qushchinor gazetasi| Uyda qoling!


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


www.tayloqnews.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган 10 миш-миш!

1️⃣ Кучли спиртли ичимлик ичилса вирус ҳалок бўлади.
Спиртли ичимлик ичиш вирусга таъсир қилмайди. Фақатгина 75% дан юқори бўлган спиртгина вирусларни ўлдириши мумкин, шунда ҳам фақат тери юзасида. Истеъмол қилинган кучли спиртли ичимлик танага сингиши мумкин, лекин вирусни ўлдирмайди.

2️⃣ Уй ҳавонлари вирусни тарқатади.
Ҳозиргача уйда сақланадиган мушук ва итларнинг коронавирус билан зарарланиш ҳолати кузатилмади, шу боис уларни уйдан "бадарға" қилишга ҳожат йўқ.

3️⃣ Aнтибиотиклар вирусдан ҳимояланишда ёрдам беради.
Aфсус, антибиотиклар бактерияларга қарши курашда ёрдам беради, вирусларда эса улар фойдасиз.

4️⃣ Бир неча қават маска тақиш вирусдан ҳимоялашда ёрдам беради.
Ниқоблардан Н95/КН95 тури ёки умумий жарроҳлик ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилади. Ниқобнинг бир қавати етарли, узоқ вақт бир неча қават ниқоб тақилганда кислород етишмаслиги оқибатида организмда гипокция ҳолати кузатилади.

5️⃣ Вирус фақат қарияларни зарарламоқда.
Тўғри, иммунитети яхши ёш организмнинг зараланиши осон эмас. Лекин бу улар зарарланмайди дегани ҳам эмас. Ёшидан қатъий назар ҳар қандай ёш эгаси ўзини ҳимоя қилиши керак. Коронавируслар нафас олиш йўлари орқали юқади, шуни ҳар доим ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиш лозим.

6️⃣ Тамаки орқали вирусдан ҳимояланиш мумкин.
Чекиш ҳеч қанақасига фойда бермайди. Aксинча у айни короновирус вақтида нафас олиш йўлларини зарарлантиради, юрак ва буйрак фаолиятига салбий таъсир қилади, организмнинг вирусга қарши кураш тизимини сустлаштириб вирус юқиш эҳтимолини оширади.

7️⃣ Ташқарига чиққанда махсус кўзойнаклар тақиш вирусдан ҳимоя қилади.
Бунга ҳожат йўқ. Бундай махсус кўзойнаклар беморлар билан ишлаётган профессионал докторлар учун қўлланилади.

8️⃣ Ишлатилган ниқобни дезинфекцияласа бўлади.
Ниқоблар бир марталик ишлатиш учун ишлаб чиқарилган бўлиб, уларни ишлатиб бўлгач ташлаб юбориш керак. Улар аслида вирусларни тўса олмайди, балки ҳаводаги вирус бўлган одам нафас йўлларидан чиқаётган сув томчиларидан ҳимоя қилиш учун тақилади.

9️⃣ Пиёз ва исириқ коронавирусда фойда беради.
Пиёз таркибидаги фитонсидлар бактерияларни ўлдиради, лекин вирусларни эмас. Исириқ ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

🔟 Банандан коронавирус тарқалмоқда.
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган асоссиз гап, боиси коронавируслар ўсимликларда яшамайди. Улар фақат ҳайвонларда бўлади. Ҳозирги 40 турдаги коронавируснинг 7 таси одамларга юқиши аниқланган. Уларнинг барчаси одамга ҳайвонлардан юққан.

Манба: @Med_I_Sh


#БИЛАСИЗМИ?

Усмонийлар даврида уйларнинг дарвозаси олдида иккита болғача турган. Уларнинг бири кичик, бири катта бўлган. Кичиги билан тақиллатишса, демак, аёл киши тақиллатяпти деб, дарвозани аёл киши очган. Каттаси билан тақиллатишса, эркак киши экан деб, дарвозани эркак киши очган.

Бемор бор хонадон дарвозасининг олдига бир даста қизил атиргул қўйилган. Кўчадан ўтаётганлар уларни кўриб, бу хонадонда бемор борлигини билиб, овозларини пастлатишган.

Ана шундай буюк уммат бўлганмиз.

УЙДА ҚОЛИНГ!

