Муслим Мусаллам „Emas oson bu maydon ichra turmoq, Nizomiy panjasigʻa panja urmoq.“ Alisher Navoiy


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Archalar shoxida turar tillo zar ,
Yashil chiroqlarda bezandi shahar .
Munglig‘ darchalardan boqdingiz sahar ,
Yangi yil muborak bo‘lsin, onajon .

Yog‘yotgan qor kabi ko‘nglingiz oqda ,
Bu yerda hammasi yolg‘onu soxta .
Chakkangiz chetida ochilgan paxta ,
Yangi yil muborak bo‘lsin, onajon .
Men yo‘q, qurum bosib yotar mo‘rilar ,
Anori sochilib yotgan so‘rilar .
Bolam deb darvoza g‘amgin surilar,
Yangi yil muborak bo‘lsin, onajon.
“Ketdik” der yuragim, sira ko‘nmadi ,
To‘rt fasl dilimda rayhon unmadi .
Bu yerda bo‘ronlar hali tinmadi ,
Yangi yil muborak bo‘lsin, onajon .
Bahorni sog‘indim ,kuzni angladim ,
Mehrli, mehrsiz yuzni angladim .
Musofir kunlarda Sizni angladim ,
Yangi yil muborak bo‘lsin, onajon.
Deysiz, sen kelguncha sira o‘lmayman ,
Tangri der, har kimni har kun qo‘llayman .
Siz uchun xayrli duo yo‘llayman, ,
Yangi yil muborak bo‘lsin, onajon.

Muslimbek Musallam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муслим Мусаллам
"Кет дединг",
Гулжамол Асқарова
"Бизнинг севги",
Ориф Тўхташ
"Ёлғизлик"

Ажойиб
You Tube.
дан топволдим .




Эркин ВОҲИДОВ

КАМТАРЛИК ҲАҚИДА

Гарчи шунча мағрур турса ҳам,
Пиёлага эгилар чойнак.
Шундай экан, манманлик нечун,
Кибру ҳаво нимага керак?
Камтарин бўл, ҳатто бир қадам
Ўтма ғурур остонасидан.
Пиёлани инсон шунинг-чун
Ўпар доим пешонасидан.






Янги йил - бу эски хаёллар билан қайғули ажралиш ва янгилари билан қувончли учрашув.

Фаина Раневская


Ortda qolgan yillar
2007-yil Dilorom Ergasheva uylari .
2008-yil ''Kelajak ovozi'' taqdirlash marosimi.
2008-yil Ahmadjon Meliboyev bilan uchrashuv'' San'at kolleji"
2009-yil Axsi Bobur izlarin izlab
2011-yil Do'rmon bog'larida...
umr oqyapti.


Ва ниҳоят тугар декабрь,
Январ очар эшикларини.
Ва куйлаймиз эски ҳаётнинг
Янги-янги қўшиқларини.
Жилмаямиз кўтариб қадаҳ,
Ва соат ҳам охир урар бонг.
Кузатади бизни қаро тун,
Муюлишда кутар оппоқ тонг.

25.12.2024
Муслим Мусаллам


Жим кетаман сизга бу саҳн,
Жим кетаман ичимда ,ичим.
Жим кетаман зарра ғараз йўқ,
Жим кетаман йўқдир ҳеч ўчим.

Жим кетаман майса бўламан,
Жим кетаман япроқ бўламан.
Жим кетаман бу жимлик ичра,
Бир кун сиздан ҳақроқ бўламан.

25.12.2024

Муслим Мусаллам




- Замонавий кўп жилдли китобларга қандай қарайсиз?

Белла Аҳмадулина

- Мен бу ижодий имо-ишора эканлигини тан оламан. Бу ўқувчини хурсанд қилиш, уни ҳайратда қолдиришга уринишдир. Аммо камдан-кам учрайдиган кичик рисолалар ўқувчини топиш имкониятига эга. Мен катта китоб катта тушунмовчилик, исрофгарчилик эканлигини ўқидим. Менимча, биз китоблар ҳақида эмас, балки виждонимиз олдида, овознинг тозалиги олдида айбдор бўлмаслик ҳақида ўйлашимиз керак.




