Репост из: Мурод
Оилавий тадбиркорлик Низом.pdf
1.1Мб
⚡️ Кимларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ажратилмаслиги маълум бўлди
Ҳукуматнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (№373, 08.07.2022й) қабул қилинди.
Низом билан айрим очиқ қолган саволларга жавоб берилган.
Эндиликда, қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити бўлса, унга кредит ажратилмайди.
❗️Шунингдек, қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганида ҳам қарз олувчининг аризаси автоматик равишда қайтарилади.
➖ Кредит эвазига сотиб олиниши лозим бўлган чорва молларининг ҳар бири бўйича ветеринария паспорти бўлиши лозим.
➖ Банкларда етарли ресурс маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси бу ҳақида қарз олувчиларни хабардор қилади.