Каналга қўшилинг:👇
👉 @qushchinor_uz


​​#Kun_oyati

Нисо сураси, 58-оят

Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло омонатларни ўз аҳлига беришни амр қилмоқда. Яъни, ким нимага ҳақли, сазовор ва лойиқ бўлса, шу вазифа, иш, амални ўша одамга бериш керак. Таниш-билиш қилмасдан, балки шу ишга лойиқ бўлган одамни ишга олиш, ёллаш мақсадга мувофиқ. Ким рағбатлантиришга лойиқ бўлса, шу одамни рағбатлантириш. Тижоратдаги шерикларнинг ҳақини бериш ва ҳоказо.

Шу билан бирга, инсон бошқа одамлар орасида ҳакамлик қилгудек бўлса, одиллик ва ҳаққонийлик билан ҳукм чиқариши шарт. Ҳукм чиқаришда ўзларига манфаат келтирадиган ёки ўз яқинларига фойдали бўлган адолатсиз ҳукм чиқармаслиги керак.

Ушбу буйруқларни амалда қўллаган инсонлар ўзлари ва жамиятга жуда кўп фойда келтирадилар. Айримлар ўзганинг ҳақига хиёнат қилиб, уни ҳеч кимга билдирмасликлари ёхуд адолатсиз ҳукм чиқариб, уни ўзларининг манфаатларига ишлатиши эҳтимол. Лекин Аллоҳ ҳар бир нарсани эшитувчи ва кўрувчи зотдир. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун қиёматда жавоб бериши аниқ.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Саҳоват ва кўмак» карвони йўлга чиқди

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини тойлоқлик тадбиркорлар, фермерлар, шунингдек, савобталаб инсонлар қўллаб-қувватлашмоқда. Улар томонидан тортиқ этилган озиқ-овқат маҳсулотлари эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда. Бугун тумандаги 12 та маҳалланинг 524 та кам таъминланган оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар улашилди.

УЙДА ҚОЛИНГ!

Каналга қўшилинг:👇
👉 @qushchinor_uz


САМАРҚАНДДА 3 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

Самарқанд вилоятида 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак, қолган 2 нафари эса 39 ёшли ва 18 ёшли аёллар бўлиб Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1126 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


🔴Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар билан мулоқотда бўлган 74,727 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Улардан, 58,958 нафар фуқаролар уй шароитида, 15,769 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.

🕒Шу вақтга қадар 226,350 нафар фуқаролар, жумладан:

🏠уй карантинидан 187,267 нафар,

🏥стационар шароитдаги карантиндан 39,083 нафар фуқаролар чиқарилди.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Мулоҳаза

КОРОНАВИРУС КЎЗИМИЗНИ ОЧДИМИ?

Мана деярли бир ярим ойдирки, Худонинг бир кўринмас зарраси туфайли инсонлар кўчага ҳам чиқа олмай қолишди...

Батафсил ўқиш:
👇👇👇
http://tayloqnews.uz/ay/556-koronavirus-kzimizni-ochdimi.html


🇹🇯 Тожикистонда коронавирус билан илк ҳолатлар қайд этилгани маълум қилинди

Бирданига 15 та ҳолат аниқланган: 10 та ҳолат республиканинг Суғд вилоятида аниқланган бўлса, 5 та ҳолат пойтахт – Душанбе шаҳрида қайд этилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Тожикистонда 2 минг киши назорат остига олинган.

Маълумот учун: Тожикистон коронавирус аниқланмаган кам сонли давлатлардан бири эди. Мамлакатда мунтазам равишда коронавирусни аниқлаш бўйича тестлар ўтказиб келинаётган, республикага чет элдан келаётган фуқаролар 14 кунлик карантинга олинаётган эди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA


УНДАН ҚОЛДИ БИР САНДИҚ КИТОБ

Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни яқинлашаверса, юрагим орқага тортиб кетаверади. Бу дунёни тарк этган азизларим ёдимга тушиб эзиламан. Бирма-бир уларнинг руҳларига Қуръон тиловат қиламан. Бу йил уларнинг сафи яна биттага кенгайди. 9 майда туғилган кунини нишонлайдиган устозим, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси аъзоси, «Қўшчинор»нинг чинорларидан бири, тиниб-тинчимас ижодкор Тугалбой Музаффаров бугун орамизда йўқ.

