Onalar Uchun🤱


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


🤱 Onalar uchun :
👶 Bola parvarishi
👩‍⚕️Tibiyotga oid ma'lumotlar
📚 Ayollar uchun psihologiya

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐Кўпинча онажонларимиз билмасдан глицерин суюғини ишлатишади, болажонни ичини келтириш учун. Бу эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин!!!

Бунда онажонларимиз глицерин суюғини эмас, балки унинг ўрнига шағамча (свеча) сифатида чиққанини ишлатишни тавсия қилдилар.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


🌐Чақалоқлар йиғисини тўхтатишга нима ёрдам беради???

😐Япониялик тадқиқотчилар йиғлаётган чақалоқни ухлатиш учун 13 дақиқалик техникани таклиф қилдилар.

😐Уларнинг тавсиясига кўра, чақалоқни кўтариб, 5 дақиқа пиёда юриш лозим. Бунда чақалоқлар юрак уриш тезлиги пасайган, йиғлашдан тўхтаган. Қизиғи шундаки, аравачада сайр қилдириш ёки чақалоқни ушлаб ўтириш каби бошқа ҳаракатлар бундай натижа бермаган.

✅Тинчланган ёки ухлаб қолган чақалоқни 8 дақиқа ушлаб ўтириш тавсия қилинган. Бу бирдан онанинг бағридан ажралган чақалоқни уйғониб кетмаслиги учун муҳим деб таъкидлаганлар. Ушбу мақола Америка Педиатрия  Академияси томонидан эълон қилинган.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


BOLALAR TARBIYASI “BOLA TILIDAN”

👫Meni ko‘p erkalatmang. Har bir istagimni amalga oshirishga majbur emassiz.
👫Men bilan to‘g‘ridan to‘g‘ri gaplashishga, sizni xavotirga solgan holatlarni so‘rashga qo‘rqmang.
👫Yomon odatlarga o‘rganib qolishimga izn bermang. Yomon odatlardan qutulish yanada qiyin.
👫Fikrlarimga e’tiborga loyiq bo‘lmagan xayolparastlik, yosh bolalik deb qaramang. Bunday holatlarda o‘zimni yanada yomon tuta boshlayman.
👫Meni boshqalar yonida izza qilib urishmang, xatoimni o‘zgalar yonida ovoza qilmang. O‘zim bilan yuzma yuz o‘tirib gaplashing, dakki yoki o‘git bering, shundagina xatolarimni yaxshiroq anglayman.
👫Xatolarimni - tuzatib bo‘lmas jinoyatdek ko‘rsatmang.
👫Xatolarimning natijasidan meni asramang. Har bir harakatimning javobgarligi borligini tushunimga izn va imkon bering.
👫Ba’zan kichik ayblovlarim yoki e’tirozlarim uchun jazolamang. Siz bilan muloqot qilishni, o‘z fikrimni aytishni istayman.
👫Sizni yomon ko‘raman, degan gaplarim yoki harakatlarimni yuragingizga yaqin olmang. Men sizni yomon ko‘rmayman, men har tomonlama boshqarmoqchi bo‘lgan kuchingizga qarshi kurashga kirishaman xolos.
👫Bir narsani 100 marotaba takrorlamang. Aks holda, qulog‘im kar bo‘lib qolganday munosabatda bo‘la boshlayman.
👫Qila olmaydigan va’dalarni bermang. Aldagani bola yaxshi demang. Sizga ishonmay qo‘yaman.
👫Unutmang, o‘z hissiyotlarimni hali to‘lig‘icha bayon eta olmayman, chunki bolaman.
👫Jahlingiz chiqib turganda mendan haqiqatni talab qilmang. Sizdan qo‘rqqanimdan yolg‘on gapirishim mumkin.
👫Bugun biror narsaga izn bermay, ertaga aynan o‘sha narsaga izn berishingiz, o‘zgaruvchanligingiz tarbiyamni buzadi.
👫Savollarimni javobsiz qoldirmang. Baribir javob izlashdan to‘xtamayman, ammo bu javoblarni boshqa manbalardan topishim mumkin va bu javoblar har doim ham meni to‘g‘ri yo‘lga undamasligi mumkin.
👫Qo‘rqqan narsalarimni arzimagan narsa deb qabul qilmang. Ular muhim, kichkina emas. Siz meni tushunmasangiz ko‘proq qo‘rqa boshlayman.
👫O‘zingizni menga mukammal va xatosiz kishi kabi tanitmang. Unday emasligini bilganimda xafa bo‘laman, sinaman.
👫Ba’zan mendan kechirim so‘rashingizni obro‘ingizni yo‘qotish deb qabul qilmang. Uzr so‘rashingiz bilan meni ham o‘z aybimni tan olib kechirim so‘rashga o‘rgatasiz.
👫Unutmang, men tez katta bo‘lyapman. Tarbiya uslubingizda buni e’tiborga oling.
👫Tajriba qilib ko‘rishni ma’n qilmang. Men dunyoni tajriba, kashfiyotlar qilish bilan o‘rganaman, atrofni taniyman, fikr va xulosa qilaman.
👫Va so‘nggisi - baxtli bo‘lib o‘sishim uchun ota onam meni yaxshi ko‘rishlarini his qilishim shart.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


