Bitiklar


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Qalbdan chiqqani qalblarga boradi...
@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza 🪶

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#iqtibos

Ona, yuragimda simillar og'riq
Hayot girdobida berayapman jon.
Doim yaxshilikni istadim biroq,
Afsus, jajji qalbda laxta-laxta qon.
Ezgu tuyg'ularim bo'lmoqda barbod
Asli sof yurakka tushmoqda dog'lar.
Insof-u vijdonning bozori kasot
Ona, bu yashashda qolmaydi sog'lar
.

Abdukarim Mirzayev

@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza 🪶


Yomon xayoldan ehtiyot boʻl!
Aks holda u fikrga aylanadi.
Yomon fikrni oʻzingdan daf et!
Aks holda u istakka aylanadi.
Yomon istakka qarshi kurash!
Aks holda u azmu qarorga aylanadi.
Yomon qarordan voz kech!
Aks holda u amalga aylanadi.
Yomon amalni toʻxtat!
Aks holda u odatga aylanadi.
Odat domidan qutulish esa oson ish emas.

دافع الخطرة, فان لم تفعل صارت فكرة. فدافع الفكرة, فان لم نفعل صارت شهوة. فحاربها, فان لم تفعل صارت عزيمة وهمّة, فان لم تدافعها صارت فعلا, فان لم تتداركه بضدّه صار عادة فيصعب عليك الانتقال عنها.

الفوائد لابن القيم - (1 / 33

Muqimjon aka Mahmud tarjimasi

@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza.


Агар ҳақ бўлсанг, юткизганингда ҳам ютасан!

©️ Умму Ҳур

@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza.


HAYO
  “Ulardan biri hayo bilan yurib kelib...!”.

     Qasas surasi 25-oyat.

   Hayo bilan....
U qiz malikalar kabi hayo bilan yurib keldi. Qip-qizil gilam ustidan emas, hayo gilami ustidan...
   Qurʼoni karim bizga u qizning jamoli haqida gapirmayapti. Zero goʻzallik vaqtinchadir, abadiy emas.
   Qurʼoni karim bizga uning qomati haqida gapirmayapti. Zero qomat qurtlar yemishidir.
   Qurʼon bizga qiz boladagi eng goʻzal narsa haqida gapirayapti. U hayodir!
  
   Hech qanday kosmetik vositalarsiz kelgan u qiz ersiz qoldimi?!
   Yoʻq! Hayo bilan yurib kelgan u qizga Muso alayhis salom uylandi. Yaʼni paygʻambarga turmush oʻrtoq boʻldi!

  Aziz singillarim! Sizdagi eng qimmat narsa hayo boʻlsin!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Yaxshi ko'rgan insoningga saxiy bo'l, ahdga vafodor bo'l va eng baxtli onlarni g'animat bil. Allohga qasamki, o'limdan keyingi soğinchga toqat qilib bo'lmaydi.

Ayman Yoğiy.


@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza.


Kimnidir goʻzalligi, chiroyi uchun yaxshi koʻrsang, bu sevgi emas, shahvatdir.

Kimnidir zakovati uchun yaxshi koʻrsang, bu muhabbat emas, hayratdir.

Kimnidir boyligi uchun yaxshi koʻrsang, bu ham muhabbat emas, balki moddaparastlikdir.

Kimnidir oʻz nazdingda yaxshi boʻlgani uchun yaxshi koʻrsang, bu ham sevgi emas, balki his-tuygʻularingdan minnatdorligingdir.

Ammo yaxshi koʻrgan kishingni nima uchun yaxshi koʻrishingni oʻzing ham bilmasang, mana shu haqiqiy sevgidir.

Sharif Abdullatif

@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza.


Muvaffaqiyatga eltadigon lift ishlamaydi?!
Unga o'zing zinama zina chiqasan...

@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza.


Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади

Изоҳ. Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтганида Ибн Масъуд айтган экан: «Илмнинг ўндан тўққизи кетди». Ҳайрон бўлиб, ундан: «Орамизда шундай саҳобалар бор-ку, бу қандай бўлди? – дея сўрашди. Шунда Ибн Масъуд: «Мен бу билан фатво ва ҳукм чиқаришни эмас, Оллоҳ таолони таниш илмини назарда тутяпман» – деб жавоб берган экан. Оллоҳни танитадиган илм инсонга нур, чирой бахш этади.

