Сандиқ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Психотерапия - это не замена жизни, но ее генеральная репетиция. Ирвин Ялом.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Аёл киши ўқиса, турмушга чиқса, муҳаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса, ҳомиладор бўлса, кўзи ёриса, эмизса, тарбия қилса, ишласа, ташвишлар ва хавф-хатарни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ярим саналса...
Агар ақли тўлиқ бўлганида нималар бўлардию ва яна нималарни амалга оширарди-я!!!

Анвар Аҳмад домла таржимаси


Фарзандларга тўғри таълим-тарбия бериш, уларнинг ақлий ва руҳий қобилиятларини муҳофаза қилиш шу даражада муҳимки, миллат учун бундан бошқа бирор зарур вазифа йўқ...

Ибн Халдун


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимани эксангиз, шуни ўрасиз.


Токи инсон оғриқни ҳис қилар экан - (демак) у тирик.
Токи инсон бошқанинг оғриғини ҳис қилар экан - (демак) у Инсондир.

Антон Чехов

Таржимон: Ўзим


Кишиларнинг сизларга эҳтиёжлари тушиши аслида Аллоҳнинг сизларга неъмати эканини билмадингларми? (Одамларни ташвишларини аритиш, машаққатларини осон қилиш йўлида) малолланиб қолишдан ва зерикиб қолишдан эҳтиёт бўлингки, токи одамларнинг эҳтиёжлари тушиши сизларга неъматдан кўра жазога айланиб қолмасин”.
Фузайл ибн Иёзнинг “Файзул қодир” асаридан.
Изоҳ: Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, (уни) одамлар ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди”. Имом Байҳақий ривояти.

arabicuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болага шаҳс сифатида қараш керак.


📎 Даннинг-Крюгер эффекти

Бу эффект таъсирида биз энди аксинча, ҳеч нарсани билмай туриб ҳам ўзимизни катта экспертдек ҳис қиламиз. Тармоқдаги диван экспертлари, аксарият таксичиларда айниқса бу эффект яққол сезилади. Бирор янги маълумотни билиб олганлари заҳоти улар буни дарров бошқаларга етказишга ҳаракат қилишади. Улар бирор соҳага оид биттагина янги фактни билиб олишлари бу борада ўзларини мутахассис ҳисоблашлари ва ҳар қандай қулай ҳолатда шу фактни келтириб баҳслашишлари учун етарли бўлади. Айни соҳанинг мутахассиси бўлмагани учун эса хатоларини ҳам кўра олишмайди. Бу нарса уларда ўз кўникмаларини керагидан юқори баҳолашларига сабаб бўлади. Даннинг-Крюгер эффекти таъсиридаги инсонлар атрофдагилар ҳам уларни ҳудди шу призмадан кўришларига ишонадилар.

📌 Даннинг-Крюгер эффекти ва Фирибгарлик синдроми туташган нуқта

Телевизор кўраётиб футбол иҳлосмандлари футболчиларни аямай сўкишганини кўрганмисиз? Ўрнида ўзим бўлганимда қанақа тепишни кўрсатиб қўярдим дейди улар. Мана шу пайтда айни Даннинг-Крюгер эффекти ишлайди. Лекин ўша инсонни ростдан ҳам футбол майдонига олиб бориб қўйсангиз, ички ошхонани кўриб у ҳеч нарса билмагани ва ўрганиши керак бўлгани жуда кўплигини кўради. Мана шу жойда Фирибгарлик синдроми пайдо бўлиши мумкин. Шу пайтгача асл футболнинг ф ҳарфини ҳам билмаган одам ўзини профессионал футболчига ақл ўргатадиган даражада ақлли санаган бўлади. Тўп тепишнинг ҳақиқий машаққатини кўргач эса, аслида биламан деб ўйлагани ҳеч нарсага арзимаслигини тушуниб етади ва мана шу нуқтада фирибгарлик синдроми эффекти пайдо бўлиши нормал ҳисобланади.

📌 Даннинг-Кругер эффекти ҳам когнитив хатолар туфайли келиб чиқади. Бунда инсон ҳеч қандай обектив сабабларсиз ўзини ҳақ ва ҳаммадан кўп нарса билади деб ўйлайди. Критик фикрлаш даражаси паст бўлгани учун эса ўзига нисбатан танқидий қарай олмайди.

Даннинг-Кругер эффектида назорат локуси фирибгарлик синдромининг акси бўлади. Бунда инсон ўз хатоларида бошқаларни айблайди, муваффақиятларни эса ўз ҳисобига ёзади ҳаттоки уларга алоқаси кам бўлса ҳам. Масалан, ҳамкасбига озгина ёрдам бериб қўйган, лекин лойиҳа муваффақиятли чиқса бу фақат унинг хизмати деб ҳисоблайди.