🍏Birinchi marta qo‘shimcha ovqat berishni nimadan boshlash kerak:

Qo‘shimcha ovqat berishni bir tarkibli pyurelardan, bolalar uchun sabzavot pyurelaridan, bitta komponent, ya’ni sabzavot yoki mevadan iborat pyuredan, shunindek bir xildagi boshoqli dondan iborat shakarsiz sutsiz bo‘tqadan boshlagan ma’qul.

🍽Qo‘shimcha ovqat mahsulotlari:
1 Sabzavot pyuresi — 6 oylikdan;
2 Meva pyuresi — 6 oylikdan;
3 Bo‘tqalar — 7 oylikdan;
4 Achitqili sut mahsulotlari — 7—8 oylikdan;
5 Go‘sht pyuresi — 7—8 oylikdan;
6 Baliq pyuresi — 9 oylikdan.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


🐍Болаларда гижжалар пайдо бўлиши энг катта хавф-хатарлардан биридир. Организмда бундай паразитларнинг пайдо бўлиши боланинг ривожланишига ёмон таъсир кўрсатишидан ташқари, овқат ҳазм қилиш тизимида ҳам намоён бўлади.

👩🏻‍⚕️Шифокорларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар 10 боланинг 8 нафарида паразитлар аниқланади. Лекин гижжаларнинг аломатлари ҳаммада ҳам намоён бўлавермайди. Кўпчилик болаларда гижжалар яширин шаклда пайдо бўлади.

❓Гижжалар бола организмига қандай тушади?

Болаларда меъда-ичак йўллари мутлақо ҳимоясиз бўлгани учун, унинг бу соҳадаги таъсирларга дучор бўлиш ва юқтириш имконияти каттароқ бўлади.

❗️Бактерияларнинг бола организмига тушиши асосий вариантлари:
✔️уй ҳайвонлари,
✔️сифатсиз озиқ-овқатлар (гўшт, балиқ, сут, сабзавотлар ва бошқалар) орқали.
✔️Шунингдек, асосий сабаб – боланинг шахсий гигиенаси бузилиши.

❓Болаларда гижжалар пайдо бўлгани аломатлари

👉🏻кўнгил айниши
👉🏻сўлак ажралиши
👉🏻киндик атрофидаги оғриқлар
👉🏻ич келишининг издан чиқиши
👉🏻тез чарчаб қолиш
👉🏻тез-тез бош оғриши
👉🏻уйқусида тишини ғижирлатиши
👉🏻безовта уйқу
👉🏻дерматит кўринишидаги тери реакциялари
Бу масалада боланинг ва унинг оиласидаги бошқа аъзоларнинг шахсий гигиенага риоя қилиши жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун бу сизнинг кун тартибингиздаги энг муҳим ишлардан бири бўлиши лозим.

☝️Шунингдек боланинг уй ҳайвонлари билан бўлган алоқасини чеклаш ҳам жуда муҳим ҳисобланади ва агар бунга йўл қўйилса, унда бунга ўхшаш алоқалардан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


ОТА ОНАЛАРГА МАСЛАХАТ...!

Қандай қилиб бир кун асабларни бузмасдан, бир-бирини ранжитмасдан яшаш мумкин? Бундай савол кўпгина ота-оналарнинг асосий муаммосига айланган. Фикримизча, пастда саналиб ўтиладиган қоидалар озгина бўлсада, бу муаммоларни ечишда ёрдам беришига ишонамиз.

☀️Болангизни оҳиста уйғотинг. Бола уйғонгач эса, сизнинг эркаловчи овозингизни ва кулиб турган чеҳрангизни кўриши унга ижобий таьсир кўрсатади.

☀️Уни силтаманг, кечаги хатосини юзига солиб огоҳлантирманг.

☀️Болани шошилтирманг , вақтни ҳисобга олиш бу сизнинг вазифангиз. Бунда фақат сиз айбдор бўласиз, кечикишингизда боланинг заррача айби йўқ.

☀️Фарзандингизни нонуштасиз узатманг. Чунки мактаб нонуштасигача анча бор.

☀️Хайрлашув олдидан унга қараб: “шўхлик қилма, бугун ёмон баҳолар бўлмасин! “ — каби сўзлар билан сийламанг. Яхшиси унга омадли кун тиланг, чиройли гаплар айтинг. Чунки уни машаққатли кун кутмоқда.

