Репост из: Rasul Kusherbayev
Жавоби йўқ саволлар, мантиғи йўқ ишлар...
Норматив ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйилган Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасига кўра, 2022 йил 1 июлдан 1 куб метр табиий газ:
▪️истеъмолчилар учун 410 сўм (амалда 380 сўм);
▪️иссиқлик электр станциялари ва электр энергияси ягона харид килувчиси учун 1000 сўм (амалда 660 сўм);
▪️бошқа юридик истеъмолчилар учун 1150 сўм (амалда 660 сўм);
▪️метан заправкалар учун 1200 сўм (амалда 1 000 сўм) қилиб белгилаш таклиф қилинган.
Бу шундоқ ҳам нон, шакар ва бошқа истеъмол товарлари ошиб борётган шароитда яшаётган аҳолини янада қийин аҳволга солади.
Қизиқ томони аҳолига газ сотадиган “Ҳудудгазтаъминот” аслида газни “Ўзтрансгаз”дан 340 сўм, "Epsilon" ҳорижий компаниясидан 501 сўм, “Ўзбекнефтгаз”дан 250 сўмдан сотиб олмоқда.
Ўзбекистонни ўзидаги газни қазиб олиб, яна ўзига икки баравар қимматга сотадиган "Epsilon"га нега бундай шароит яратилган, шоҳи борми?
Майли масалага қайтсак. Юқорида келтирилган нархларда газни сотиб олаётган "Худудгазтаъминот" бу газни истеъмолчи аҳолига 410 сўм ва бошқаларга 1150-1300 сўмдан сотмоқчи.
Нега кераклигини тушунмайдиганимиз “Ўзтрансгаз” ҳам газни “Ўзбекнефтгаз”дан 250 сўмдан оларкан.
Қизиғи "Ўзтрансгаз" худди шу газни ҳорижий эркатой компаниялар "Лукойл" ва "Uz-Kor Gas Chemical"дан 1100 сўм, "Natural Gas-Stream"дан 550 сўм ва импортда 1320 сўмдан сотиб олмоқда. Сўнг у ҳам ушбу газни “Ҳудудгазтаъминот”га 340 сўм, магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчилар иссиқлик электр станцияларига 1000 сўм, бошқаларга эса 1150-1300 сўмдан сотмоқда.
Яна бир тушунарсиз ҳолат шуки, “Ўзбекнефтгаз” қазиб чиқараётган газини “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот”га 250 сўмдан сотса ҳам ҳориж компанияси "Uz-Kor Gas Chemical"га 190 сўмдан сотаркан.
Нега ўзимизни газни қазиб олиб, яна ўзимизга "едираётган" ҳориж компанияларига бунча эътибор ва илтифот? Ўзбекистон халқи ва замини ҳорижликларни боқиш учун яратилганми?
Албатта ватандан кўра, пулга муҳаббати буюк айрим амалдорларимизнинг бу ҳаракатлари шунчаки бўлмаса керак. Кўз олдимизга ҳориждаги денгиз бўйларида ялтираб турган кимларнингдир "яхта"лари келаяпти негадир. Фақат бу яхталар денгиз сувидамас, халқимизнинг кўз ёшларида чайқалиб турибди.
Энг муҳими асосий газни қазиб чиқараётган "Ўзбекнефтгаз" газ нархини оширмаяпти. Лекин тайёр газни олиб, истеъмолчига бераётган ўртадагилар нима учундир нархни оширишмоқчи, халқ ҳисобидан осонгина "соққа" қилмоқчи. Ғалатимасми ё бунда ҳам кўздан пана жойлардаги "яхта"ларга етишиш ҳохиши бормикан?
👉 @deputat_kusherbayev