💔ЎЗ ЭРИНИ ҲИЁНАТ ҚИЛИШГА УНДАГАН АЁЛ.
(нозик мавзу)
Улар жуда аҳил эдилар. Назокат эрини қаттиқ севарди. Жавоҳир ҳам хотинини еру-кўкка ишонмасди. Турмуш қурганларига беш йил бўлган бўлсада ёш келин куёвдек бир-бирини дийдорига тўймасдилар. Ёлғиз қолган онларида кўплаб лаззатли лаҳзаларни бирга кечирардилар...
Ҳаммаси уларнинг ён қўшнилари ўрнига бошқалар кўчиб келганида бошланди. Улар ҳам Назокат ва Жавоҳир каби ёш оила. Бахтиёр ва Дилрабо билан улар билан тез тил топишди. Икки эркак яқин дўстларга, аёллари эса ажралмас дугоналарга айланишди. Оилавий учрашувлар, биргаликда кафега боришлар бўлиб турарди. Икки жуфт ҳам оилавий яқин дўстлар топилганидан мамнун эдилар.
Бир куни тунда ишқий муносабатлар, романтика ва яқинлашиш ҳақида гаплашиб ётишганида Назокат эрига сўз бошлади. У қўшни аёл билан сирдош бўлганлиги учун у ҳақида кўп нарса биларди. У Жавоҳирга Дилрабонинг айтганларини, яъни унинг ўз эри билан яқинлашиш пайтида айрим ҳаракатлари, севги ўйинлари ҳақида гапира бошлади. Бу мавзу бошида Жавоҳирни бироз ғашига теккан бўлсада охиригача эшитишга қарор қилди ва ўзи истамаган ҳолда қўшниларининг аслида ҳеч ким билмаслиги керак бўлган сирларига қизиқиши уйғонди. Назокат унга тафсилотларни гапирар экан Жавоҳирнинг фикри беихтиёр ўша ҳолатларни тасаввур қилишга ўтди. Ҳар куни кўришиб мулоқот қиладиган қўшни келинни, хотинининг дугонасини тасаввур қилиб қон айланиши тезлашди...
Ғишт қолипидан кўчганди. Энди бундай суҳбатлар кўпайди. Дилрабо дугонам деб ишониб Назокатга айтган сирлари ҳақида кеч тушгач Жавоҳир хабар топарди ва эркакнинг фикру-ҳаёли батамом бузилди. Виждони бунга қаршилик қилсада қўшни келин ҳақидаги эхтиросли ўйлар унинг онгига шундай ўрнашдики, чуқур илдиз отган мустаҳкам дарахт каби бўлди. Назокат эса бу нарсаларни гапирар экан ичидаги қизиқ маълумотларни энг яқин инсонига, эрига айтиб бераётганидан, эри билан бошқа мавзуларда бўлганидек нозик мавзуда ҳам сирлашаётганидан қандайдир хурсанд бўларди. Лекин аёл бу билан чегараланмади. У Дилрабо билан гаплашиб ўтирганида ўзининг ҳам мақтангиси келиб "Эрим тўшакда ундай, бундай" деб тафсилотлар айтишга, эрини ва ўрталаридаги ишқий муносабатларни кўкларга кўтаришга уринарди. Оддий тил билан айтганда "Биз ҳам сиздан қолишмаймиз!" қабилида оғзи тўлиб нозик масалаларни гапириб берарди. Лекин у бир нарсани билмасди. Дилрабо бу суҳбатларни ўз эрига айтмасди. У эрига бегона аёлни нозик қирраларини таърифлашни нотўғри деб биларди. Ўзининг сирларини айтиши эса, дугонасидан маслаҳат олиш, бошқаларда қандай экан деб фикр алмашиш мақсадида бўларди. Вақт ўтиб Дилрабонинг ичига ҳам шайтон кирди. У қўшниси Жавоҳирнинг ўтли нигоҳларини ўзида пайқашни бошлагач ўзини йўқотиб қўя бошлади. Назокат эрини астойдил таърифлаган эканми Дилрабо ҳам Жавоҳир сингари ёмон ҳаёллар асирига айланди...
Ҳикоянинг охири нима билан якунланишини таҳмин қилиш мумкин. Бироқ мақсадимиз айнан юз берган ёки юз бериши мумкин бўлган ҳиёнатни, унинг оқибатларини таърифлаш эмас. Мақсадимиз - шу ҳиёнатга олиб бориши мумкин бўлган йўлни, айрим аёлларнинг катта хатосини ёритиб бериш эди.
Динимизда ҳам бегона аёлни ўз эрига мақтаб, қомати ёки бошқа жалб қилувчи хислатларини таърифлаш қораланади. Бу билан аёл ўз эрининг онгига бегона аёлга нисбатан ҳирсий туйғуларни жойлаштириши эҳтимоли жуда катта...
Азизлар, тилга жуда эҳтиёт бўлиш керак. Эр-хотин орасидаги нозик муносабатлар тўрт девор орасида қолиши кераклиги шубҳасиз. Биз масалани бир тарафини ёритдик. Танганинг яна бир тарафи бор. Бу гапнинг оғиздан оғизга ўтиб кетиши. Бир эмас бир неча киши бундан бохабар бўлиши. Кўча кўйда юрганда ола нигоҳлар, ортдан туриб пичирлашишлар бошланиб кетиши ҳеч гапмас. Айтишадику, "Дўстингга сирингни айтма! Дўстингни ҳам дўсти бор!" деб.
Оила муқаддас қўрғон, унинг бузилишига, ёмон ишлар, ҳаёллар кўпайишига ўзимиз сабабчи бўлмайлик. Уйдаги гап кўчага чиқмасин. Дугоналар билан сирлашишнинг ҳам чек чегараси, пардаси бўлиши керак.
Ҳар биримизни оиламизни Аллоҳим ўзи асрасин. Ёмон кўздан, ёмон сўздан...
💞@qalbga_yol💞