Saidabror UMAROV


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O'zbekiston Musulmonlari idorasi huzuridagi VAQF xayriya jamoat fondi rahbarining Axborot siyosati masalalari bo'yicha maslahatchisi, Fond Matbuot xizmati rahbari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вақф фондидан янги лойиҳа:

"ВАҚФ КЎМАГИ" АКЦИЯСИ

Касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз учун Вақф фонди ажойиб имкониятни тақдим этади!

Ҳомийлик ёки эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун:

Тел.: +998 99 910-90-95

UZCARD: 8600 4904 5274 6001
HUMO: 9860 1001 2453 5004

Фозилжон Бабажанов номида

@VAQFUZ


Азизлар! Вақф хайрия жамоат фонди ўз фаолиятини янада такомиллаштириш учун сиз азизлардан таклифлар ва мулоҳазаларни кутиб қолади!

Муҳтожларга самарали кўмак кўрсатишимиз учун ўз таклифингизни бизга юборинг!

https://t.me/saidabrorumar


Оммавий ахборот воситалари билан самарали алоқа ўрнатиб, Матбуот хизматини кучайтирмагунича ҳеч бир ташкилотнинг қилган иши эътирофга сазовор бўлмайди!

https://t.me/saidabrorumar


БЎРИ ЧАҚИРГАН МАЖЛИС ВА БЕОДОБ ОТ ҲАҚИДА ЛАТИФА

Бўрининг қорни тўйди,
Гўшт ҳам тегди жонига.
Эчки, қуён, от, қўйни
Чақирди у ёнига.

Деди: ҳозир тўқ пайтим,
Фойдаланиб қолинглар.
Менга дашномлар айтиб,
Танқид қилиб олинглар.

Қани, бошла, қуёнбой,
Бир эшитай сўзингни.
Ботирсан-ку, бийронбой,
Кўрсатиб қўй ўзингни.

Ўртага чикди қуён,
Авайлаб ўз жонини.
Ўлтирар бўри полвон
Қашлаганча қорнини.

Қуён деди: «Минг раҳмат,
Менда ҳеч шикоят йўқ.
Сиздек олий марҳамат
Соҳиби иноят йўқ.

Мен қулингиз на дердим,
Сизга фидодир жоним...»
Бўри хурсанд ҳайқирди: —
Баракалла, Қуёним.

Бунча ширинсан, оқил,
Чидаш қийин, не дейман.
Ҳозир тўқман, тонгда кел,
Наҳорга сени ейман.

Қуён кетди бош эгиб,
Мунғайганча дилхаста.
Сўнг қўйга навбат тегиб
Минбарга чиқди аста.

Деди: Ҳеч вақт ҳеч бўри
Биздан ҳол сўрган эмас.
Минбар бериб, жой тўрин
Муносиб кўрган эмас.

Бу обрў, бу ҳурматдан
Мен теримга сиғмадим.
Бундай зўр марҳаматдан
Таъсирланиб йиғладим.

Бизлар мўмин, маъқул эл,
Раҳм эт, ўзга не дейман.
Бўри деди: индин кел,
Сени тушликка ейман.

Қўй кўз ёш тўқди баъраб,
Исён қилмади лекин.
Кетаркан маъюс қараб,
«Раҳмат» деб қўйди секин.

У кетгач келди навбат
Узунсоқол эчкига.
Унга тегди таклиф хат
Пайшанба кун кечкига.

Ниҳоят охирги гап
Навбати отга етди,
У бўрини мўлжаллаб
Жағига чунон тепди.

Олов сачраб кўзидин
Бўрида жон қолмади.
Кетганича ўзидан
Қайтиб тура олмади.

Ҳамон унутмас отнинг
Бу ишин ва дер ҳар вақт:
— Мендек демократнинг
Падарига минг лаънат!

Бемаъни мажлисга мен
Икки дунё қайтмайман.
От — беодоб, от ўлсин,
Зиёфатга айтмайман.

Лекин унга тан бериб,
Ичида «қойил» деди.
Қуён, эчки ва қўйни
Айтган вақтида еди.

1989
Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ шоири

https://t.me/saidabrorumar


Билл Гейтсдан 5 карра пули кўп бўлган миллиардер саҳоба

У киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор эди. 1 динор — 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 миллиард $ бўлади.

Давоми: https://vaqf.uz/uz/lists/view/465

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK


Орзулар нега амалга ошмайди?

Ниятларимиз мустажоб бўлмаслигининг яна бир сабаби – онгдаги, фикримиздаги бесарамжонликдир. Аввалига бирон нарсани истаб, орзу қилиб, дуо ила Яратгандан сўраймиз. Аммо, орадан 5 дақиқа ўтмай, уни аксини ўйлай бошлаймиз. Бу билан эса қилган ниятимизни Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлишига тўсиқ бўламиз...

Давоми: https://vaqf.uz/uz/lists/view/472

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK


Худо суйган бандамисиз?

Баъзан, муваффақиятга эришган ёки мол-дунёга эга кишиларни кўриб одамлар “Худо суйган бандада” дея эътироф этишади. Мантиқан тўғри фикрга ўхшайди. Чунки, инсонларга барча нарса, омадни ҳам бахтни ҳам Аллоҳ таоло беради. Аммо, неъматларнинг аксари синов учун ҳам берилиши мумкин.

Хўш, унда Аллоҳ суйган банда қандай бўлади? Қуйида шу ҳақдаги уламоларнинг фикрларини келтириб ўтамиз...

Давомини ўқиш учун устига босинг👉👉👉https://vaqf.uz/uz/lists/view/470

TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
VAQF HAFTALIGI

31.05.-04.06.2021

@VAQFUZ


ТАЙИНЛОВ

Умаров Саидаброр Бозор ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбарининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Фонд Матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди

С.Умаров 1990 йилда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича журналист, тарихчи. Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот-таҳлил бўлими ҳамда Матбуот хизматида фаолият юритиб келган.

Аллоҳ таоло ушбу лавозим ва масъулиятли вазифани муборак қилсин!

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK

Показано 9 последних публикаций.

192

подписчиков
Статистика канала