☀️Мактабдан сўнг, уни осойишталик ва мулойимлик билан кутиб олинг. ‘Бугун қандай баҳолар олдинг, нималар қилдинг ?” — деган саволлар билан қийнаманг.

☀️Агар фарзандингизнинг кайфияти йўқлигини сезсангиз, уни сўроққа тутманг. Узи тинчланиб, барчасини айтиб бергунча сабр билан кутинг.

☀️Мактабдан қайтгач, дарсларини бажаришга мажбурламанг. Яхшиси қўйинг, бир икки соат дамини олсин. Дарс қилиш учун энг яхши вақт — кечки 5-7 соатлар оралиғидир. Кечқурун дарс тайёрлашни психологлар тавсия этмайди. Йўқса уни эрталаб қайта тайёрлаш керак бўлади.

☀️Фарзандингиз дарс тайёрлаган пайтда тепасида турманг. Бола ўзи мустақил шуғулланишга ўргансин. Агарда дарс қилиш жараёнида муаммолар туғилиб қолса, уни қуйидаги сўзлар билан руҳлантиринг. “Яна бир уруниб кўр, сен албатта буни уддасидан чиқасан. Қани мен бир кўрай, ёрдам бераман.”

☀️☀️☀️Болани ҳеч қачон кўп баҳо олишга ўргатманг. Эсингздан чиқмасин у баҳо учунмас, узи учун ўқиши керак.

☀️Болангиз билан мулоқотда ҳеч қачон унга талаб қўйманг. “Агар сен буни бажарсанг, агар сен яхши баҳо олсанг…” кейинчалик бу талабни бажаришга қодир бўлмай қолса ўзингизга қийин бўлиши мумкин.

☀️Болангизни тарбияси ҳақидаги ёки оилавий муаммоларингизни, боланинг олдида ҳал қилманг ёки кўтарманг.

☀️Фақатгина болангиз учун кунига ҳеч бўлмаганда ярим соатгина вақт топинг ва у билан бўлинг. Бу пайтда телефон, телевизор, компьютер ёки бошқа гаджетларга чалғиманг. Бундай пайтда фарзандингиз, унинг қувончдари ва муаммолари сизнинг ҳам муаммойингиз ва қувончингиз эканлигини тушуниб етиши лозим.

☀️Бола билан шуғулланиш, гаплашишнинг ва ҳатто бирга вақт ўтказишнинг ўзингиз учун аниқ тактикасини ишлаб чиқинг. Оилангиз билан маслаҳатлашинг китоб ва интернетдан фойдаланинг.

☀️Болангизнинг хархашаларига, чарчоғига ва бош оғриқларига эьтибор беринг. Чунки кўпгина вақтларда бундай обьектив белгилар, дарсларнинг оғирлиги, боланинг чарчаб қолишидан келиб чиқиши мумкин.

☀️Ёдда тутинг — ҳаттоки энг катта ёшдаги болалар ҳам эьтиборга муҳтож. Ухлашидан олдин уларга эртаклар, қизиқарли воқеалар айтиб, сийпалаб, эркалаб, ухлатиб қўйинг. Бу уларни кун бўйи олган стреси ва чарчоғидан халос қилади.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️Har bir ona bilishi shart‼️ .

👶🏻Kichik yoshdagi bolaning nafas yo’liga ovqat bo’lagi, o’yonchoq yoki qandaydir buyum ketib qolib bola bo’g’ilishni boshlasa, ona bolasiga birinchi yordamni ko’rsatishni bilishi kerak. Videoda bu paytda qanday yo’l tutilishi haqida ko’rsatma berilgan. Videoni özingizga saqlab qo’yin.

‼️Esingizda tuting! Agarda shunday hol yuz bersa sizda eng ko’pi bilan 5 daqiqa vaqtingiz bo’ladi. Bu paytda eng tez hizmat qiladigan TEZ YORDAM ham ulgurib yetib kelolmaydi. Faqatgina o’zingiz shu 5 daqiqa ichida bolani nafas yo’lidagi narsani olib tashlashingiz lozim. Buning uchun avvalo vahimaga tushish kerak emas. Havotirga tushib, vahima ko’tarishingiz faqatgina sizni vaqtingizni oladi halos...

