ОЛМАЛИҚ_ҚАДРДОН


Гео и язык канала: Таджикистан, Таджикский
Категория: Религия



Гео и язык канала
Таджикистан, Таджикский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Қани энди ҳамма аёллар шундай бўлса.
Афсуски, ундай эмас.
Бугун деярли айрим аёлларни дарди фикри оила эмас, пул-бойлик, эрни уй жойи бўлса, иложи борича эга чиқиш бўлиб қолган.
Фарзандлар тақдири умуман қизиқтирмайди.

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркакнинг энг катта бойлиги уни тушунадигон жуфти ҳалоли борлигидур....

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
– Яқинларимни, ака-укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб, таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда хушламай:
– Майли, келаверишсин-чи, Худо хоҳласа, бир гап бўлар! – дебди.
Эри:
– Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... – дебди.

Эр ишдан уйига қайтиб келиб, аёлидан:
– Дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? – деб сўрабди.
Аёл:
– Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, – дебди.
Эр:
– Аллоҳ сизни кечирсин, Хоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
– Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир, бегона эмаслар, сизнинг  яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! – дебди.

Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди...
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
– Куёвим қани? – деб сўрабди.
Қизи:
– Бироз олдин чиқиб кетгандилар... – дебди зўрға.
Отаси:
– Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб қолдими, а? – дебди.

Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: “Ахир, уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди, ахир... Қандай қилиб, уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?”

Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
– Нимага меҳмонга менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? – дея сўрабди.
Эри:
– Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? – дебди.
Аёл:
– Сиздан ўтинаман Хожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон тайёр таом келтира қоли-и-инг... – дебди.
Эри:
– Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига устак улар бегона эмас “сизнинг яқинларингиз”! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг! Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! – дебди.

Аёлни уриб эмас, ақл билан тавбасига таянтириб, тарбиялаш керак!

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туғилган кунни шундай ўтқизса ҳам бўларкан...

Аллоҳ рози бўлсин!

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев озодликка чиқди - манба

Салим Абдувалиев саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиққан, деб хабар бермоқда Kun. uz манбаси. У 12 январ куни жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган.

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


​​#Ҳикоя

Қўшни муҳтож бўлмасин

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра АРСЛОНОВА

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўшни

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Видеодан маълум бўлишича Отахон болаликдан етим қолиб, етимлик, ёлғизлик азобини тортиб, Фарғонадан Тошкентга келиб қолган экан. Кейинги ҳаётлари ҳақида маълумот берилмабди ҳозирча ва бугунги кундаги холатларини кўриб турибмиз видеода. Жуда оғир, жуда ачинарли холат.
Кўриб жуда хафа бўлдим😢

Аллоҳ мушкулларини осон қилсин. Бефарқ бўлмаган инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин.🤲

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўп қурут еса камқонликка олиб келади деган гаплар қанчалар асосли?

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Ҳар куни қурт истеъмол қилсангиз табиатнинг энг яхши совғасидан баҳраманд бўласиз. Чунки қурт — иммунитетни мустаҳкамлайди, суяк ва тишларингизни калций билан бойитади, ҳазмни осонлаштиради, зарарли микробларга қарши курашади ва табиий энергия манбаи саналади...

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


ОПА

   Мусо алайҳис салом чақалоқлигида онаси уни Фиръавн қатл қилишидан қўрқиб Аллоҳнинг амри билан бир саватчага солиб дарёга оқизиб юборди. Уни сездирмасдан кузатиб бориш учун ўшанда Мусо алайҳис саломнинг опасига: "Унинг изидан бор!", деган эди.
 
   Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳнинг онаси у ёшлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан энди опаси шуғуллана бошлайди. Ибн Ҳажар опаси ҳақида шундай дейди:
   "Опам қория, котиба ва зеҳнда замонаси мўъжизаси эди. У онамдан кейинги онамдир!".
   Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳдек олимни бизга тақдим қилган зот унинг опаси бўлади!

   Юсуф алайҳис саломнинг ўн бир акаси уни отасидан алдаб ажратиб олиб қудуққа ташлаб кетишди.

   Мусо алайҳис саломнинг опаси уни онасига қайтарди.

Опа суяниладиган мустаҳкам елкадир. Опа меҳрга тўла қучоқдир. Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб опаларингни унутиб қўйманглар.

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Донор

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💔 Қиз узатганда қайси ота йиғламайди..

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


ҚИЗ БОЛАНИ
ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Ҳали у қиз бир ёр бўлади,
Кимдир севган аёл бўлади,
Ўғил-қиз фарзандлар кўради,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса тушунар айтинг,
Аразласа жим қараб турманг.
Худо ҳаққи бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вой бирам жиддий😂
~

💥Бугун 12 январь Халқаро қиз фарзандлар куни

Ҳурматли қизалоқлар - сизга дунёдаги энг тотли ҳаётни, юксак орзулар рўёбини, чексиз завқли ва қувончли кунларни тилайман.

Қизи борлар,
”Жигарбанд” қизларизга юбориб қўйинг, афсус мани қизим йўқ😔))


- Что надо?🤦‍♀️
Пуллига гиламлар тўшалиб кетди,
Массажлар... 😂😂😂

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Шифокор қабули" 😅

Тахминан шундай бизда ҳам

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Маззада!
Ман қайнатмайман.
Бир литрлик банкага 7-8 та, қизғонмасам 10-12 та ўрик қоқини соламан ва устидан қайноқ сув қуйиб, устини ёпиб қўяман, кечқурун.
Ва эрталаб қошиқ билан битта аралаштириб юбораманда, кейин ичаман. Шунақанги маззаки, таърифга сўз йўқ.
Мевасини ҳам кун давомида танаввул қиламан.
Мана 2 кун бўлди, ўрик қоқим тугади. Ўрганиб қолибман, касал бўлябман соғиниб😊 ўрикни. Бозорга бориб олиб келиш керак.

Фақат жуда эҳтиёт бўлиб, қараб олиш керак, қурти бўлмасин. Ўрик қоқилар нархи ўзига қараб 25; 35; 45; 50; минг сўмдан эди, ошмаган бўлса.

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #Тарқатинг

🍊Ўрик қоқи 101 дардга даъво

Ўрик қоқи яъни туршакни қайнатиб ичсангиз жуда кўп касалликларни олдини олади.

Касалликларни олдини олишда жуда фойдали ўрик қоқи дамламасини тайёрлашни ўрганамиз.

Видеони яқинларга улашиб,касал бўлиб қолмаслигига сабабчи бўлинг.

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Билиб_олинг

💊 Қайси дорилар яхшироқ ишлайди?

Батафсил видео орқали билиб олинг ва яқинларга ҳам юбориб қўйинг

http://t.me/olmaliqlik_qadrdon

Показано 20 последних публикаций.