OLTINSOYLIKLAR


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций






Bu hafta uchun nomoz vaqtlari(Denov vaqti bilan)


Fayzullayev Rahmatulla:
🌹 Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

🌸 Авф этилмаган БАНДА;
🌺 Қабул бўлмаган ДУО;
🌸 Даф бўлмаган БАЛО;
🌺 Шифо топмаган ХАСТА;
🌸 Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
🌺 "АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🌙 ЖУМАНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿




Бугун 12.01.2020 якшанба. Яна бир ажойиб кун. Олтинсойимизга Аллохнинг раҳмати ёғмоқда. Атроф кўз очиб юмгунча оппоқ тусга кирди. Ҳаммага Аллоҳ барака берсин.


Кеча умримдаги энг омадли харидни амалга оширдим. "Хилол нашр"га минг рахмат. Ўттиз беш мингдан Қуръони каримга эришдим. Китобнинг ранг ва қоғоз сифати аъло даражада чоп этилган. Қоғозининг рангини айтинг. Қанча кўп ўқиманг, кўзингизга ёқаверади.


Rasul Kusherbayevdan Yaxshi xabar!
Бугун Бош вазир ўринбосари А. Абдухакимов билан талабаларга стипендия тайинлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама қилдик.
Кўпчилик талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда билдирилган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилиб, ушбу қарор қабул қилиниши билан аълочи, фаол, беш баҳога ўқиётганлар илгаригидек юқори, тўртга ўқиётганлар эса ўз номи билан тўртлик, уч баҳога ўқиганлар эса учлик стипендия олиши кутилмоқда.
Оддий айтганда ҳар ким ўз интилиши ва изланишига қараб стипендия олади.
Лойиҳада яна бир қатор яхши янгиликлар бор. Яхшиси тез кунларда қабул қилингач билиб оламиз.
Насиб бўлса ҳужжат тез кунларда қабул қилинади.


Yaxshi xabar




У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради:
— Болалар намоз ўқишдими?
— Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли.
— Уйғот, намозларини ўқиб олишсин.
— Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ ахир.
— Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган:
«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир».(То ҳо 132)

Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади.
Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди. — Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, деб, қўлидагиларни узатди.
— Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси.
— Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, деди.

«Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин».
(Иброҳим 40)

Ikrom Sharif saxifalaridan.




Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига о дамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап тамонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: Ўзимизам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хохласа ўттиз ўғлим бор, хақ динни бутин элга узим етказаман деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алейкум ва Рахматуллох деб ўнг тамонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап тамонга салом берганда қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Рахми чексиз Оллох ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради. У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (абдаста), елкасига сочиқ осиб: Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган мехмонларнинг ёшми, қариями хаммасининг қўлига сув қуюб тургин. Сувни уч марта узиб узиб қуясан. Тўртинчи марта агар мехмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювушганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясанда ўғлим. Иккисини фарқи бор дейди. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг хаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутин бўлсин деб рахматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Оллохнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар сахарда Оллохни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди. Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради У барча ердаги махлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга хукмронлик қилади деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф одат пайдо бўлибди. Шунинг учун азизлар бу урф одатларимизни давом эттирайлик. Кранда сув оқиб турибди ювишаверади ёки ана умивальник турибдику абдастани нима кераги бор демайлик. Бу урф оданларимизнинг файзи, баракаси бошқа. Албатта боболарининг қўлига сув қуйиб, дуосини олиб ўсадиган бўлса, болаларимизнинг умри узоқ ва ризқлари бутин булишига ишончим комил.

Ўқиб бўлган бўлсангиз албатта улашинг!
@oltinsoyliklarim


#РУҲИЯТ

ИНСОН ОРГАНИЗМИ 24 СОАТ МОБАЙНИДА...

🕐 Тунги соат 1да: айни шу вақтда инсон ширин уйқуда бўлсада, организми ҳар қандай касалликларни сеза олади. Бўлар-бўлмас товушга ҳам уйғониш мумкин.

🕑 Тунги 2да: жигардан бошқа тананинг барча қисмлари пассив ҳолатда бўлади. Жигар айни шу дамда организмдаги заҳарларни ўлдиради.

🕒 Тунги 3да: тана тўлиғи билан секин ишлай бошлайди. Бу вақтда инсоннинг қон босими энг қуйи босқичда бўлади. Нафас олиш ва қон томирлари жуда секин ишлайди.