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


YOSH BOLALAR BO'LGAN UYDA QANDAY DORILAR BO'LISHI KERAK?
Bular quyidagilar:

✅Asetomenofen (og‘riq qoldiruvchi suyuq dori). Bolalar uchun u paratsetamol bilan birga (isitma tushirish uchun) dorixonadan olinadi. Asosiy nomlari: Taylenol, Panadol;
✅Oq oddiy leykoplastr;
✅Spirtli paxta tamponlari;
✅Antibiotikli maz;
✅Dezinfeksiyalovchi suyuqlik (aptekalarda turli xili mavjud: Betadine, Hibiclens);
✅Steril leykoplastr;
✅Paxtali cho‘plar;
✅Steril bint;
✅Vodorod peroksidi;
✅Muz solingan paketchalar (doim muzlatgichda tursin, bola lat yeganda shikastlangan joyga qo‘yish uchun tayyor bo‘lib turadi);
✅Ipekakuana siropi (qustiradigan suyuqlik bo‘lib, bola tasodifan zaharlanganda vrach bilan maslahat qilgan holda qayt qildirish uchun qo‘llaniladi);
✅Pipetka, o‘lchov qoshiqcha (dori berishda o‘lchash uchun);
✅Burun tozalash uchun namokob suv (dorixonalarda mavjud – Sodium Hloride);
✅Uchi o‘tkir bo‘lmagan kichik qaychi (tirnoq olish uchun);
✅Kichik plastrlar;
✅Termometr;
✅Pinsset;
✅Glitserin svechalar (bola qornida gaz yig‘ilib, ichi qotganda foydalaniladi);
✅Bolalarni cho‘miltirish uchun giyohlar (masalan badanida issiqlik toshmalari bo‘lganida ittikanak – chereda bilan cho‘miltirish foyda beradi.)
✅Regidron (ich buzilishida qo‘llaniladi).                                                                             
Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


Qanday qilib bolani yozishga o‘rgatish mumkin?
qoidalar:
1⃣Kuniga 15 daqiqadan ortiq shug‘ullantirmang
Yozuv–qo‘llarning mutanosiblikdagi harakati, rivojlangan ko‘rish xotirasi, diqqat va o‘tirib ishlashni talab etadigan murakkab ko‘nikma. Maktab yoshidagi bola uchun uni darhol o‘zlashtirish mushkul.Shuning uchun bir qoidaga rioya qiling: biroz yozamiz–dam olamiz. Zo‘riqishni oshirib yuborish bola organizmi rivojlanishiga qattiq ta'sir qiladi.
2⃣Shoshirmang
Tadqiqot natijalari shuni ko‘rsatadiki,bolalar o‘qishni bilish bilmasligidan qat'i-nazar, uch yoshidan boshlab so‘zlar va rasmlar o‘rtasidagi farqni ko‘ra boshlaydi.Biroq bola bunday erta yoshda yozishga tayyor bo‘lmaydi:ularning miyasi kerakli ko‘nikmalarni 5-7 yoshga kelib shakllantiradi.
3⃣Majburlamang
Agar bola harflarni o‘rganishni istamasa,uni majburlamang. Yaxshisi kichik motorika va xotirani rivojlantiradigan mashqlar bilan shug‘ullaning.
Bo‘lajak birinchi sinf o‘quvchisiga“yozishni bilish” rasmiy talabi mavjud emas.

👉 Onalar Uchun🤱


Injiq bolani ovqatlantirishning besh usuli

1⃣Bolani ovqat tayyorlash jarayoniga jalb qiling. Balki bola o‘zi tayyorlagan salat yoki bo‘tqadan totib ko‘rishni xohlar.

2⃣Eng avvalo – bolani yeyishga majburlash kerak emas. Ko‘ndirishlar ham, qo‘rqitishlar ham, ayniqsa jazolash foyda keltirmaydi – aksincha. Asosiysi ovqatlanish oralarida bolaga yeguliklar bermang va tezda ishtaha paydo bo‘ladi.

3⃣Ovqatni qiziqarli qilib suzing. Fantaziyangizni ishga soling va oddiy ovqatni bayramona taomga aylantiring.

4⃣O‘yin elementlarini qo‘shing. Likop ustida kartoshkadan qilingan tog‘lar, smetanadan oqayotgan daryolar, qirg‘oqlarida esa tikanli go‘shtli teftellar yasang.

5⃣Bolaning fikri bilan qiziqing. Undan bugun qanday ovqat yeyishni xohlayotganini so‘rang va tanlash uchun bir necha variantlar taklif qiling. Mustaqilligini namoyish qilish bolaga yoqadi.

Agar bola qaysidir mahsulotni yoqtirmasa, ovqat suzishda uni boshqa oziq-ovqatlar orasiga yashirishga harakat qiling