***
Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,
Саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб,
Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,
Йўқ-йўқ бўлиб, даф-даф бўлиб, ҳайф-ҳайф бўлиб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Навбат билан тизилганлар, тизилганлар
Эзганлару эзмаганлар, эзилганлар;
“Худо” деган; тангрини бир сезмаганлар –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Югургилаб, бир-бир босиб, ўйнаб-ўйнаб,
Бу дунёнинг ёлғонидан сўйлаб-сўйлаб,
Гоҳ қорнини, гоҳ қадрини ўйлаб-ўйлаб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Давлатманду хору зорлар, бечоралар,
Дили буту, дили йўғу, дилпоралар,
Ҳукмфармо пошшоҳлару фуқаролар –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...

Бу қаро ер ютмоқликдан толмагайдир,
Ўлим асло ўз касбидан тонмагайдир,
Во дариғо! Бир кас мангу қолмагайдир –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Қарайману юрагимда тугар бардош,
Қандай қилиб сизни асрай қон-қариндош?
Кўзимда ёш, кўнглимда ёш, сўзимда ёш –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Лаънат айтиб, лаънат айтиб, лаънат айтиб,
Раҳмат айтиб, раҳмат айтиб, раҳмат айтиб,
Сукут айтиб, нола айтиб – ғоят айтиб –
Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,
Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,
Кўз ёш каби тизилишиб, тизилишиб,
Ингичка ип – бул Ҳаётдан узилишиб... –
Одамизод, одамизод ўтиб борар.

Биродарим, “баландман” деб этма ғурбат,
Мен – дил бўлдим; сен, ҳеч қурса, бўлгин суҳбат,
Мен ҳам турбат, сен ҳам турбат – келса навбат –
Одамизод, одамизод ўтиб борар.

Усмон Азим


"Бола каби чизишни ўрганишим учун бутун ҳаётим керак бўлди."

Пабло Пикассо
1959 йил 24 декабрь


НИКА ТУРБИНА

-------
Кимнинг кўзи билан боқдим дунёга?
Дўстлар ,
қариндошлар ,
хайвонлар ,
қушлар .?
Кимнинг лабларида шудрингни тутдим .
Йўлга тушган баргданми ?
Дунёни қучаман
кимнинг қўлида,
Мен ўз овозимни йўқотмоқдаман .
Ўрмонлар,
далалр,
ёмғирлар ,
қорлар .
Бўронлар,
қоронғу тунлар .
Бироқ мен кимман ?
Қаердан излай ўзимни ?
Жавоб беринг .
Бу борлиқнинг овозларига ?

Бир шингил таржима


ЖУБРОН ХАЛИЛ

Дўстим, қуёшга боқ ,тупроққа боқ ,сувга боқ ,булутга боқ ,фақат орқанга боқма....
Кимнинг келиши мухим эмас ,кимнинг келмаслиги хам муҳим эмас.
Унутма йўловчи ўзгаради ,йўл ўзгаради аммо манзил ўзгармайди.
Йўловчига боқиб ,йўлингни танима .
Йўлга боқ, йўловчини тани, йўловчига бўлган қарашларинг қиймати, хукмини унга кўра бер. Вахима соладиган нарса йўловчининг йўлсизлигидир : йўлсиз, мақсадсиз, маъносиз, чалкаш саёхатчи .
“Энг тўғри йўл тиконсиз йўлдир” деганлар сени аслида алдамоқдалар.
Улар қоронғу уйларида йўқотган нарсаларни кўча чироқларин остидан қидириб хайрон бўлган шошқалоқлардир . Хеч қиси йўқ ….
Оёғинга ботган тиконлар сен қидирган гулнинг хабарларчиларидир .
Тиконларнинг чидаб бўлмас оғриқлари хақида лоф урганлар, ўзларини худди ошиқлардай тутмоқдалар .
Чин ошиқлар эса гулни хам гулнинг тиконини хам севади .
Дўстим ,йўллар юрмоқ учундир .

Таржимон М.Мусаллам


Uchinchi sinf o'g'lim
AbuBakr chizgan surat .
Bolalik boshqachada ularning olamida yashash kerak.


Shu to'rt shoir bilan doim ruhan birgaman.
Ulardan kuch olaman.
Marina ,Axmatova ,Furrug',
Pasternak.


"Ҳаётда йўқотиш ютишдан кўра зарурроқдир, агар дон ўлмаса, униб
чиқмайди."

Борис Пастернак

Показано 20 последних публикаций.