Introvert oshxonasi


📌 Перфекционизм ва фирибгарлик синдроми

Перфекционизм бу инсоннинг доимий мукаммалликга интилишидир. Лекин перфекционистларда аниқ бир белгиланган марранинг ўзи бўлмайди. Кўпинча бу етишнинг имкони бўлмаган ҳаёлий персонаж бўлади. Фирибгарлик синдромида перфекционизм дезадаптив характерга эга бўлади. Яъни, белгиланган марралар шунчалик юқори бўладики, инсон унга етиши амри-маҳол бўлади. (Масалан, қачонки Нобел олсам шундагина ўзимни ҳақиқий олим ҳисоблашим мумкин. Унгача эса ҳамма мени олим деса ўзимни ёмон ҳис қиламан")

Бундай дезадаптив перфекционизм энг камида стресс, хавотир, неврозга, баъзида эса ҳатто хавотирли бузилишга сабаб бўлади. Бундай перфекционизм одатда болаликда ҳаддан зиёд талабчан бўлган ота-оналар туфайли шаклланади. Улар кўпинча фарзандларининг яхши баҳоларига умуман аҳамият бермай, фақат баъзи ёмон баҳолар, ёмон ҳолатларга эътибор қаратишади. Беш баҳо ўз-ўзидан бўлиши керак бўлган нормадек қабул қилинади, лекин биттагина 4 баҳо катта фожеадек қабул қилинади. Болалар буни ғамхўрлик сифатида қабул қилишади. Ахир ота-онаси уларга ёмонлик хоҳлармиди? Натижада улғайгач ҳам бола ўзига ҳудди шу йўл билан ғамхўрлик қилишни бошлайди.

Introvert oshxonasi.


Фарзандларининг тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган она пул топиш учун кўча-кўйга ишлагани чиқиши Уҳуд тоғидаги камончилар ўз ўрнини тарк қилгани кабидир.

#Eshitganlarim #tarbiya

@GiyosiddinYusuf


В любом споре мы защищаем не свою точку зрения, а свое «Я».

Поль Валери

Ҳар қандай баҳсда биз ўз нуқтаи назаримизни эмас, балки "Мен"имизни ҳимоя қиламиз.

Поль Валери


Сўзларнинг таъсирли эканлиги — ҳақ эканлигига далил бўла олмайди.

Gavhar Nasrulloh.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хотиржамликни топа олмайди...


Ибрат:

Оиша розияллоҳу анҳo:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимни қўллари билан урмаганлар, илло Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишлик мустасно. Ва ҳеч бир аёлни ва уни ҳеч бир ходимини урмаганлар" дедилар.

Саҳиҳи ибн Ҳиббон, 6444

Таржимон: Ўзим.


Билмайдиган одам жим турса, ихтилофлар камаярди.

Абу Ҳомид Ғазолий раҳимаҳуллоҳ


1978 yilda e’lon qilingan ayollarning holatini solishtirish infografikasi:
amerikaliklar g‘ururlanadigan kapitalizmda - ayollarga go‘zalligi va badaniga qarab baho berilishi,
sovetlar faxrlanadigan kommunizmda - ayol kishi faqat mehnatiga qarab qadrlanishi,
Islomda esa ayollar fahm-farosati hamda qalbiga qarab qadrlanishi rasmda qisqa tarzda bayon qilingan.

Facebookdan


Яхшиларнинг дангасалиги ёмонларнинг ғалабасига имкон беради

Румий


Ақл(интеллект)сиз чирой, биринчидан зерикарли, иккинчидан - умри қисқа...

Миучча Прада

Таржимон: Ўзим.

Ташқи чирой, ташқи гўзаллик ҳақида гап кетаябти.


Гап шундаки:
Агар сен совуқ бўлсанг - сен одамларни яралайсан
Агар сен таъсирчан бўлсанг - одамлар сени яралайдилар

Фёдор Достоевский.

Таржимон: Ўзим


Болани доимий равишда ўқишга мажбурлаш, ўйин ўйнашига йўл қўймаслик:

- Боланинг қалбини синдиради,
- Зеҳнини йўқ қилади,
- Ҳаётини бахтсиз қилади.

Имом Ғаззолий, Иҳё


Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси савоби тўхтамайдиган энг улуғ амаллардандир. Шубҳасиз, фарзандларингиз ўрганган ва амал қилган ҳар қандай солиҳ амалнинг савоби ўргатган кишига боради. Агар ўша фарзандлар ўз навбатида зурриётларига ҳам ўргатишса, ажр-савоб биринчи ўргатган муаллимга бораверади».

Шайх Абдулазиз Тoрифий ҳафизаҳуллоҳ

Показано 20 последних публикаций.

30

подписчиков
Статистика канала