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

🔺 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

🔺 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

🔺 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🔺 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

🔺Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.

🔺Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (18 млн 750 минг сўмгача) субсидия ажратилади.

🔺I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади.

🔺Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.

🔺Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati


🇺🇿 8 Декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Менингконституциям

❗️Фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.
Манба: Конституция 48-модда

Батафсил видеороликда
👆👆👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati




Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар "Бунёдкор " М Ф Й да яшовчи, 2-гуруҳ НБШ Умид Матқасимовни онаси, васийси Клара Матқасимова телефон орқали мурожаат қилди. Телевизори бузилиб қолганлиги, ўғли иккиси шу маиший техникага муҳтожлигини айтиб, ёрдам сўради. Оҳангарон шаҳар ногиронлар жамияти вакиллари мурожаатчи хонадонига бориб, ўрганди. Халқаро Ногиронлар куни ҳамда Конституция байрами муносабати билан ҳомийлар кўмагида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган бу оилага " Artel" русумли телевизор олиб берилди. Шунингдек, оилани даромадини ошириш мақсадида хонадон томорқасида иссиқхона қуриб бериш бўйича гаплашиб олинди. Шу йўналишда масъулларга таклиф берилди.


#Shukuh

Shahrimizdagi Alimardon ovqatlanish majmuasida shahar hokimligi tomonidan 3-dekabr Nogironlar kuni munosabati bilan shahrimizdagi imkoniyati cheklangan fuqarolar uchun bayram dasturxoni yozilib, madaniy-badiiy kecha tashkil etildi.

Madaniyat bo‘limi xodimlari tomonidan yig‘ilganlarga ko‘tarinki kayfiyat ulashildi.

✨Ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolarga esdalik sovg‘alari, oziq-ovqat mahsulotlari tarqatildi.


➡️Telegram         ➡️Instagram
➡️Youtube           ➡️Web sayt
‌‌


@ijtimoiyaxborot

❗️ҲОЗИРГИ КУНДА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ АЁЛЛАР КИРИТИЛМОҚДА ?


📃 Ҳукуматнинг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

“Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🟢 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

🟢 Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🟢 Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🟢 Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🟢 Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;

🟢 Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

❗️«Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат биттасига киритилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot


⚡️Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

📄 Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

❗️Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

➖ охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

➖ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

➖ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.


✅ Демак, Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади.


#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари

➡️Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.

➡️Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

🖥Батафсил: www.gendermadad.uz

Каналга уланиш
📱https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌐Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook |🟥Youtube


@ijtimoiyaxborot

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади.


📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига кўра,

➖ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

✅ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

➖ Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.