Онажонлар


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Онажонлар бор бу́лсин. Фарзандлар уларга қанот бўлсин!
Ҳамкорларимиз:
@sevdora_uz:
@namaste_uz
@siz_bilasizmi_uz
@betakrormadhuri
@baxtiyor_bolalar

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Бир дунёки...
#сериал
#аёл
- Бу дунёда ҳамма нарсани ўзгартирадиган ягона нарса – бу севги, бошқа ҳеч нима эмас. Севги бўлмаган юрак эса — ҳақиқий жаҳаннам. Юрагида жаҳаннам борларни Аллоҳ тўғри йўлга солсин!


#ибрат
Холис берилган қарзнинг баракоти
Янги йил арафаси эди. “Ўрикзор” бозоридаги бир акамизнинг дўконида ишлар эдим. Танишим менга тўла ишонгани учун дўконнинг ҳисоб-китобидан тортиб, буюртма молларгача топшириб қўйган эди.

Ёнимдаги дўконда савдо қилувчи акахон бир куни олдимга кириб, ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг байрам олди яхши кетади деб Туркиядан катта партияда мандарин буюртма қилганини, божхона харажатлари учун 2 миллион пул етмаётганлигини, имкон бўлса, ёрдам беришимни айтиб қолди.

— Ака, биласиз, дўкон ўзимники эмас, касса топшираман, бир ҳисоб-китоб қилиб, сизга эртага хабарини бераман, — дедим.

Эртаси куни ҳисоб-китоб қилиб, учинчи дўкондор гувоҳлигида 2 миллионни унга бердим. У ҳам хурсанд, молларини олиб чиқиб савдога тушди. Орадан 2-3 кун ўтиб, у киши бозорга келмай қўйди, биринчи куни эътибор бермадим, эртаси куни ҳам, аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим, учинчи куни гувоҳ бўлган дўкондорга:

— Ака, вақтингиз бўлса уйларига ўтиб келайлик, — деб илтимос қилдим. У кишининг юраги ёмонлигини, ёлғиз яшашини билардим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдик. Эшик очиқ, лекин ичкаридан занжир илинган, уйда одам борлиги билиниб турарди. Ҳалиги гувоҳ акамиз билан ташқарига чиқиб, маҳалла раисини, посбонни, участка нозирини чақириб келдик. Эшикнинг зулфини бузиб, ичкарига кирсак, ака ҳушсиз ётар, нафас олмасди.

Қўлдан келганча, расм-русумларини қилиб, ювиб-кафанлаб, дафн этдик.

Орадан 2 кун ўтиб ҳалиги гувоҳ дўкондор ака олдимга кириб “энди нима бўлади” деди. Гапидан пичинг, ҳам киноя, хавотир сезилиб турарди.

Сир бой бермасликка ҳаракат қиляпману, лекин ичимдан ўтганини ўзим биламан. Ҳар ҳолда дўкон ўзимники бўлмаса ҳам, тўйга деб йиғиб қўйган пулларим бор эди. Ойнинг охиридаги ҳисоб-китобга ўша пулни қўшиб, бу йил бўлмаса кейинги йил уйланишни режа қилиб, ўзимни шунга тайёрлай бошладим.

Орадан 1 ҳафта ўтди, дўкончилар билан суҳбатлашиб турган эдик, эшигимиз ёнига яп-янги Лаcетти келиб тўхтади (у пайтлар Лаcетти энди чиққан, кўча-кўйда онда сонда кўриниб турар эди). Ичидан башанг кийинган, рўмолларини кенг қилиб ўраган аёл тушиб:

— Дониёр деган боланинг дўкони қайси? — деб сўради.

Гувоҳ бўлган дўкончи ака мени кўрсатган эди, аёл машинанинг багажидан бир сумка пулни олиб, дўконимга кирди.

