Sardor YODGOROV ✔️


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


@sardoryodgorov 's Official channel

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Никогда не поздно начинать!
Не сдавайтесь!
...
Хеч Качон ниманидир бошлаш учун кеч эмас!
Таслим булманг!
...
@sardoryodgorov_official


Репост из: Sardor YODGOROV ✔️
20 апр 2015 йил.

"#Жаннатга_йўл"

Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди. Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишади-ку?..

– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, - ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган. Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди. Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, – деб қолди.
– Бемалол, – деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим. Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шум ният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Мих-ланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим. Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
@sardoryodgorov_official
Фейсбукдан олинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Киз фарзандларимиз омон булишсин! One two, cha cha cha 😍❤️💃


Репост из: Аслановдан иқтибослар +
Илгари, агар ўқитувчи келмай қолган шеригининг ўрнига дарс ўтса, одатий дарс соати учун тўланадиган маблағнинг 80 фоизини олиши белгилаб қўйилган экан.
Ўқитувчи Исроил Тиллабоевнинг (@domlajon) ёзишича, 2018 йилнинг июлидан бошлаб, бу ўзгартирилган ва ўқитувчи ўша соатлар учун ҳам тўлиқ - 100 фоиз ҳақ оладиган бўлган. Аммо маошларни ҳисоблашда ўтган бир ўқув йили мобайнида, эски усулда - 80 фоиз ҳақ ҳисоблаб, тўлаб келинган.
Агар Исроил Тиллабоевнинг ушбу мурожаати қондирилса, тан олинса, демак Молия Вазирлиги яхшигина суммани ўқитувчиларга қўшимча тўлаб беришига тўғри келади.

https://kun.uz/10742590


📝ЭНГ ЯХШИ AKA... ( Ибратли ҳикоя )

Банкнинг ёнида катта-қоп қора ўта ҳашамдор Ламборгини машинаси турарди. Унинг ёнида эса кичикина етти–саккиз яшар болакай унга тикилиб қолганди.
Кўзларини катта катта очиб ҳаяжон ва ҳавас билан атрофида айланиб томоша қиларди.
У хайратдан кўзлар чақнаб тикилиб қолганидан, ортидан келган қоп-қора анча қимматбаҳо элегант кастюм шим кийган йигитни пайқамай қолди.

— Ҳа болакай машинам сенга ёқиб қолдими?

Ўта замонавий кийинган соч соқоли ўзига ярашган бойвучча йигит бўлса керак, юпунгина кийинган озғингина бу болакайга менсимай қаради..
У банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак қўлида қора кейс уни бир қўлида айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди:

— Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас, шунчаки энг кучли банкир, битта-ю битта укасига энг зўр машинани совға қилади-да.
— Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан. Акангиз хам жуда бой экан, оҳ, қанийди мен хам.... Болакай гапини тугата олмади.
— Шунақа аканг бўлишини хоҳладингми ? — сўради бойвучча йигит:
— Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман..

Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб жуда ҳам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди.
— Хоҳлайсанми сени айлантириб келаман?
Болакай шу қадар севиниб кетдики бахтдан сакрарди..

Машина йўлга тушди..
Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шуурида ғиж-ғиж бойлиг-у давлат, иккинчисининг қалбида меҳрдарё муҳаббат лиммо-лим тўла икки инсон кетиб борарди.
Болакай шунақа қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича, кўчадагиларга ғурур билан қўл силтар экан, сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди ва:
— Ака майлими мана шу домнинг подъезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг сиздан илтимос , у қўшниларига хам мақтанмоқчи шекилли, деб йигит мийиғида кулиб бош ирғади ва машинани бола айтган подъезд ёнигача олиб келиб тўхтатди..

Шундай қимматбаҳо машина подъезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб, хамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради.
– Ака беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг илтимос сиздан.
Ўзи эса шамолдек подъездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди.
Хонада эса беш яшар укачаси қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди.
Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У хеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачасига боғланиб қолганди.
Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди.
«Қара кўрябсанми, ука, қара қанақа дахшат зўр машина , мана бу аканинг акаси укасига совға қилибди! Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради:
— Мен катта бўлсам бой бўламан , кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан. Кейин уйдан магазинга магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз! Сенга кўп ўйинчоқлар сотиб оламиз..
Кейин эса машинангда Худонинг уйига бориб сеннинг оёқларингни тузалиб кетишини сўраймиз».

