Орзудаги


Гео и язык канала: Весь мир, Узбекский
Категория: Блоги


Канал номига эътибор берманг.
Ўта шахсий кузатувлар.
Since 02022020. Sensitive content.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Весь мир, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилаяпти экан.

Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, органлар бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилиб жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилар экан.

Шуни ўқиб бир қизиқ ҳолат эсимга тушиб кетди. Битта ўзини вилоятидан ҳам ажралиб турадиган шаҳарда криминоген вазият оғирлашиб кетади, юқори интанция топшириғи билан ишчи гуруҳ ўрганишга боради учунчи кунларига бориб, таомилга мувофиқ ишчи гуруҳ учун маҳаллий амалдорчалар томонидан зиёфат уюштиришади ва шу кечада уларга бириктирилган етакчи баклашга қамайми ёки ўраб келайми деб нарса таклиф қилади. Воқеа шу жойида тугади.🙃


Тонг отади, кун ботади одамлар туғулади ўлади. америкада президентлар алмашади, фақат сенинг кофега қарамлигинг ўзгармайди.
Ҳайрли тонг кофеманлар!

Фонда киришинг билан бир-биридан чиройли қизлар кутиб оладиган банкнинг бош офиси.


97 нафар кузатувчи қолипти бориб-бориб яна ўзимизи 54 нафар содиқ “қуролдошларим” қолади:)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Шоир ўзини севгисига етолмасдан шу шеърини ёзди деб айтишган. Кейин мен Хазрат Абдулла Ориповни ўша ҳолатига тушишга ҳаракат қилдим.Қўшиқни айтаётганда ўша ҳолатини ҳис қилдим, қандай шоир истироблар чеккан бўлса шундай айтдим" - Шерали Жўраев Биринчи Мухаббатим қўшиғи ҳақида.

Журналист: "Сиз биринчи мухаббатиз ҳақида қўшиқ айтдингизми?

Мени ҳамма қўшиқларим бу мени биринчи мухаббатим шуни эслаб қолинг" - Шерали Жўраев


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир қўшиқ тарихи.

Ўзбекистон Қахрамони Абдулла Орипов “Биринчи мухаббатим” шеъри ҳақида.


ишхонага янги ишга келган опалар йиғилишиб зўр-зўр совғалар беришди манга, ёмон томони бўлимимиздаги 12 эркакдан фақат манга беришди)
Оламан деб юрган нарсаларим ҳаммаси.
улар 9 та аёл ҳар уч киши биттадан жами 3 та совға берди.

энди 8 мартга неч кун қолганини ўйлаб юраман?:)


Фонда Ўзбек жумхуриятидаги энг катта кутубхона


Битта ўзбек тожикча ресторанга бориб овқат еб расмини қўймаганакан ўлиб қопти.


Агар сизни йўқлигингиз у одамни безовта қилмаётган бўлса, сизни борлигиз ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган.

Ҳайрли тонг буюк миллатнинг кичик вакиллари!


ҳазил ҳазилкуя ростданам пештоқига ёзиб ҳам қўйилган мухофаза қилинади сал кам бир асрлик турар жой мажмуаси, одамлар яшашади ҳозирам .


Расмда 1935 йилда қурилган уй ва 2025 йилда қуйилган кофе бор:)


Кунузга қойил марҳум Исмоил отанинг ўғиллари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлипти, энди нафақат бу ҳалм отахонни, балки ўғилларининг интервюси ҳам интернет сархадларига абадий муҳрланиб қолади. Ростданам кўп нарса ўзгармапти тўни ҳам ўша-ўша. Кўринглар.


Ўзим нормал одамга ўхшайман, лекин ёзганларимни нормал одам ўқиса унга ғалати туюлади.


Шаҳар марказида жойлашган, шинам ва ёруғ 1 хонали квартира — менинг оромгоҳим бўлади. Ҳар сафар ёлғизликни ҳис қилиш ёки тинчлик керак бўлса шу ерга бораман.
Кофе қайнатиб, бирор бир китобми, киноми кўраман,балконда ўтириб шаҳар муҳитини кузатаман.катта ойна олдига диванда алчайиб ётиб дам оламан. Ўзим учун овқат таёрлайман, бурчакдаги кассетали Соний магнитафон ёниқ туради доим.
Ўртада паркет устида эрон гилам тўшалган ва юмшоқ ором кресло бор, балконга чиқиб шахарни кузатаман.
У ерга хеч ким билан бормайман. Ҳар - ҳарда фақат ўзим бораман. Бу зерикарли кўриниши мумкин лекин одам баъзида ёлғиз қолишни ва ўзи билан келишиб олиши керак бўлади бу албатта натижа беради.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кечаси билан уйқу бўмади, кейин қарасам соат 6 бўпти ухламасдан 7 ларда уйдан чиқтим бироз айландим пиёда.Сўнг мошини юргазиб ишга қараб юрдим йўлди светафорда уҳлабам қолдим 20 секундга. Ишхонага бориб хонами қулфлаб ухлавордим турсам 11 бўпти атрофдаги вазият шу эпизодга ўхшаш)

п/с: бу шанба куни ёзилиш керак бўлган пост эди)


ишинг жуда зарур пайтда метродан қулай транспорт йўқ Тошкентда


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен кофе ичишгаям қўшиқ танлайман ва мусиқий дидимга шубҳангиз бўлмасин.
Йилнинг энг қисқа иш ҳафтаси қуллуқ бўлсин.

бу постни эрталаб кўришингиз мумкин эди видеони олибману қўйиш эсимдан чиқипти
жума мубарак!)


Тавба фақат ман ўзимга-ўзим муаммо яратаман десам Ўрта Осиёнинг етакчи мамлакати деб иддао қилинадиган давлат ҳам шунақа экан.

Яхши янгликлар ҳам йўқ эмас янги йилга 364 кун қолди!


Қор аралаш увлади шамол.
Ҳилпиради ҳаво. Юлинди.
Қисмат бу дам — соғинчинг аро —
Минг айланиб — қишга урилди.

Жонни совуқ айлади қамал —
Бўри довул ўради — ёвуз.
Сенсиз қишда қолдим беамал —
Изилладим соғинчда ёлғиз.

Мен чақирдим: — Кел, етди завол!
Мен қичқирдим — кимга? — эланиб!..
Саросима увлади шамол —
Тилка-пора қорга беланиб…

Кел! Борлигинг кетмоқда йироқ,
Кўмилмоқда армонлар изи —
Печкаларнинг тафтидан мудроқ
Уйда совуқ қотган азизим.

Усмон Азим


ҳозирча ичиб турайчи:)

Показано 20 последних публикаций.