Бошкаларга улашинг
👉 Onalar Uchun🤱


CHAQALOQQA QANCHA SUV ICHIRISH KERAK?🤔🤱🏻
Ko‘pchilik yosh onalar “Chaqaloqqa qancha suv ichirish kerak?” deb so‘rashadi. Butunjahon sog‘liqni saqlash tashkiloti tavsiyalariga ko‘ra ko‘krak suti balan parvarishlanayotgan bolalarga 6 oylik bo‘lgunlaricha suv ichirmasa ham bo‘ladi. Chunki barcha kerakli suyuqlikni go‘dak ona sutidan oladi. Sun’iy aralashmalar berib boqilayotgan bolaga ovqatlanishlar oralig‘ida 20-30 millilitr (bir oshqoshiq) suv berish mumkin.
Issiq kunlarda bolaga suvni faqat ovqatlantirishlar oralig‘ida, ya’ni kun davomida bir oylik chaqaloqlarga uch qoshiqdan, 3 oylikkacha bo‘lganlariga 3-6 oshqoshiqdan, yarim yoshgacha 6-12 oshqoshiqdan, 6 oylikdan 1 yoshgacha 1 stakandan ko‘p suv bermaslik kerak. Bolaga beriladigan suv toza, uzoq turib qolmagan, gazsiz bo‘lishi kerak.
Tabiiy-ki, bunda go‘dak organizmining suvga ehtiyoji ham hisobga olinadi. Go‘dakka suvni majburlab ichirish kerak emas. O‘zi qancha hohlasa shuncha ichsin, lekin me’yordan oshmasin.
Endi ko‘pchilik yosh onalar bola organizmida  suvsizlanish alomatlarini qanday aniqlash mumkin deb so‘rashadi? Organizm suvsizlanganida go‘dak lanj bo‘lib qoladi, yig‘lashga ham madori bo‘lmaydi. Bunday vaqtda bolada peshob miqdorining kamayishi, lablari qurishi, liqildog‘i cho‘kishi, teri bujmayishi, uyquchanlik, qo‘l va oyoqlarning sovib, oqarishi, puls (tomir urishi) susayishi, ko‘zlar ich-ichiga botishi kabi holatlar ro‘y beradi. Shu singari belgilar kuzatilganda bolaga darhol suv ichirish kerak.
Organizm suvsizlanganda shifokor ko‘rigi albatta, zarur. Go‘dakka birdaniga ko‘p suyuqlik bera ko‘rmang, aks holda bu uning buyraklariga ziyon yetkazishi mumkin. Ayniqsa yoz oylarida kichkintoyingizni suvsizlanib qolishidan ehtiyotlang.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


Bolani bog‘chaga qanday tayyorlash kerak?🧐
Bog‘chaga ketishda bolalar qo‘lingizga mahkam yopishib baqirmasligi, jazavaga tushmasligi uchun ruhshunoslar va bunday davrni boshlaridan kechirgan tajribali ota-onalarning maslahatlarini o‘qishni taklif qilamiz.

1-qoida. Oldindan to‘g‘ri rejimga o‘ting

Farzandingiz gangib qolmasligi uchun, siz uni oldindan ertaroq yotish va ertaroq turishga o‘rgatishingiz kerak. Agar u kunduzi uxlamaslikka odatlangan bo‘lsa, siz bolaga “osoyishtalik soati” to‘g‘risida tushuntiring.

2-qoida. Bog‘chaning ijobiy va salbiy tomonlari haqida aytib bering

Bog‘cha haqida bolaga to‘g‘risini — u yerda o‘yinchoqlar ham, bolalar ham ko‘pligini, bu masalada ayrim qiyinchiliklar tug‘ilishini ayting. Va kimdir uni xafa qilsa, osoyishtalik soatida hojatxonaga chiqqisi kelsa va boshqa muammolar chiqsa nima qilish kerakligini tushuntiring.

3-qoida.

Bola bog‘chaga bora boshlagandan keyin uni har doim o‘z vaqtida olishga harakat qiling. Agar siz bolani olishga kechikib borsangiz, u o‘zini tashlab ketilgandek his qilishi mumkin. Chunki bu hissiyot bolalar uchun eng qo‘rqinchlisi hisoblanadi.

4-qoida. Tarbiyachi bilan tanishing

Agar siz tarbiyachi bilan oldindan tanishsangiz o‘zingizga ham, farzandingizga ham osonroq bo‘ladi. Bu ayol sizning erkatoyingizga qarab turishini, uni ovqatlantirishi va kiyintirishini esingizdan chiqarmang.

5-qoida. Koyimang, aksincha, maqtang

Kechqurun bog‘chadan keyin qilgan ortiqcha injiqliklari yoki to‘polonchiligi uchun bolalarni koyimang. Ularni dadilligi va jasurligi uchun maqtang, bog‘chada nima voqealar bo‘lgani haqida tez-tez surishtirib turing va umuman — vaqtingizni ko‘proq birga o‘tkazing!