Мақолани тўлиқ ўқиш:
👇👇👇
http://tayloqnews.uz/ay/554-undan-oldi-bir-sandi-kitob.html


АҲОЛИ "КЎЧМА САВДО ДЎКОНЛАРИ" ФАОЛИЯТИДАН МАМНУНМИ?

"Кўчма савдо дўконлари" туманимизнинг барча маҳаллаларида бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқда.

Ана шундай тадбирлар Дўстлик, Ғўлба, Адас, Ўзбекистон, Эски жума, Жумабозор, Файзиобод, Олмазор маҳалларида ҳам ўтказилди.

- Кўчма савдо дўконларининг йўлга қўйилгани аҳолига қулайлик яратмоқда, - дейди Олмазор маҳалласида яшовчи Фахриддин Усмонов. – Туманимизда бозорларнинг ёпилганлиги, қолаверса, транспорт ҳаракати тўхтатилганлиги сабабли озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда қийинчиликларга дуч келаётган эдик. Мана бугун кўчма савдо дўконидан эҳтиёжимизга яраша озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилдик. Биз учун яратилган бундай қулайликдан мамнунмиз.

УЙДА ҚОЛИНГ!

Каналга қўшилинг:👇
👉 @qushchinor_uz


ABITURIYENT 2020: 10 TA SAVOLGA 10 JAVOB

Батафсил ўқиш:
👇👇👇
http://tayloqnews.uz/ay/552-abituriyent-2020-10-ta-savolga-10-javob.html


ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ

1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда республикада ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Каналга қўшилинг:👇
👉 @qushchinor_uz


🔅 COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича 2020 йил 30 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёдаги вазият

🗓 30 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 210 давлатида жами 3 220 830 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 1 000 983 нафари соғайган, 228 239 нафари вафот этган, 59 811 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

🕒 Охирги бир сутка ичида бутун дунё бўйлаб 81 678та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, 6 593 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

📈Касаллик энг кўп қайд этилган давлатлар

🇺🇸АҚШ:
Касалланганлар – 1 064 194 (+28 429)
Соғайиб кетганлар – 147 411
Вафот этганлар – 61 656 (+2 390)
Оғир аҳволдаги беморлар – 18 671

🇪🇸Испания:
Касалланганлар – 236 889 (+4 771)
Соғайиб кетганлар – 132 929
Вафот этганлар – 24 275 (+453)
Оғир аҳволдаги беморлар – 7 764

🇮🇹Италия:
Касалланганлар – 203 591 (+2 086)
Соғайиб кетганлар – 71 252
Вафот этганлар – 27 682 (+323)
Оғир аҳволдаги беморлар – 1 795

🇫🇷Франция
Касалланганлар – 166 420 (+509)
Соғайиб кетганлар – 48 228
Вафот этганлар – 24 087 (+427)
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 207


🇩🇪Германия:
Касалланганлар – 161 539 (+1 627)
Соғайиб кетганлар – 120 400
Вафот этганлар – 6 467 (+153)
Оғир аҳволдаги беморлар – 2 415

Қўшни республикаларда:

🇰🇿Қозоғистон:
Касалланганлар – 3 138 (+111)
Соғайиб кетганлар – 819
Вафот этганлар – 25
Оғир аҳволдаги беморлар – 41

🇦🇫Афғонистон:
Касалланганлар – 1 939 (+111)
Соғайиб кетганлар – 252
Вафот этганлар – 60 (+2)
Оғир аҳволдаги беморлар – 7

🇰🇬Қирғизистон:
Касалланганлар – 729 (+21)
Соғайиб кетганлар – 437
Вафот этганлар – 8
Оғир аҳволдаги беморлар – 10


Имом-хатиб даъвати

УЙДА ҚОЛИНГ!

Ёру дўстлар, чиқмай туринг уйингиздан,
Фаришталар айлансинлар бўйингиздан,
Эҳсон қилинг, қолиб турган тўйингиздан,
Уйда қолинг, фақат бугун уйда қолинг!

Бандасига ўз-ўзидан бало келмас,
Куни битмай, ризқ тугамай, қазо келмас,
Ким ёмондир – Парвардигор ризо бўлмас,
Уйда қолинг, азизларим, уйда колинг!

Гоҳ Тангрига тавба қилмас банда бўлдик,
Гоҳо ҳаё, ибо билмас банда бўлдик,
Мол-дунё, деб яхшиларга ханда бўлдик,
Уйда қолинг, азизларим, уйда қолинг!

