✍✍Омон МАТЖОН
🎤🎤 Каримбой РАҲМОН
Бу боғлардан бизлар ўтдик,
Бизим издан кимлар ўтар?
Бу йўлларга бизлар етдик,
Вафо фалак, кимлар етар?
Эй, одамзод, қалбингдаги
Чаманларнинг ҳолин сўра.
Оғиз очдинг мақсад учун
Сўзларингнинг болин сўра.
Адил тоққа суянганлар,
Қўллардаги тошлар нечун?
Эгилмаса Ҳаққа бўйнинг,
Ғурур нечун, бошлар нечун?
Тонг лаҳзасин қонли кўриб,
Бағрингни сен қон этмагил.
Қилич тутган ҳар нокасни
Ботир билиб жон тикмагил.
Назар этгил, ёшу кекса
Бир малҳамга зордир бу кун.
Ғазабни қўй, фақат меҳр,
Фақат меҳр кордир бу кун.
Бу боғлардан бизлар ўтдик,
Бизим издан кимлар ўтар?!
Бу йулларга бизлар етдик,
Вафо фалак, кимлар етар?
@mensevgansheriyat