Репост из: KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿📚📚📚📚
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–15-сонли Фармонининг 5-бандида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига 2024 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган, айни шу сабабларга кўра, ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари юзасидан ваколатлар берилиши кўзда тутилган.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келинаётган 900 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бунинг асосий сабаби – айрим фермер хўжаликларининг ҳужжатда кўрсатилган ер майдони билан амалда фойдаланиб келаётган ер майдони бир-биридан фарқ қилиши, ҳуқуқий ҳужжатларнинг (ер ажратиш қарори, ижара шартномаси) тўлиқ эмаслиги ҳисобланади.
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6243-сон Фармони билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер ажратиш бўйича ваколатлари бекор қилингач, юқоридаги камчликларни бартараф этишда тушунмовчиликлар вужудга келаётган эди.
Фармоннинг 5-бандида келтирилган тартиб юқоридаги муаммони тизимли бартараф этишга, аҳоли ва фермерларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказилишига, бўш турган ерлар захирага олиниб, аукцион савдоларига чиқарилишига, шу орқали, ер ҳисоби тўлиқ юритилишига замин яратади.
📩 Telegram | 📩 Instagram | 📩YouTube | 📩 Facebook | 📩 Web-sayt

Яъни, туман Кенгашларининг ушбу ваколати ерга бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиб, ердан қонун асосида фойдаланиб келаётган шахсларга умуман тааллуқли эмас.
Ер кодекси ва Фуқаролик кодекси талабларига кўра, ерга бўлган ҳуқуқ у белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.