Қуръони каримда шундай илм эгалари ҳақида айтилади: «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Олимларнинг даражаси илмсиз мўминларнинг даражасидан етти юз марта юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг».

Ким нимани ният қилиб, унга интилса, Оллоҳ у кишига интилган нарсаси томон йўл очади. Ҳақни таниган олимлар учун мол-дунёнинг қиймати йўқ. Шунинг учун тарихда илм аҳлининг мулкдор, бой бўлгани кузатилмайди.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир, Мол сарфлаш билан камайса, илм зиёда бўлади».

Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.

Оллоҳ таоло ҳаким Зот. Агар илм эгаси учун мол-дунёда хайр бўлса, ундай кишига мол-мулк ато этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Сулаймон алайҳиссаломга илм ё мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлади. Кейин у зотга мол-у мулк ҳам ато этилди».

“Унвонул баён” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@QalblardanQalbgacha || So'z bu sehr.


Tarix xatosi

9 asr: Muhammad al-Xorazmiy algebra faniga asos soldi.
10 asr: Abu Nasr Forobiy Aristotelning “Metafizika” asariga eng mukammal sharh yozib, “ikkinchi ustoz” unvonini oldi.
11 asr: Abu Rayhon Beruniy yer bilan oy oʻrtasidagi masofani oʻlchadi.  
Ibn Sino meditsina Qomusi - “Tib qonunlari” ni yaratdi.
14 asr: Sohibqiron Amir Temur Yevroosiyoning yarmini tasarrufga oldi. Ahli ilm boshini silab, oʻlmas obidalar yaratdi.
15 asr: Ulugʻbek 1019 yulduzning harakat jadvalini tuzdi. Alisher Navoiy oʻlmas “Xamsa” sini yozdi.
16 asr: “Boburnoma” olamga tarqaldi.
17 asr: Shoh-Jahon dunyodagi yeti moʻjizaning biri-“Tojmahal”ni bunyod etdi.
20 asr: Oʻzbek-sovet olimlari misli koʻrilmagan “ixtiro” qildilar: tarix “xato”sini tuzatib, oʻtmishda biz yoppasiga “savodsiz” boʻlganimizni isbotlab berdilar.

Oʻtkir Xoshimov


@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza.


فَسَقَىٰ لَهُمَا ثُمَّ تَوَلَّىٰٓ إِلَى ٱلظِّلِّ فَقَالَ رَبِّ إِنِّي لِمَآ أَنزَلۡتَ إِلَيَّ مِنۡ خَيۡرٖ فَقِيرٞ
Fa saqo lahuma summa tavalla ila-z-zilli fa qola Rabbi inni li ma anzalta ilayya min xayrin faqir
Bas, ikkovlariga sug‘orib berdi. So‘ngra soyaga qaytdi va: «Robbim, albatta, menga nozil qilajaging har bir yaxshilikka muhtojman», – dedi.

@QalblardanQalbgacha || So'z bu mo'jiza.


Репост из: LISON_UZB 🇺🇿
Dunyo bilan kurashguncha, ichingdagi "men"ni yo'qot!


Save your feelings for someone who cares.


https://t.me/QalblardanQalbgacha


❗️Bu hayotda insonga hech qachon do‘st
bo‘lmaydigan to‘rtta narsa:

🟢1. Pul – bugun menda, ertaga boshqalarda.
🟢2. Mansab – bugun men o‘tiraman, ertaga birovlar.
🟢3. Jazman – bugun men bilan, ertaga boshqasi bilan.
🟢4. Tobut – bugun meni oborsa, ertaga birovni olib keladi.

🟥Shunday ekan pulga ishonib do‘stdan, mansabga ishonib tanish-bilish birodarlardan, jazmanga ishonib halol
juftingizdan aslo voz kechmang. Bu sinov dunyoda hammamiz shu tobut orqali yakun topajakmiz.

Ilmingiz ziyoda bo'lsin


https://t.me/QalblardanQalbgacha


Hammasiga o'zimiz aybdor, qalblarimiz "Karvon saroy"day ochiq...


#Дўст_танлашда_адашманг

Биров билан дўст тутинишдан аввал уни яхшилаб ўрганиш ва сифатларини текшириб кўриш лозим.

Язийд ибн Нуъома Зоббийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши бошқаси билан биродар тутинса, унинг исмини, отасининг исмини ва кимданлигини сўрасин. Албатта, бу меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Жумладан, дўст тутинишда қуйидаги шартларга қарасин:

1. Етук ақл.

