Репост из: Xushnudbek.uz
Кеча Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан очилган музейга бордим. Менга ёқди. Музейнинг асосий ғояси фашизм устидан қозонилган ғалабага ўзбекистонликлар томонидан қўшилган ҳиссани намоён қилиш устига қурилган.
Мен айниқса хатлар бўлимидан таъсирландим. Унда аскарларнинг уйига ёзган хатлари ва яқинларидан олган жавоблари, шунингдек ўлим ҳақида келган қорахатлар акс этган. Қорахатларда аскар қачон ва қаерда ўлгани, қаерга кўмилгани баён этилган, марҳумнинг хатни қабул қилувчи яқин инсони исми ёзилган. Одам алланечук бўлиб кетди. Яхшиям тинч даврларда яшаяпмиз, шукр.
👉 @xushnudbek 👈