Humoyun Rahmonov


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ushbu kanalda siz muallifni shaxsiy qarashlarini o'qib borasiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Куз фаслида тўкилмаган барг , бошқа барглар кўзига хиёнаткор , дарахт кўзига вафодор ва фасллар кўзига эса исёнкор бўлиб кўринади.
Холатга хамма ўз томонидан боқади.

Максим Горький

@RahmonovHumoyun


Бирлашган Араб Амирлигида бола туғилиши билан 160минг $ ота онага берилади , мактаб мутлоқ текин , Дунёнинг хохлаган университетига кирасан , Давлат харажатларни 100% бўйнига олади. Уйланмоқчи бўлсанг тўй харажати учун 20минг $ давлат пул ажратади. Тўйдан кейин хар бир оила бепул ер майдонига эга бўлади , уй қуришга пули бўлмаса Давлат қуриб беради. Касал бўлиб қолсанг барча госпиталь текин (дунё бўйича энг яхши госпиталлар топ 10лигида юради ) Пенция ёшида етганингда бир ўзинг бўлсанг уй ишлари учун хизматчини Давлат ёллайди , ўлганингда жаназа ишларини хам бўйнига олади. Шарти фақат ўша Давлатда туғилишинг керак…

@RahmonovHumoyun


Бундан кейин кимдир «бир кўришиб гаплашишимиз керак, бу гапни телефонда гаплашиб бўлмайди» деса, ман ҳам «ҳа, кўришиб гаплашмасак бўлмайди, сизга хам гапим бор, бу гапни телефонда гаплашиб бўлмайди» деб жавоб бераман. Нимага фақат ман ўйлаб юришим керак экан, нима деркин бу деб.

@RahmonovHumoyun


Хаётдаги мақсадизга жиддий қараб , хеч нарсага чалғимай фақат харакат қилаверсангиз жуда кўп дўстларингиз , танишларингиздан айриласиз. Гаплашмай қўйишади. Шу учун хам ламборжинини 2 ўриндиқли , автобус эса 50 ўриндиқли қилиб ишлаб чиқаришган.

@RahmonovHumoyun


Йўл харитаси. Биз юрадиган йўл харитаси. Лекин биз бу йўлни, бу харитани ва борар манзилни ҳам билмаймиз, ваҳоланки йўлчи-йўловчи бизмиз. Бизни етаклашяпти. Хоҳлаган томонларига. Жарликками, нурли йўлгами, биз билмаймиз. Биз кўрмиз. Пайпаслаб кетаверамиз. Аммо йўлдаги шерик айёр, шафқатсиз, қонхўр...

Кейинги пайтлар ўзимга ўзим гапирадиган, алжирайдиган бўлиб қоляпман.


Mubashshir Ahmad

@RahmonovHumoyun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Rasman: Umumiy qiymati 5,5 milliard so‘m bo‘lgan, Respublika fan olimpiadasi o’tkaziladi

🇺🇿 Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, PDP University, IT-Park hamda “KHISO” olimpiada maktabi hamkorligida, matematikadan Respublika fan olimpiadasi o’tkaziladi.

Olimpiada aniq fanlarni rivojlantirish hamda yoshlarni raqamli texnologiyalar mutaxassisligiga yo’naltirish maqsadida 10-11-sinf maktab va litsey o’quvchilarini qamrab oladi.

Arizalar 1-fevralga qadar maxsus platforma (olympiad.pdp.uz) orqali bepul qabul qilinadi.

Matematika fanidan o’z bilimlaringizni sinab ko’ring va Respublika miqyosidagi ushbu olimpiadada ishtirok etib, bilimingiz evaziga munosib taqdirlaning!

📹Batafsil maʼlumot videoda: 00:00

❗️Qadrli ustozlar!

✅ Ushbu e’lonni o‘quvchilaringizga ham ulashishingizni tavsiya qilamiz.

📚 Balki shu bilan ularning olimpiada g‘oliblar qatorida bo‘lishiga hissa qo‘shishingiz mumkin.

Kanalga ulanish👇
https://t.me/uztdi


O'zbekni so'zi qiziq, so'zidan o'zi qiziq

@RahmonovHumoyun




Rassom Umidjon Alimov

@RahmonovHumoyun


Ogoh bo’ling!

Shu mazmunda qandaydir bot linki kelsa, ochmanglar, xakkerlar hujumi”, deya ogoglantirishdi do’stlarimiz.

P.S: Imkon qadar tarqatamiz bu xabarni.


Banklarga ovora boʻlib, borib yurish shart emas.

Taʼlim krediti olmoqchi boʻlganlar https://talim-krediti.uz sayti orqali onlayn ariza bersa boʻladi.

Batafsil ma'lumot
https://t.me/+_63cw3JC-dkwNDdi
https://t.me/+_63cw3JC-dkwNDdi


Қўлимиздаги Galaxy 22 ёки Iphone 13 лар назаримда ўн йил олдин тайёрлаб бўлинган. Доим пул қилиш мақсадида ҳар йили янги модел ва бироз янгиликни бозорга чиқаришади. Қўлларида ярим асрлик янгиланиш воситалари бор, ҳар йили уларнинг баъзиларини очишади холос.

Телефон моделларингизни ҳар йил янгилайверманг! Бу билан фақат уларга тобелик ва исрофгарлигингиз ошади
.

Islom Abdulmajid  ёзяптилар:

========================
Тишланган олма панд берди

6 ойга яқин вақтдан бери “iPhone 13 Pro Max” ишлатаман ва бу моделни манга энг ёққан жиҳати батарейка қувватининг узоққа етиши бўлиб келаётган эди.

Чунки телефон қуввати ҳайрон қолдирарли даражада кучли – ёзги мавсумда ҳам бомдод вақтида заряддан олсам то кечги 10-11гача ҳам ўчиб қолмай, бемалол етиб бораётган эди, то 2 кун олдин янги модел Айфонлар тақдим этилгунига қадар.

7 сентябр кечки вақтда тақдимот ўтди-ю, эртаси куни  илк бор шом вақтида зарядим тугаб қолди, балки тасодифдир деб бугун ҳам синадим ва мана – бу постни ҳам Айфонжонни симга улаб ўтириб ёзяпман. 😅

Хуллас қўлимиздаги телефонларни сунъий тарзда заифлаштириб, янгисини сотиб олишга мажбур қилишяпти.  Батарейка қувватини бошқариш имкониятини “Tesla” ҳам тўлов эвазига таклиф қилади, демак бу имконият йирик компанияларда мавжуд.

Ўтган йили бу ҳақида видео ҳам тайёрлаб, YouTube’га жойлаб қўйгандик, агар қизиқ бўлса, линк изоҳда
.

Иқтибос тугади.


​​​​​​​​​​Juma ayyomi hayri va barokati barchamizga barobar bo'lsin!

@RahmonovHumoyun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1-босқич талабанинг институтдаги биринчи куни 😊


​​Ҳаётини туну кун мол-дунё йиғиш билан ўтказди. Ва тўсатдан ўлим олиб кетди.
У ё қўлидаги дунёсидан фойдаланмади ва ё Охирати учун амал қилиб қолмади. Энди мол-дунёси бошқаларники, ҳисобни эса у беради.

Анас Солиҳ




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ozgina pozitiv qo'shamiz.

https://t.me/RahmonovHumoyun


❗️Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали Мустақиллик таълим гранти эълон қилади

2 йил аввал яхши ниятлар билан MetsenatUz лойиҳасини бошлагандик. Лойиҳадан асосий мақсад таълимга инвестиция киритиш, эҳтиёжманд талабаларга илм олишлари учун моддий кўмак бериш, жамиятда меценатлик (ҳомийлик) маданиятини шакллантириш эди.

Аллоҳга шукр, бугун мамнуният билан навбатдаги таълим грантини эълон қилмоқчимиз.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан XushnudbekUz Телеграм канали эълон қилган таълим грантида 31 нафар талабага 5 млн сўмдан, жами 155 млн сўмлик маблағлар тўлаб беришни ният қилдик.

ℹ️ Маълумот: ушбу грант учун ажратилаётган маблағлар XushnudbekUz каналида эълон қилинган рекламалар ҳисобидан қопланади.

📲
ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ

Таълим гранти ҳақида маълумот:

Қайси ОТМлар учун:
барча давлат, нодавлат, диний таълим муассасалари учун
Қайси босқич учун: бакалавриатнинг барча босқичи
Қайси таълим шакли учун: кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий
Қайси жиҳатларга устунлик берилади: ўзлаштириш кўрсаткичи юқори, ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим, ногиронлиги бор талабалар.
Квота сони: 31 нафар (бунинг 5 нафари ТДЮУ талабалари учун)
Таълим гранти миқдори: 5 млн сўм (жами 155 млн сўм)
Ариза топширишнинг сўнгги куни: 30 сентябрь

📲 ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ

P.S.: аризалар тўлиқлигича электрон тизим орқали қабул қилиниши туфайли, мабодо ҳужжат топширишда техник муаммо ёки тушунмовчилик бўлса, мана бу ерда изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈


Talabalar uchun Mustaqillik ta’lim granti

XushnudbekUz Telegram kanali O’zbekiston Respublikasi mustaqilligining 31 yilligi munosabati bilan jami 155 mln so'mlik ta’lim granti e’lon qiladi.

Grantning maqsadi: yuqori o’zlashtirish ko’rsatkichiga ega, ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va chin yetim, nogironligi bor talabarning ta'lim olishi uchun moddiy yordam ko’rsatish;

Taʼlim granti haqida maʼlumot:

🏢 Qaysi OTMlar uchun:
barcha davlat, nodavlat, diniy taʼlim muassasalari uchun

📊 Qaysi bosqich uchun: bakalavriatning barcha bosqichi

📚 Qaysi taʼlim shakli uchun: kunduzgi, sirtqi, kechki va masofaviy

👥 Necha kishiga beriladi: 31 nafar (shundan 5 nafari TDYU talabalari uchun)

💰Taʼlim granti miqdori: har bir kishiga 5 mln so‘mdan (jami 155 mln so‘m)

⏳Hujjatlar 30-sentabrgacha qabul qilinadi. Shundan so’ng jamoatchilik vakillaridan tuzilgan maxsus komissiya orqali g’oliblar aniqlanadi.

📲 Onlayn ariza yuborish:
https://imkon.uz/metsenat/120

@MetsenatUz


Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эҳтиёж пайдо бўляпти!

* Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат ҳақини ҳам қўшиб ўтказинг;

* Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Левалар борми ишда?" дея иржайманг;

* Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;

* Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга телеграмдан жавоб беринг, дарҳол телефон қилманг;

* Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;

* Жума намози якунланганда дарҳол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;

* Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Ҳаққингиз йўқ бунга;

* Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;

* Чорраҳаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Нафсиламбрини айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;

* Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг мониторига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;

* Умумий овқатланиш масканларида агар алоҳида хонада бўлмасангиз, айниқса атрофда аёллар ва болалар бўлганда сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг;

(Буларнинг қайсиларинидир бошқалар ҳам ёзган бўлиши, мен қайта эслаганлигим эҳтимоли бор. Шу боис муаллифлик ҳуқуқига даъвоим йўқ. Шунчаки кундалик ҳаётда оддий одобга озроқ ҳисса қўшиш нияти ётибди. Кузатишларингизга кўра ўз фикрларингиз билан тўлдирсангиз фақат хурсанд бўламан)

Аброр Зоҳидов

Показано 20 последних публикаций.

222

подписчиков
Статистика канала