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱




Bola boshi bilan yiqilganda ota-ona qilishi kerak bo‘lgan asosiy vazifalar🥺🤔:

Asabiylashmang! Bolaning holatini o‘rganish uchun hozir eng muhimi onaning tinch bo‘lishi.
Muz qo‘ying. Uyda kichik yoshdagi farzandlar bo‘lsa, muzlatkichda doim muz bo‘lishi kerak. Bola yiqilgan zahoti lat yegan joyiga ingichka sochiqqa o‘ralgan muzni kamida 15 daqiqa davomida asta bosib turish lozim. Orada 5 daqiqa dam oldirib yana 15 daqiqa davomida bosib ushlanadi. Bola istamay yig‘layotgan bo‘lsa, uni biron shirinlik yoki u sevgan faoliyat bilan chalg‘itib turish lozim.
Bola muz tufayli juda qattiq asabiylashib yig‘layotgan bo‘lsa, u holda muz qo‘yish qo‘ymaslikni o‘zingiz hal qiling. Muz yordamida lat yegan joyda shish paydo bo‘lmaydi yoki bo‘lsa ham, tez orada o‘tib ketadi. Undan tashqari ko‘karish va qizarish yuzaga kelmaydi.
Agar lat yegan joy qonayotgan bo‘lsa, uni tibbiy bint yordamida to‘xtatish kerak. Odatda onaning qo‘l bosimi bilan qon oqishi to‘xtaydi.

Бошкаларга улашинг ☺️
👉 Onalar Uchun🤱


Bola birinchi qadamini tashlashiga va ishonch bilan yurishni boshlashiga qanday ko‘mak berish mumkin?

Bolani aniq bir muddatda yurishga majburlashning iloji yo‘q. Yurish oson ko‘ringani bilan juda mushkul va quvvat sarflovchi jarayon: bir oyoqda butun muvozanatni ushlab turgan vaqtda ikkinchisi qadam tashlashi kerak. Bola organizmi bu bosqich uchun yetilgan bo‘lishi kerak. Ammo siz ham yordamlashishingiz mumkin. To‘g‘ri, birinchi qadamdan ancha oldin boshlashingiz kerak.

2 oylikda nima qilish kerak?
Taxminan shu davrda chaqaloqlar birinchi marta ag‘darilishni sinab ko‘radilar. Siz ushbu harakatni rag‘batlantiring. Bolangizni tez-tez yorqin o‘yinchoqlar bilan o‘ralgan xavfsiz yumshoq o‘ringa yotqizing — ularga qarash va ushlab ko‘rishga ishtiyoq paydo bo‘lsin.

Bolangiz ko‘proq vaqtini yuztuban holatda o‘tkazishiga e'tibor qarating. Boshni ko‘tarish va atrofga qarashga urinishlar qadam tashlash vaqtida muvozanatga ko‘maklashuvchi muhim bo‘lgan umurtqa va bo‘yin mushaklarini mustahkamlaydi.

4-6 oylikda nima qilish kerak?
Bola o‘tirishni va ehtimol, emaklashni o‘rganadigan davr. Bolangiz dunyoni kashf etishi uchun joy hozirlang: bola ko‘p vaqtini beshikda yoki manejda emas, polda o‘tkazishiga imkon bering — bir necha yopinchiqlarni yoyib, o‘yinchoqlarni yotqizing. Narsalarni olishga harakat qilish kichik muskullar uchun ajoyib mashqdir.

6-8 oylikda nima qilish kerak?
Bola allaqachon ishonch bilan o‘tirmoqda yoki emaklamoqda. Unga dinamikaga oid topshiriqlar bering: masalan, yorqin rangli sharni ushlab olish uchun yer yuzasida dumalating. Bu kabi to‘p ovi vestibulyar apparat va koordinatsiyani mashq qildiradi.

Xuddi shu maqsadga yo‘naltirilgan yana bir mashq ko‘rinishi: bolani o‘zingizga teskari o‘tirgizib, muloyimlik bilan tebrating.

8 oylikda nima qilish kerak?
Bola kuchga va qiziquvchanlikka to‘lib borishi bilan oddiy yer yuzadan ajralishga moyilligi ortadi. Masalan, divanda yotgan o‘yinchoqqa intiladi, ota yoki onasining etagiga yopishadi.
Ushbu harakatlarni rag‘batlantiring. Sevimli ayiqchalarni atayin ko‘rinadigan joylarga qo‘ying. Bola o‘tirganda xuddi uni chaqirganday bo‘y balandligida qo‘lingizni cho‘zing, o‘zingiz egilmasangiz u sizga intiladi.

Bola turishga tayyorligini sezishingiz bilan unga yordam bering. So‘ngra yerga ehtiyotkorlik bilan qayta o‘tirish uchun tizzalarni qanday bukish kerakligini ko‘rsating. 

Bu davrda faqat oyoqda turib o‘ynash mumkin bo‘lgan mustahkam o‘yin maydonchasini sotib olish maqsadga muvofiqdir. Bu bolalar ko‘p vaqtini tik turib o‘tkazishiga turtki bo‘ladi.  

