Rummonuz


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


𝙅𝙖𝙣𝙣𝙖𝙩𝙜𝙖 𝙤𝙨𝙝𝙞𝙦 𝙦𝙖𝙡𝙗𝙡𝙖𝙧 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Муборак Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ

“Сизлардан бирортангиз мен унга боласидан, ота-онасидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмини комил бўла олмайди”, дедилар.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг👇

🌐
@rummonuz


РОБИЪУЛ АВВАЛ (Мавлид) ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Рабиъул аввал ойида оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар, у зотга кўп саловат айтишни одат қилинг!


Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг👇

🌐
https://t.me/rummonuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жума шукуҳи
#БобоТаваккул жоме масжиди

Дўстларингизга ҳам улашинг
🌐@rummonuz


Жума шукуҳи
#БобоТаваккул жоме масжиди

Дўстларингизга ҳам улашинг
🌐@rummonuz


Хазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Ким жума куни Набий соллаллоху алайхи васалламга юз марта салавот айтса, киёмат
куни у юзида бир нур билан келади.
Одамлар: «Бу нима килар эди?» - дейишади».

(Байхакий ривоят килган)

🌐
@rummonuz


ЖУМА МУБОРАК!

Ассалому алайкум Жума кунининг хайри ва барокоти сизларга бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг
💠 https://t.me/+9-uHUDWuGho3MGQy


Намоз вақтлари
15.09.2023 - 18.09.2023
Андижон вақти билан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
↪️Каналга обуна бўлинг👇

🌐 htb>tps://t.me/rummonuz


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг👇
🌐
https://t.me/rummonuz


Эй Одам фарзанди!
Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди.
Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан.
Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир.
Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим.
Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (Ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим.
Яна нега Китобимга шак келтирасан?!
Ваъдамни рост деб билмадинг.
Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди.
Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».

(Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.)
🌐@rummonuz


Ҳукамолардан бири айтади: Шошилиш шайтондандир, фақатгина беш нарсада мумкин:

1. Қизни узатишда;
2. Меҳмонни таомлантиришда;
3. Қарзни узишда;
4. Гуноҳдан тавба қилишда;
5. Ўликни дафн қилишда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг👇
🌐
https://t.me/rummonuz


Ғазаб нима?
Бир киши Алий розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб:
– Эй Алий, Сиздан тўртта нарса ҳақида сўрасам майлими? – деди.
Алий розияллоҳу анҳу: – Майли, сўранг, – дедилар.
Шунда у киши:
– Вожиб нима ва ундан ҳам вожиброқ-чи? Яқин нима ва ундан ҳам яқинроқ-чи? Ғазаб нима ва ундан ҳам ғазаблироқ-чи? Ажойиб нима ва ундан ҳам ажойиброқ-чи? – деб савол берди.
Алий розияллоҳу анҳу:
– Вожиб бу тавбадир, вожиброқ эса гуноҳларни тарк қилишдир. Яқин бу қийомат, яқинроғи эса ўлимдир. Ғазаб бу қабрга кириш, ғазаблироғи эса қабрга солиҳ амалларсиз киришдир. Ажойиб иш бу дунёга келиш, ажабланарлироғи эса дунё талаб қилишдир, – дедилар.

“Китабул лубаб маал уржуза”
китоби асосида .
@rummonuz


Намоз вақтлари
12.09.2023 - 15.09.2023
Андижон вақти билан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
↪️Каналга обуна бўлинг👇

🌐 htb>tps://t.me/rummonuz


"Биз нега Аллоҳга таваккал қилмайликки У бизни ўз йўлларимизга ҳидоят қилди. Албатта, биз берган озорингизга сабр қиламиз. Таваккал қилувчилар Аллоҳга таваккал қилсин".
Шу сўзни қалбинг билан, тилинг билан, бутун вужудинг билан айт. Ҳар бир топган озорингда айт.
У дўстингдан келар, болангдан келар, оилангдан келар, яқинингдан келар, кимдан келса ҳам қайта-қайта айтавер.
"Албатта, биз берган озорингизга сабр қиламиз." Бу сўзни сендан олдин ўтган пайғамбарлар айтган ва сабр қилган. "Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир."

Дўстларингизга ҳам улашинг
💠
@rummonuz


ИСТИҒФОР!

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар.
У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.”
(Имом Ҳоким ривоятлари.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
💠 https://t.me/+9-uHUDWuGho3MGQy


🎙 Абдулмажид қори Эргашев

Севикли Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Мулк сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг
💠 https://t.me/+9-uHUDWuGho3MGQy


ТУРМУШ ҚУРМАГАН ЙИГИТ ВА ҚИЗЛАР УЧУН ДУО:

اللَّهُمَّ ارْزُقنِي حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ
Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳуммарзуқнии ҳуббак, ваҳубба май янфаъунии ҳуббуҳу ъиндак».
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шаҳснинг муҳаббати ила ризқлантиргин».

Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳу айтадилар:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида:
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шаҳснинг муҳаббати ила ризқлантиргин» дер эдилар».

(Термизий ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг
💠@rummonuz


“Қалбнинг давоси”

Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
Қалбнинг давоси беш нарсададир:

1- Тафаккур билан Қуръон ўқиш;

2- Қорин бўш бўлиши;

3- Тунги ибодат

(таҳажжуд намози);

4- Саҳар чоғида Аллоҳга илтижо қилиш;

5- Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@rummonuz


Жума шукуҳи
#БобоТаваккул жоме масжиди

Дўстларингизга ҳам улашинг
🌐 https://t.me/+9-uHUDWuGho3MGQy


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизни кўрсам кўнглим ёришади, кўзим қувонади. Менга барча нарсалар (нимадан яратилгани) ҳақида айтиб беринг», дедим.

«Ҳамма нарса сувдан яратилган», дедилар.

«Менга агар уни қилсам, жаннатга киритадиган амал ҳақида айтиб беринг», дедим.

«Таом бер, саломни ёй, силаи раҳм қил, одамлар уйқудалигида тунда намоз ўқи, шунда жаннатга саломат кирасан», дедилар».

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐@rummonuz


ЖУМА МУБОРАК!

Дўстларингизга ҳам улашинг
💠 https://t.me/+9-uHUDWuGho3MGQy

Показано 20 последних публикаций.

129

подписчиков
Статистика канала