#ВИДЕОСЕЛЕКТОРДАН
Президент Шавкат Мирзиёев: “Қайси вилоят ҳокими ёки ички ишлар бошлиғи ушбу корхоналарни бориб, уларнинг муаммолари билан қизиққан? Афсуски, ҳеч ким”.
Республика бўйича мавжуд 3 мингга яқин чорраҳада светофорларнинг “ягона эгаси” йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида Катта ва Кичик халқа йўллари – “Автойўл”га, пойтахт ичидаги 74 та марказий кўча – шаҳар ободонлаштиришга, 5,2 мингта кўча – туман ҳокимликларига, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ҳудудидаги йўллар ширкатларга қарайди.
Энди вилоят ва туман марказларидаги йўл белгилари ва кўрсаткичлари, светофорлар, ёритгичлар ўрнатиш, йўл чизиқлар чизиш, пиёда ўтиш жойларини белгилаш, умуман йўл ҳаракати воситаларини тартибга солишга Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими масъул бўлади.
Соҳадаги корхоналар ҳокимликлардан ҳудудий ЙХҲБларга ўтказилади. Ўтказишдан олдин вилоят ҳокимларига корхоналарни техника билан таъминлаш топширилди.
Kanalga ulanish:👉@reportyor_mahalla_tv