9-10 oylikda nima qilish kerak?
Bolaga tayanmasdan turishni o‘rgating. Hech bo‘lmaganda bir-ikki soniya. Buning uchun u biror narsani ushlab turgan vaqtda yangi yoki sevimli o‘yinchog‘ini ushlashni taklif qiling. Bu uni qo‘li bilan tayanib turgan joyidan ajralishga majbur qiladi.
Bir nechta tadrijiy mashqlar: bolaga oyog‘ida turishga yordam bering, keyin esa qo‘liga tayanch sifatida plastmassa tayoqcha bering.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


BOLA ISITMALAGANDA BIRINCHI YORDAM KO‘RSATISH

Yuqori harorat — organizmning tashqaridan bo‘ladigan xavf, masalan infeksiyadan himoya reaksiyasidir. Qo‘ltiq chuqurchasida o‘lchaganda, 36,0—37,0 daraja harorat normal hisoblanadi. Harorat sutka qismi, yosh va jismoniy faollikka qarab o‘zgarib turishi mumkin.
Tana harorati unchalik xavfli bo‘lmagan kasallik chog‘ida ham ancha yuqori ko‘tarilishi mumkin. Bunday paytlarda ota-ona g‘aflatda qolmasligi uchun bolaga birinchi yordam ko‘rsatish bo‘yicha yo‘l-yo‘riqlardan xabardor bo‘lishi lozim.

Bolangizning tana harorati 38 darajadan yuqori bo‘lmasa, isitmani tushiradigan dori-darmonlar berish kerak emas. Gap shundaki, yuqori haroratda organizm infeksiya bilan samaraliroq kurashadi, shuning uchun juda zarur bo‘lmasa, uni tushirish tavsiya etilmaydi.

Agar harorat 38 darajadan yuqori ko‘tarilsa, bolaga shifokor tomonidan tavsiya etilgan isitmani tushiradigan dori-darmon berish lozim. Juda yosh bolalarga shamdori shaklidagi, kattaroqlariga sirop ko‘rinishidagi preparatlarni qo‘llash mumkin.
Isitma sababini aniqlash uchun albatta shifokor chaqiring.
Boladagi tumov, yo‘tal, ko‘ngil aynishi, ich ketishi, bosh og‘rig‘i, qorin og‘rig‘i, toshma kabi boshqa belgilarga e’tibor bering.

Bola changak bo‘lib qolsa (sudoroga) yoki harorati 40 darajadan oshib ketsa, zudlik bilan “Tez yordam” chaqiring, u yetib kelgunicha bolaga isitmani tushiruvchi dori bering.

Bolani uxlatishga harakat qiling. Unga qiziqarli kitob o‘qib bering, multfilmlar ko‘ring, tinch o‘yinlarni o‘ynang. Eng yaxshisi, bola uxlab, dam olishi va kuch to‘plashiga imkoniyat yarating.

Bemor bolaga tez hazm bo‘ladigan ovqatlar berish lozim. Go‘sht (ayniqsa qovurilgani), yog‘li, shirali va konservalangan oziq-ovqatlarni vaqtincha yedirmay turing.

Bolaga ko‘p suyuqlik ichiring, shunda organizmdan viruslar faoliyati chog‘ida paydo bo‘lgan toksinlar chiqib ketadi. Limonli yoki malinali iliq choy, asalli sut, shuningdek, sharbat, kompot, mineral suv, shifobaxsh o‘tli qaynatmalar ichirish tavsiya etiladi.

Xonani tez-tez shamollatib, havosini namlantirib turing. Bunga xonaga suv to‘ldirilgan 3 litrli banka qo‘yish yoki ho‘l sochiq osib qo‘yish orqali erishish mumkin. Xonadagi harorat 20—21 darajadan oshmasligi kerak.

Bolani qavat-qavat qilib kiyintirish va o‘rab tashlash kerak emas. Bemor bolani yengil kiyintirib, ustiga yo‘rgak yoki yengil ko‘rpa yopib qo‘ying, shunda ortiqcha issiqlik to‘siqlarsiz chiqib ketadi.

Bolani sirka yoki spirt bilan artish kerak emas. Spirt teri orqali oson singadi, natijada bola organizmi zaharlanishi mumkin.
Agar yuqori harorat davolash boshlanganidan so‘ng 3—4 kunda o‘tib ketmasa, shifokorni qayta chaqirib, muolajani yangidan belgilash lozim.

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚИЗ фарзанд дўзахдан парда.

Ҳар қандай инсонни еглатади жуда таъсирли маруза. Қиз фарзанди бор оталар бу гаплардан кейин фарзандларига янада яхши тарбия беришга, янада мехр беришга ҳаракат қиладилар деган умиддамиз!

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


👶🏻Chaqaloq ham injiq bo'ladimi?
Yo'q, albatta. Lekin uning ba'zi qiliqlari ota-onani qiynab qo'yishi mumkin. Nima qilsa bo'ladi?
Yangi tug'ilgan chaqaloqda sekin-sekin odat va qiliqlari paydo bo'la boshlaydi.
Shunda ba'zi ota-onada har xil qo'rquvlar yuzaga chiqa boshlaydi.