— Ука, мен Аҳмад акангизнинг аёли бўламан. Ўзим Туркияда яшайман. Аҳмад акангизга молни мен чиқариб турардим. Божхона харажатлари учун сиздан пул олганларини айтгандилар. Уйдаги дафтарда ҳам ёзилган экан. Ҳали сизга пулни қайтармабдилар. Мана ўша 2 миллион — деб аёл пулни қўлимга тутқазди-да:

— Мана бу Аҳмад акангизнинг соати, доим тақиб юрар эди, шу соатни сизга ҳадя қилсам, — деб дўкондан чиқиб кетди.

Ёнимдаги дўкончи ака ҳайрон. Бир чиқиб кетган аёлга, бир менга, бир қўлимдаги соатга қарайди.

2 кунлардан кейин ўша акамиз билан ЦУМга бордик. Айланиб юриб, соатни ўша ердаги соат сотадиганларга кўрсатдик. Бриллиант соат экан, агар сотмоқчи бўлсак, ҳозирнинг ўзида 14,000 доллар беришларини айтишди.

Кейинчалик, айрим дўкончилар “пулни бекор мен бермаган эканман” деб афсусланиб қолишганини эшитдим.

(с) Шоҳрух Мирзо қоғозга туширди.


#юлдуз_оналар
#сериал_юлдузлари
Мексика сериаллари юлдузи, бизга таниш ўша "Оддий Мария" Виктория Руффо эри ва фарзандлари билан


#ширинтойлар


Репост из: Ташхис газетаси
#билиболинг
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;

– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;

– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;

– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;

– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;

– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;

– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;

– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;

– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;

– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;

– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;

– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;

– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;

– қироат бош оғриғини самарали даволайди...

📚"Қуръон қалблар шифоси"


#цитата
Болаларни тарбия қилишни ҳамма билади, фақат болалари борлар бундан мустасно.
(с) Патрик О`Рурк


#юлдуз_оналар
#болливуд_юлдузлари
Болливуд актрисаси Айеша Такиа ўғли билан








#тараннум
Хонандалардан фарзандларга аталган тароналар👇


Репост из: Бир дунёки...
#юлдуз_оналар
#голливуд_юлдузлари
Кейт Бланшетт фарзандлари билан


#тавсия
ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
Манба: @ecotib_uz


#шеър✍️


#табассум😂
Йўлда маст кетаётган эркакни милиция ходими тўхтатди:
— Ярим кечаси бу аҳволда қаерга кетаяпсан?
— Ичкиликнинг зиёни ҳақида маъруза эшитгани.
— Кечаси учда қайси бекорчи сенга маъруза ўқиб беради?
— Хотиним билан қайнонам...


#унутманг
Айбни шайтонга тўнкаманг!
"Бошингизга бир фалокат келганида зинҳор:
"Қуриб кетсин шайтон" демангиз. Чунки шундай десангиз, шайтон талтайиб кетади, ўзича ғурурланиб: "Кўрдингизми кучимни, бошингизга бу фалокатни мен солдим, - дейди. Бундай бало-қазога дуч келганингизда "Бисмиллоҳ..." денг. Шунда шайтон аламидан кичраяди, ҳатто пашшадан-да заиф ҳолга келади".
(с) Имом Аҳмад, Байҳақий, Ҳоким ривоятлари.


Ассалому алайкум, қадрли обуначилар! Янги жамоа, янги ғоялар ва янги режалар билан газетамизнинг каналини янгилашга қарор қилдик. Биз билан соғлом ҳаёт сари қадам ташлашни истаган обуначиларимизни янги каналимизга обуна бўлишга чорлаймиз:
https://t.me/tashxisgazetasi

Telegram
Ташхис газетаси
Биз билан соғлом ҳаёт сари!


Репост из: Sevdora_uz (Комила Носирова)
#цитата


#цитата
Ўтмиш сени қўйиб юбормаяптими, демак, у ҳали ўтиб кетмаган.
(с) Элчин Сафарли


Репост из: Ташхис газетаси
#биласизми
Ҳар 10-15 кунда бир марта кечқурун 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ични ювиш қон босими, қандли диабет, бавосир, ошқозон оғриғи сингари касалликлардан халос қилади.

Показано 20 последних публикаций.

131

подписчиков
Статистика канала