🕓 Тунги 4да: қулоқнинг эшитиши яхши ишлаб, салгина овоз эшитилса ҳам одам дарров уйқудан уйғонади. Статистикага кўра беморларнинг кўпи шу вақтда кўз юмар экан.

🕔 Тонгги соат 5да: буйраклар бир қолипда ишлаб, шу маҳалда турганлар кун бўйи тетик юра олади. Одамларнинг кўпчилиги тонги 5да умуман туш кўрмайди.

🕕 Тонгги 6да: қон босими кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Агар инсон ўзи ухлаб ётса ҳам, унинг бадани уйғоқ бўлади.

🕗 Тонгги 7да: соат еттида организм вируслар билан бактериялардан тозаланди.

🕗 Тонгги 8да: тана дам олиб, жигар ҳар қандай заҳарли моддалардан тозаланиб, дам олади. Бу вақтда спиртли ичимлик ичилганда бошқа вақтдагига нисбатан жигарга катта зиён етади.

🕘 Соат 9да: инсон руҳий жиҳатдан фаол бўлиб, касални сезмай қолади. Юрак шу дақиқаларда яхши ишлайди.

🕙 Соат 10да: одам соат ўндан тушгача ҳар қандай оғир ишни бажара олади. Сабаби организм кучга тўлган бўлади.

🕚 Соат 11да: юракнинг уриши секинлаб, бир қолипга туша бошлайди. Оғир ишларни қилишда ҳаммадан ҳам мускулларга, мияга куч келади.

🕛 Соат 12да: қоринни ўта тўйғазиб олиш ярамайди. Сабаби бу вақтда барча организм ҳаракатда бўлиб, ошқозонга қаттиқ куч келади.

🕐 Соат 13да: Жигар “дам олиш”га чиқиб, қон айланиши кучаяди. Қанчалик ҳаракат қилсангиз ҳам организм дам олишни хоҳлаб, сизни иродангизни енгади.

🕑 Соат 14да: бадиий қилиб айтганда бу вақтда инсон организми тўла дам олиб, сизга умуман бўйсунмайди. Юрак уриши бошқа вақтдагидан пастлашади.

🕒 Соат 15да: барча органлар уйғониб, овақтга иштаҳа пайдо бўлади. Қандай овқат ейишдан қитъий назар, ошқозонда яхши ҳазм бўлиб, семиртирмайди.

🕓 Соат 16да: қондаги қанд миқдори ошади. Бу вақтда ширилик истеъмол қилишдан воз кечганингиз маъқул.

🕔 Соат 17да: энергиянгиз ошиб-тошмаса ҳам, организмнинг ўзи қора ишга яроқли бўлади. Аксарият спортчилар соат 5дан 7гача машқ қилади.

🕕 Соат 18да: ҳеч қандай иш бўлмаса-да, организм ҳаракатда бўлишни хоҳлайди. Руҳий фаоллик шу дақиқадан бошлаб пасая бошлайди.

🕖 Соат 19да: қон босими кўтарилиб, инсон руҳияти барқарор ҳолатда бўлгани билан асаб зўриқиб туради. Бош оғриқлари борлар учун қийин вақт.

🕗 Соат 20да: барча нарса ҳаракатда бўлади. Айниқса ҳайдовчилар учун қулай вақт. Инсон организми тезликни хоҳлаб қолади

🕘 Соат 21да: инсоннинг руҳий ҳолати жойига қайтади. Шу вақтда студентларга ёки актёрларга текст ёдлаш учун қулай вақт ҳисобланади.

🕙 Соат 22да: тана ҳарорати пасаяди, юрак уриши секинлашиб, организм тинчликни хоҳлаб қолади.

🕚 Соат 23да: тана дам олишга ҳозирланиб, ҳаракатни ёқтирмайди. Мия маълумотларни ёмон қабул қилгани сабабли китоб ёки газета ўқиш тавсия қилинмайди.

🕛 Соат 24да: куннинг охирги соати туш кўришга қулай вақт. Биргина тана эмас, инсоннинг мияси ҳам бир кунлик хулосани чиқариб, ўзига керакли нарсаларни илғаб олади👇🏼


Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..


Улуғлар қаерда туғилади?