Намоз деса қочиб юрар «бечора»лар,
Ресторандир топган жойи – юзқоралар,
Қандай етсин Оллоҳимга бу нолалар?!
Уйда қолинг, азизларим, уйда қолинг!

Гоҳо Шайтон гапирганда «Лаббай!», дедик,
Оллоҳ закот бергин деса, «Ҳай-ҳай...» дедик,
Садақани бермай туриб, «Хай-хай..», дедик,
Уйда қолинг, азизларим, уйда қолинг!

Садақадур радди бало билганларга,
Ихлос бирла бунга амал қилганларга,
Фойда қилмас ёлғон билиб, кулганларга,
Уйда қолинг азизларим, уйда қолинг!

Ота-она ҳурматини гоҳ билмадик,
Бизга қилган хизматини гоҳ билмадик,
Оға-ини иззатини гоҳ билмадик,
Уйда қолинг азизларим, уйда қолинг!

Юртбошимиз бошимизда парвоналар,
Паноҳ топар юрт аҳли-ю бегоналар,
Дуо қилинг уйда қолиб, эй, оғалар,
Уйда қолинг азизларим, уйда қолинг!

Шифокорлар бало билан юзлашдилар,
Даф бўлсин, деб шижоат-ла сўзлашдилар.
Меҳр-шифо, юзлаб бемор кўз очдилар,
Уйда қолинг азизларим, уйда қолинг!

Бу дард бирла ўтганларни шаҳид, дерлар,
Ортда бўзлаб қолганларни ғариб, дерлар,
Бу балога Ҳақнинг ўзи табиб дерлар,
Уйда қолинг азизларим, уйда қолинг!

Юртимизда кексалар бор, болалар бор,
Очилмаган гулғунча-ю лолалар бор,
Худо асрар, банда қилган нолалар бор,
Уйда қолинг азизларим, уйда қолинг!

Келинг, энди дуо қилиб йиғлашайлик,
Бу офат-ла уйда қолиб курашайлик,
Юртимиздан бало кетсин, кўп яшайлик,
Уйда қолинг азизларим, уйда қолинг!

Аминий ҳам элга айтди бу сўзини,
Ёшлар бирлан ғарқ айлабон ўз кўзини,
Дуо қилинг, ҳомийларнинг нон тузини,
Уйда қолинг азизларим – уйда қолинг!

АМИНИЙ (Ҳасан БЎСТОНОВ),
Хожа Ориф жомъе масжиди имом-хатиби.




Паризода АБДУЛЛАЕВА Тойлоқдаги 21-мактаб 1-синф ўқувчиси: «Карантин давомида барча онлайн теледарсларни пухта ўзлаштириб боряпман. Бувижоним бичиш-тикиш ва турли таомлар тайёрлаш, дадам эса шахмат сирларини ўргатдилар. Мен эса укам Мироншоҳга ўргатдим».

УЙДА ҚОЛИНГ!

Каналга қўшилинг:👇
👉 @qushchinor_uz


"COVID-19" касаллигига чалинган 2002 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

УЙДА ҚОЛИНГ!

Каналга қўшилинг:👇
👉 @qushchinor_uz


Карантин қоидалари Самарқанднинг қайси ҳудудларида ҳозирча юмшатилмаслиги айтилди

Вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги қарорига кўра вилоятимизнинг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари юмшатилмайди.


ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...

#Албатта_ўқинг

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

🍀 САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

🍀 САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

🍀 САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.


Самарқанддан Бухорога...

Кеча Самарқанддан Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисига 2 минг дона шифер, 10 тонна картошка, 4 тонна сабзи, 4 тонна пиёз ва 2 тонна ўсимлик мойи жўнатилди.

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 29 апрел куни ўтказилган навбатдаги сессиясида Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисига амалий ёрдам бериш ташаббуси билдирилди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов. - Кечқурун эса Бухоро томонга қараб қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган автомашиналар карвони йўлга чиқди. Президентимиз кеча ўзлари бориб, бухороликлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтариб келдилар. Биз ҳам қўл қовуштириб қараб ўтиролмаймиз, албатта. Шундай пайтда бир-биримизга елкадош бўлишимиз, ёрдам қўлини чўзишимиз керак.

Вилоят ҳокимлиги бухороликларга кейинчалик яна шу каби ёрдам кўрсатишни режалаштирган.

Показано 20 последних публикаций.

481

подписчиков
Статистика канала