🤱🏻Qo'lga o'rgatib qo'ymadimmi?
Bizning kravatda uxlashga o'rganib qoldimi?
Qo'lda ko'tarib uxlatishga o'rgatib qo'ymadimmi?
Ko'krakni o'ynab emishga odatlanib qolibtimi?
Uyquda ham ko'krakni qo'yib yubormay uxlashga o'rganib qolmadimi?
Tongda bizni oldimizga yotib olishni odat qilib qo'ymadimi?
va boshqalar...
"Voy, bu kichkinagina bo'lib qo'lni biladi-ya", degan gapni ko'pchilik eshitgan bo'lsa kerak.
💁🏻‍♀Aslida chaqaloq kichkinagina bo'lib qo'lga o'rganib oladi emas, u qorinda yotganida doim onasining bag'rida bo'lgani uchun bu dunyoga kelib o'sha eski o'rgangan holatini qumsaydi. Shunga onasini qo'liga talpinadi va qo'lda tinchlanadi.
Chaqaloq hali o'ylashni yoki hiyla ishlatishni bilmaydi. U nima qilsa ham refleks asosida yoki ehtiyojidan kelib chiqib qiladi. Emib uxlamoqchimi, demak shu kunlarda bunga ehtiyoji bor. Ko'krakni o'ynab yotibdimi, demak onasiga yaqinroq bo'lishni istayapti.

👶🏻Chaqaloqlar shunday tez ulg'ayadiki, bu kabi odatlari bir zumda o'tib ketadi. Bir yil davomida o'tmasa ham, bir kun o'tib ketadi. Keyin, "Kel, birga yotamiz," desangiz ham qochib ketadigan paytlari ham keladi.
Qadrlang! Bolaning chaqaloqlik davrini qadrlang. Nima istasa, bajaring. Chaqaloqlik davr inson hayotidagi ehtiyoji eng kam bo'lgan davrdir. Bu payt unga faqat mehr va yegulik kerak, xolos. Mana shu 2 dona ehtiyojni bajara olmaydigan yoki bajarib o'rgatib qo'yishdan qo'rqadigan ota-ona bola oldidagi burchini bajara olmayotgan hisoblanadi.
Ahir chaqaloqqa supurilgan hovli yoki pishirilgan manti, yoki qimmatbaho karavot va o'yinchoqlar emas onaning mehrga to'la bag'ri kerakliroqdir. Manti, hovli hali butun umr oldingizda. Uydagilar ham shuni tushuna olishi lozim. Bolaning chaqaloqlik davri esa bir zumda o'tadi, ketadi. Shu davrda onaning mehriga to'liq to'yib olishi kelajakda uning salomatligiga, rivojlanishiga, mustaqil bo'la olishiga, injiq bo'lmasligiga ijobiy ta'sir ko'rsatadi.

Chaqaloqni ko'rgan odam unga talpinadi, uni erkalashni, qo'lga olishni istaydi, farzandini chaqaloqlik davrini qumsaydi. Chunki bu davr eng qisqa va tez o'tadigan davrdir. Shu davrda boshqa narsalarga ovora bo'lib eng muhimini o'tkazib yubormang. Unda chaqaloqning har bir istagini bir soniya ham kuttirmay bajarish darkor. O'rganib qolishidan qo'rqmang. O'rganib qolsa, ham bu uzoqqa cho'zilmaydi. O'tib ketadi. U esa bu dunyoda o'zini kerakli ekanligini his etib ulg'ayadi.
👫Katta farzandlarimiz yig'laganida uni ovutish uchun birgina bag'rimizga bosishimiz yetarli bo'lmay qoladi.
Chaqaloqqa esa shuginani o'zi kifoya. Uni qo'lga olish. U onasining bag'rida bir soniyada tinadi. Hali buni qumsaysiz! Bu sehrli davr.


Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Диққат Оналар учун Ҳолис таъвсия

🖥Фарзанди кўп йиғласа уришадиган, йиғлама дейдиганлар мана шу маърузани эшитиб фарзандини йиғлагани учун уришмас ИНШААЛЛОҲ

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱


🔊Tarbiyaviy maruza: “Farzandlaringizni qarg’amang onalar”
Onaning bolasi uchun aytilgan har bir gapi ijobaat bo’lar ekan! Shunday ekan farzandlarimizga aytayotgan har bir gapimizga e’tiborli bo’laylik 🙏🏻

Бошкаларга улашинг каналимизнинг ривожига уз хиссангизни кушинг☺️
👉 Onalar Uchun🤱

Показано 20 последних публикаций.

511

подписчиков
Статистика канала