Марв шаҳри қозисининг бир қизи бор эди. Унга ўлканинг энг олди бойлари, мансабдор кишилар, молу мулк эгалари харидор бўлишди, аммо қози уларнинг ҳаммасига рад жавобини берди.

Қозининг Муборак исмли қули бор эди. Келганига икки ой бўлган, бу орада боғдаги мевалар пишганди. Хўжайин Муборакка узум келтиришини буюрди. Аммо олиб келинган узумлар ранги чиройли бўлса ҳам, ҳали етилмаган эди. Қайта олиб келишга юборди, лекин бу сафар ҳам худди олдингисидек нордон чиқди.

– Ахир, токзорда қанча узум бор, нега фақат пишмаганини олиб келяпсан? – сўради қози.

– Қайсиниси ширин, қайсиниси хом эканини билмайман, – жавоб берди Муборак.

– Субҳаналлоҳ, – деди ҳайрат билан хўжайин, – икки ойдан бери боғдасан, ҳалигача қайсиси ширин, қайсиси нордон билмайсанми? Еб кўрмадингми?!

– Хўжайин, вазифам узумларни қўриқлаш, ейиш эмас. Сиз менга боғни муҳофаза қилишни топширгансиз. Шундай бўлгач, мевалардан ейишим тўғри бўладими?

Қози бундай ҳодисага биринчи марта гувоҳ бўлаётганди. Кўнглидагидек инсонни топган эди. Муборакка деди:

– Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Менинг қизим бор, бир қанча мансабдор, сердавлат кишилар қўлини сўрашди. Уларнинг қай бирига розилик беришни билмаяпман. Нима қилсам экан?

Муборак жавоб берди:

– Жоҳилият даврида наслу насабига, насронийлар ва яҳудийлар ҳуснига, Саодат асрида диндорлиги, тақвосига қараб куёв танлашарди. Давримиз одамлари эса молу мансабига қарашади. Шундай бўлгач, совчилардан хоҳлаганингизга бераверинг.

– Мен ҳам диндорлиги ва тақвосига қарайман, шунинг учун қизимни сенга бераман. Чунки бу гўзал хислатларни сенда кўрдим.

Муборак ўзининг қул эканлиги, қизнинг ҳам бунга рози бўлмаслиги мумкинлигини айтди. Аммо қози қарорида қатъий эди. Муборакни уйига бошлади. Уйга киргач, хотинига деди:

– Бу солиҳ, тақволи, диндор қулимиз. Қизимизни унга бермоқчиман, нима дейсан?

– Ўзингиз биласиз, фақат қизингиздан ҳам бир сўрайлик.

Она бўлган гапни айтганида қиз бу хусусда ихтиёри ота-онасида эканини билдирди. Шундан кейин никоҳ ўқилди. Аммо Муборак келиннинг ёнига кирмас эди. Бу аҳвол қирқ кун давом этди. Бир сабаб билан ҳолатдан хабар топган она чидолмади, эрига айтди:

– Топган куёвингиз шунча пайтдан бери қизимизнинг юзига ҳам боқмабди. Бу нима қилгани?

Бу ҳақда қози Муборакнинг ўзидан сўраганида шундай жавоб олди:

– Мени тўғри тушунинг. Қизингиздан хушланмаган жо­йим йўқ, фақат бир андишам бор. Сиз шунча йил қозилик қилгансиз, қизингиз бирор шубҳали луқма еган бўлиши мумкин. Шу сабабли ўтган кунлар давомида унга ҳалол едирдим, ичирдим. Бу ишни фақат Аллоҳ бизга солиҳ фарзанд ато этсин, деган ниятда қилдим.

Кейинчалик бу оилада ўғил дунёга келди. Исмини Абдуллоҳ қўйишди. Ўша гўдак валий зот бўлиб етишди. Бу – Абдуллоҳ ибн Муборак эди.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Репост из: 🚥Social capital & Youth🚥AT HOME
Бугун, 21 сентабр бутун жаҳон Тинчлик куни.

Агар дунёда уруш ва безориликлар бир кунга тўхтаса ўртача 1 400 киши тирик яшаш имкониятига эга бўлади. Тинчликнинг қадрига етайлик! Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин!

🚀 Присоединяйтесь к нашему Telegram-каналу @SoCapitalUz

Показано 20 последних публикаций.

55

подписчиков
Статистика канала