Қўнғироқ қил, азизим бугун,
Юрагимда армон қолмасин.
Сени жуда соғинганман тушун,
Соғинч дилга зулмат солмасин.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Диллашамиз, суҳбат қурамиз.
Тўхтатолмас бизни қора тун,
Ва дийдорни хаёл сурамиз.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Овозингдан маст бўлай яна.
Меҳрингга зор юрагим меҳринг,
Чашмасидан сув ичсин яна.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Юрагимни буткул олгин сен.
Унутайлик дунёни бугун,
Сўзларингдан баҳра олай мен.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Овозинг-ла бошлансин куним.
Шодликлардан нур сочиб учқун,
Парвоз этсин самода руҳим.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Кулгуларинг жоним ўрасин.
Юрагимиз туташсин бир зум,
Айрилиқни ишқим ўртасин!
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Ва тарқатгин ғуборларимни.
Ҳижронларга ичириб афюн,
Босгин соғинч ҳуморларимни.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Менсизликда ўртанмадингми?
Қўнғироқ қил, қилақол бугун,
Мен соғиндим... Соғинмадингми?!
©Шаҳноза Жураева
@qalbimgayaqinsiz
Юрагимда армон қолмасин.
Сени жуда соғинганман тушун,
Соғинч дилга зулмат солмасин.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Диллашамиз, суҳбат қурамиз.
Тўхтатолмас бизни қора тун,
Ва дийдорни хаёл сурамиз.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Овозингдан маст бўлай яна.
Меҳрингга зор юрагим меҳринг,
Чашмасидан сув ичсин яна.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Юрагимни буткул олгин сен.
Унутайлик дунёни бугун,
Сўзларингдан баҳра олай мен.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Овозинг-ла бошлансин куним.
Шодликлардан нур сочиб учқун,
Парвоз этсин самода руҳим.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Кулгуларинг жоним ўрасин.
Юрагимиз туташсин бир зум,
Айрилиқни ишқим ўртасин!
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Ва тарқатгин ғуборларимни.
Ҳижронларга ичириб афюн,
Босгин соғинч ҳуморларимни.
Қўнғироқ қил, азизим, бугун,
Менсизликда ўртанмадингми?
Қўнғироқ қил, қилақол бугун,
Мен соғиндим... Соғинмадингми?!
©Шаҳноза Жураева
@qalbimgayaqinsiz