🔰Саноат тармоқлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.
✅“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси З.Ғ.Нарзуллаев бошчилигидаги жамият раҳбарияти ва темир йўл транспорти саноат корхоналари раҳбарлари ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раиси А.Х.Хурсанов бошчилигидаги комбинат раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
❇️Дастлаб, меҳмонлар яқиндагина “Қуюв-механика заводи” АЖ базасида Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорликда фойдаланишга топширилган “Пайвандлашга ихтисослаштирилган ўқув маркази” фаолияти билан яқиндан танишилди. Ушбу марказ уникал характерга эга бўлиб унда, нафақат темир йўл транспорти, балки бошқа саноат тармоқлари учун ҳам етук пайвандчиларни тайёрлаш, ходимларнинг малака кўникмаларини ошириш ва соҳадаги замонавий билимларни эгаллашларига имкон яратади.
🔰Сўнгра, “Қуюв-механика заводи” АЖ ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот ва хизматлар қатори меҳмонларга таништирилди. Юк вагонларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, қуйма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг сифат даражасини жамият лабораториясида синовдан ўтказиш жараёнлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Келгусида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин бўлган соҳалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
Site | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube