Yangi Rakurs


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Jurnalist Muslim Mirzajonov blogi
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/c/RAKURSUZ/featured

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


90-йилларда мактабда ўқиганмиз. Акам дафтарига юлдузча расмини чизгани эсимда. Бунинг шакли қизиқ ва чиройли бўлгани учун мен ҳам уни чизишни ўрганганман. Лекин мазмуни нима эканини билмасдим (ўзи кўп бўлмади билганимга). Вазият ва ҳолатлардан хулоса қилиб, ўша пайтларда юртда криминоген вазият қандай бўлгани ва у қандай жиловланиб, давлат ўз сиёсатини қандай ўрнатганига гувоҳ бўлдик. Яъни эркинлик муҳити билан кириб келган ва "иқлим"ни булғаган "кулранг ҳаво массаси" вақти соати етиб, "осмон"дан қувилди. Унгача криминал дунё элементлари, турли белгилари мактабгача кириб борган экан, ўйлаб қарасам.

Иккинчи расмга ўхшаш аватарларнинг аксар ёшлар профилларида кўраётганимиз ёки "вор"лар дунёси ҳақида оғзини қийшайтириб видео қилаётганларнинг пайдо бўлгани ва буни қўрқмай тарғиб қилиши, пичоқ, кастет, пневмотик ёки ўйинчоқ қуроллар билан "понт" қилувчи ёшларнинг кўпайгани, улар кимларга тақлид қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Сўнгги йиллардаги пичоқбозлик ва разборлар оддий ҳолга айлангани вазиятнинг қандай даражага келганини англатиб турибди.

Бу, албатта, нормал жамиятлар учун хавотирли ҳолат. Қонун устиворлиги, кучли давлатчилик тамойилларига зид атмосфера ўлароқ тамсил қилинади. Меценат, спорт ва маданият ҳомийси ўлароқ жамиятга кириб келган, таъсир доираси кенгайган шахслар бора-бора лоббизм билан шуғулланади. Ўзига мос қонунларга "ставка" қилиб, адолат мезонларини парчалайди, тенгсизлик муҳитини яратади. Бу табиийки, давлат учун, халқ учун катта хавф. Бу "масса"нинг оқибатини социологлар, сиёсатшунослар жуда яхши тушунтира олади. Бугун бўлаётган тадбирларни давлат сиёсати устиворлиги учун ҳаракат сифатида баҳолашмоқда. Фаровон жамиятни "кўча одамлари", "кўча қонунлари" билан эмас, билимли, салоҳиятли, новаторлик салоҳияти юксак, энг сўнгги замонавий касбларни эгаллаган ёшлар билангина қуриш мумкин.

👉@Rakursuzb


Такрорланган тарих


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кофеманлар, бяққа қараворинглар!

Ўзбекистонлик саёҳатчи Даврон Алижонов Индонезиядаги машҳур Бали оролидаги қимммат кофе - Kopi Luwak ҳақида видео қипти.

Лувак деган ҳайвонча кофени ейди, кейин "ҳазм" қилиб, "чиқариб" беради.😁 Аҳлат кофе шунча қимматми? Аҳлат-а?! Муаллиф бунга ҳам жавоб берган.

👉@Rakursuzb




"Жизнь - боль"

Ўзи "пробка". Ҳамма майдақадам. Игнани тешигидек масофа бор. Шу ерга ҳам сурбетларча "Спарк" бурнини суқди. "Аваринка"ни ёқиб, узр сўрайдими, деб ўйладим. Йўқ, жим. Ойнасидаги ёзувни ўқисам, бу аҳвол. "Я девочка. Мне можно!", деб ёзилган экан. Жаҳлдан тушдим.

Светофорга яқин кейинги чизиққа ўтиб олган "бедана"га етиб олиб қарасам, сўлоқмондек бир мужик ўтирибди рулда.😂

👉@Rakursuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ойнами бу ё резинка? 🤣

👉@Rakursuzb


⚡️ ЖЧ-2034га Cаудия Арабистони мезбонлик қилаймиш.

Инфантино эълон қипти. Роналду бекарга бормаган экан-да)

👉@Rakursuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Янги китоб" нашрдан чиқибди. Шунга ур-тўполон экан. Шу кунларни ҳам кўрдик. 😃

👉@Rakursuzb




Пизнесмен, спортчи, санъат дарғаси, ҳунарманд, шоир, катта-кичик театрларнинг артисти, психўлиг, мативатир, Блл Гетснинг шагирти, айни пайта ИИБ қидираётган Ибро Бест ҳаммангизга Канададан 500 минг долларлик салом айтворди.😆

Пулни тайёрлаб тураркансизлар. Мативасса беришга келаркан. Чоччи причухасига нечи боҳо?😂

👉@Rakursuzb


Боймисан ё камбағал, "Матиз"да ёки электромобилда, "пробка"да бир шароитдасан...😁

👉@Rakursuzb


-Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретар Курбанова, сиз ответственный!

-Тушунарли, Дильмурат Джураевич!
-Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас!

-Есть, ўртоқ бошлиқ!

-Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин!

- Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми?

-А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?!

-Да, да..!

👉@Rakursuzb


Тепкиланиш, туртишларга ўрганибам қолдик ўзи...

👉@Rakursuzb


Болаларим ўқийдиган 187-мактабга Филиппиндан инглиз тили ўқитувчиси келганди. Бир ярим ойдан сўнг шартномани узиш ҳақида ариза ёзибди. Тошкент ҳавоси сабаб. Астмаси қийнабди. Баҳаво жойлардан келганларга жуда сезилса керак-да. Биз чанг бурқсиган муҳитга ўрганиб ҳам қолдик. Ўзувузани чанг, зарарсиз, деб юравераймиз, эътибор қилмаймиз.

👉@Rakursuzb


Депутат Дониёр Ғаниевнинг кардиолог акасига шогирдлари автомобиль совға қилишибди.

👉@Rakursuzb


"Сеҳрли диёр"га талпинган қалблар учун "нажот кўприги". "Грин карта" 4 октябрдан очиларкан, оғалар! 7 ноябргача топширишингиз мумкин. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди. Демади деманглар!

👉@Rakursuzb


Репост из: Migrant.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎞 "Овоз беринг, илтимос!"
(Open budget)


Обуна бўлинг👇
https://t.me/migrantuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Неймар "Навбаҳор"га қарши ўйинда...😂

👉@Rakursuzb


Истаганлар бизни, саҳрои балодан истангиз,
Водийи ҳижрон ила дашти фанодан истангиз.

Вомиқу, Фарҳоду, Мажнун денглар, ул водий аро,
Бўлса пайдо, ким мени ҳам ул ародан истангиз.

Юз аларнинг ишқича дарду балову ғуссаға,
Толиб, эл бошиға келган можародан истангиз.

Эйки, истарсиз саводул важҳ фиддорайндин,
Бохабар бўлмоқ, мени юзи қародан истангиз.

Кўнглум ул зулф ичрадур, зинҳор ишқим шарҳини,
Истаманг мен телбадан, ул мубталодан истангиз.

Нуқта янглиғким, вафо узра қилур котиб рақам,
Ишқ ўтининг доғини аҳли вафодан истангиз.

Оғзи шавқидин Навоий итти, они истар эл,
Ё адам даштида, ё мулки фанодан истангиз.

👉@Rakursuzb


Йиллар шафқатсиз! Буюк хофиз билан катта бир давр кетди.

Аллоҳ раҳматига олсин!

Показано 20 последних публикаций.

111

подписчиков
Статистика канала