“Эй Аллоҳим, мен Сендан манфаат берадиган илм, кенг ризқ ва қабул қилинадиган амални сўрайман!”(Имом Аҳмад Умму Салама розийаллоҳу анҳодан ривоят қилган).Одатда бомдод намозининг икки ракъат фарзидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони ўқир эдилар. Унда ҳар бир мўмин учун муҳим бўлган қуйидаги нарсалар сўралади:
“Манфаат берадиган илм”. Бундай илм ўз соҳибига дунё ва охиратда мислсиз фойда беради. Уни хорлик ва залолатдан олиб чиқиб, Аллоҳнинг розилигига муяссар этади. Манфаат берадиган илмларнинг энг аввалида, шубҳасиз, шаръий илмлар туради.
“Кенг ризқ” банданинг ризқи кенг ва баракали, умри фаровон ва осуда, касб-кори ҳалолдан бўлишидир.
@Rabotabuxare