2. Тўғри диндорлик.

3. Гўзал ахлоқ.

Бир сўз билан айтганда, дўстнинг тақводор бўлиши ниҳоятда исталган ҳолатдир.

Аллоҳ таоло Зухруф сурасида марҳамат қилади:
«Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир». (67- оят).

Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда ўзаро яқин дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки охират дунёсида бир-бирларини турли қилмишларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб, жазо тортишлари аниқ бўлиб қолади. Ана шунда ёмон билан дўст бўлганига афсусланиб, инсонлар дўстини ёқтирмай қўяди. Дўстлар душманга айланади. Бир-бирига маломат қилиб, сени деб шундай бўлди, дейишга ўтади.

Фақат тақводор дўстларнинг оқибати хайрлидир, яхшидир. Чунки уларнинг дўстлиги Аллоҳ учун, тақво асосига қурилган эди. Бундай дўстлар доимо яхши амалларни қилган бўладилар. Шунинг учун қиёмат куни бирга жаннатга тушадилар ва дўстликлари яна ҳам ортади.

Жоҳил, фосиқ, эсипаст, дунёга берилган ва пасткашларни дўст тутмаслик керак.

Аллоҳ таоло Нажм сурасида марҳамат қилади:
«Зикримизга орқа ўгирган, дунё ҳаётидан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир», (29- оят).

Жаъфар Содиқ розияллоҳу анҳудан нақл қилинади:

«Қуйидаги беш тоифани асло дўст тутма:

1. Ёлғончи каззобни. Чунки у сени алдаб қўяди. У саробга ўхшайди. Сенга узоқни яқин, яқинни узоқ қилади.

2. Аҳмоқни. Чунки сенинг унда ҳожатинг йўқ. У сенга наф бераман деб, зарар етказади.

3. Бахилни. Чунки у энг муҳтож бўлиб турган нарсангни ҳам сендан кесиб қўяди.

4. Қўрқоқни. Чунки у қийинчилик пайтида сендан қочади ва сени истаган пайтида сотади.

5. Фосиқни. Чунки у сени бир луқма таомга ҳам сотади».

Дўстга дунёвий мақсад ва тез келадиган манфаат учун эмас, Аллоҳ таоло учун ихлос қилиш керак.

Аллоҳ таоло учун ихлос қилиш эса дўстнинг илми, гўзал хулқи, солиҳ аҳли экани, Аллоҳ таолога яқинлиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббати учун бўлади.

📚 «Ижтимоий одоблар», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.



htt rel='nofollow'>ps://t.me/Sabotul_ojizinn


𝐔𝐬𝐭𝐨𝐳𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐚𝐲𝐭𝐚𝐫 𝐞𝐝𝐢𝐥𝐚𝐫: "𝐐𝐚𝐲𝐬𝐢 𝐢𝐥𝐦𝐧𝐢 𝐨𝐥𝐬𝐚𝐧𝐠 𝐡𝐚𝐦, 𝐨𝐳-𝐨𝐳𝐝𝐚𝐧 𝐨𝐥𝐬𝐚𝐧𝐠 𝐡𝐚𝐦 𝐝𝐚𝐯𝐨𝐦𝐢𝐲 𝐨𝐥. 𝐙𝐞𝐫𝐨, 𝐤𝐨'𝐩 𝐨𝐥𝐢𝐧𝐢𝐛 𝐬𝐨'𝐧𝐠𝐫𝐚 𝐭𝐚𝐬𝐡𝐥𝐚𝐛 𝐪𝐨'𝐲𝐢𝐥𝐠𝐚𝐧 𝐢𝐥𝐦 𝐨𝐥𝐢𝐬𝐡𝐝𝐚𝐧, 𝐨𝐳-𝐨𝐳𝐝𝐚𝐧 𝐚𝐦𝐦𝐨 𝐝𝐚𝐯𝐨𝐦𝐢𝐲 𝐨𝐥𝐢𝐧𝐠𝐚𝐧 𝐢𝐥𝐦 𝐲𝐚𝐱𝐬𝐡𝐢𝐫𝐨𝐪. 𝐁𝐚𝐦𝐢𝐬𝐨𝐥𝐢, 𝐬𝐮𝐯 𝐭𝐨𝐦𝐜𝐡𝐢𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐭𝐨𝐦𝐢𝐛-𝐭𝐨𝐦𝐢𝐛 𝐛𝐢𝐫 𝐤𝐮𝐧 𝐛𝐚𝐫𝐢𝐛𝐢𝐫 𝐭𝐨𝐬𝐡𝐧𝐢 𝐬𝐡𝐚𝐤𝐥𝐢𝐧𝐢 𝐨'𝐳𝐠𝐚𝐫𝐭𝐢𝐫𝐠𝐚𝐧𝐢 𝐲𝐨𝐤𝐢 𝐲𝐨𝐫𝐠𝐚𝐧𝐢 𝐤𝐚𝐛𝐢".


Репост из: Muslim Taqvimi | Rasmiy kanal
Жаннат аҳли нималарга афсус қилади?

Ҳадиси шарифда марҳамат этилишича:

"Жаннат аҳли Аллоҳнинг зикридан ғофил ҳолда ўтказган вақтларидан бошқа ҳеч бир нарсага афсус ва надомат туймайдилар". Яъни аҳли жаннат фақатгина Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиб ўтказган дунё ҳаётлари учунгина афсус ва надомат қиладилар.

Инсоннинг комил инсон бўла олиши учун Ҳақнинг амрларини маҳкам ушлаб, фикри мудом ва зикри мудомда қоим бўлиши керак. Бунда ҳеч бир баҳона ўтмайди.

Ҳадиси шарифда:

"Ҳисоб куни:

"Нима учун зикрдан ғофил қолдинг?" дея сўралганида,

"Дунё ишлари мени машғул қилди" деган одамга,

"Сенинг ишинг Сулаймон (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди? У ҳам дунё ҳукмдори, ҳам пайғамбар эди. Бир лаҳза ҳам Ҳақдан ғофил бўлмади."

Шунингдек бошқа бири:

"Ҳасталигим монеъ бўлди" деганида,

"Айюб (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам ёмонроқ ҳастамидинг? Вужудининг ҳар тарафини ҳасталик ўраб олганди. Бир лаҳза ҳам Ҳақнинг зикридан узоқлашмади".

Бошқа бири:

"Қийинчилик ва муаммоларим бор эди" дейди. Жавобан:

"Юнус (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди муаммойинг? У балиқнинг қорнида ҳам Ҳаққа тасбиҳ айтишда давом этди".

Яна бириси:

"Қудуқларга, зиндонларга тушганим учун зикр қила олмадим" деганида,

"Юсуф (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам қийинроқ ҳолатдамидинг? У у ерларда ҳам бир лаҳза бўлса ҳам Ҳақнинг зикрини, фикрини, ҳикматини унутмади!" дейилади."

Бундай эътироз қилганлар ҳар доим мулзам бўладилар, овозлари ўчирилади, уяладилар ва пушаймон бўладилар.

Дунёда ихлосли инсонни Аллоҳнинг зикридан тўсадиган ҳеч бир тўсиқ йўқдир. Тўсиқ бўлган нарса нафснинг ва шайтоннинг иғвосидир.


Ilm yozish bilan mustahkamlanadi

Rosululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar:
“Ilmni yozib olish orqali mustahkamlang”.
Hakim, Tobaroniy. “Sahih al-Jomi’ as-Sag‘ir”, 4434

Imomlar aytdilar:
“Dono - eshitgan narsasining eng yaxshisini yozadigan, yozganining eng yaxshisini yod olgan va o‘rganganining eng yaxshisini aytib beradigan kishidir”.
“Tuhfatu tolibil-ilm”, 159.

Muoviya ibn Qurro rodiyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Yozmaganning ilmi ilm hisoblanmaydi”.
Dorimiy, 490; Abu Nuaym “Hilyatul-avliya” 2/301

U yana shunday dedi:
“Yozmagan kishining bilganini ilm deb hisoblamadik”.
Abu Nuaym “Hilyatul-avliya” 2/301

#tomchi

https://t.me/QalblardanQalbgacha


İmam Gazâlî şöyle dedi:

Sohbet ve arkadaşlığını tercih ettiğin bir kimsede beş haslet/özellik bulunmalıdır:

1- Akıllı olması,
2- Güzel ahlaklı olması,
3- Fasık olmaması,
4- Bidatçı olmaması,
5- Dünyaya fazla düşkün olmaması.

(Gazâlî, İhyâ, 2/468)


https://t.me/QalblardanQalbgacha


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/QalblardanQalbgacha

Показано 20 последних публикаций.

13

подписчиков
Статистика канала