Йигит ҳўнграб йиғлаб юборди ва машина эшигини очди:
— Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга ҳам элтиб қўяди.. Агар сўраб суриштирсак Худонинг олдига ҳам йўлни топамиз...
...
@sardoryodgorov_official


Qozoq filmdan ajoyib tarixiy kino! Qachon biz o'rganamiz?
https://youtu.be/UIxUNcqV0wo
ТОМИРИС – Официальный трейлер (HD) (Русский)
Страница на официальном сайте – http://sataifilm.kz/9-filmy/32-tomiris


- Ҳой, болакай, исминг нима? Бош ҳарфини айтсанг, ўзим топиб оламан.
- “Й”.
- Йўлчибойми?
- Йўқ.
- Йўлдошми?
- Йўқ.
- Унда нима?
- Йавшан.
@sardoryodgorov_official
Фейсбукдан.


Хаммага яхши кайфият, азизлар!☺️


dp.pdf
33.6Кб
Иш ҳақи

Ойлик ошиши хакида карор.

Парол 4448


ФАҚАТГИНА ЎЗБЕКЛАР...

😊 Фақатгина Ўзбеклар иссиқ кунда иссиқ чой билан чанқоғини босади.

😊 Фақатгина Ўзбеклар шамоллаш ва "кўз теккандан" оғришади.

😊 Фақатгина Ўзбеклар шифокорнинг "нега эртароқ келмадингиз?" деган саволига: "эътибор бермай юраверибман, ўзбекчилик" деб жавоб беради.

☺️ Фақатгина Ўзбеклар 10.000 сўмлик нарсани, 5.000 сўмга тушириб олишади.

😊 Фақатгина Ўзбеклар "элим, юртим тинч бўлсин" деб дуо қилишади.

😊 Фақатгина Ўзбеклар боласига катта уйлар солиб, ўзлари кичкина "кошона"да ўтиради.

😊 Фақатгина Ўзбеклар оғриб қолса, ўз-ўзларига диагноз қўяверишади.

😊 Фақатгина Ўзбеклар болалари меҳмон келганда оч қолади, чунки меҳмон кетгандан кейин ейишади.

☺️ Фақатгина Ўзбеклар олдин машина, кейин ҳайдовчилик гувоҳнома олишади.

😊 Фақатгина ЎЗБЕКЛАР жуда ажойиб халқ👍
•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•
@sardoryodgorov_official
...
Qo'shimchalar bo'lsa, yozib yuboring)))




НОЛИШ КЕРАК ЭМАС

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар: "Бу воқевдан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?" деб сўрашди. Шунда у: "Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, кишининг ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ экан", деб жавоб берди.
@sardoryodgorov_official
📌 Iqro kutubxonasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8 растений, которые убьют всех паразитов внутри вас.
@sardoryodgorov_official


«...Ижро бюросида ишлардим. Қарздор хонадонлардан бирига бордик. Ғарибгина хонада кичкина қизалоқ телевизорда мультфильм кўриб ўтирарди. Биз бошқа жиҳозларга қўшиб, ўша телевизорни ҳам мусодара қилишимиз керак...
Телевизорни ўчираётганимда қизалоқнинг кўзларига кўзим тушди...
Ўша куниёқ бу ишдан бўшадим...»
@sardoryodgorov_official
Турк ёзувчиси Hasan Ali Toptaş хотираларидан


Репост из: Xushnudbek.uz
​​Ўқинг, фақат йиғламанг. Кулиш ҳам тавсия этилмайди!

⚡️Абитуриентларнинг алдангани ҳақида икки оғиз

07.06.2019 йили Вазирлар Маҳкамасининг 468-сонли қарори асосида Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, айрим ОТМларга (уларнинг сони 5 та) ҳужжат топшириш Давлат хизматлари маркази ва Ягона портал орқали амалга ошириладиган бўлди.

Мазкур қарорда кўпчилик эътибор қилмайдиган бир айёрлик ўтиб кетибди, биз ҳам кейин кўриб қолдик буни.

Қарорнинг 11-бандида аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда ЭКИҲнинг ярим баравари (101365 сўм) миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Шу банднинг ўзида мазкур тўловлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши айтилган. Ҳа, бу янгилик эмас, бу ҳақида аввалроқ ПҚ-4319-сонли Президент қарорида ҳам айтилган эди.

Бир қарашда ҳаммаси жойидадек. Аммо қарорга илова қилинган Регламентда абитуриентларни сюрприз кутиб турибди.

❗️Регламентнинг 11-бандида давлат хизмати кўрсатилганлиги учун аввалги йилда тугатган абитуриентлардан ЭКИҲ 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов олиниши белгиланган.

Бу пулнинг 50 фоизи Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамғармага, 10 фоизи Ички ишлар вазирлигининг жамғармасига, қолган маблағлар давлат бюджетига ўтказилиши таъкидланган.

Нима бўлганини тушундингизми? Демак, бундан чиқди, ТДЮУ, ҚДУ, СамДУ, ФарДУ ва ГулДУга ҳужжат топширмоқчи бўлган ҳамда ўқишни аввалги йилларда тугатган абитуриентлар 2 марта тўлов қилади:

1) ДТМ жамғармасига ўтадиган 101 минг сўм;
2) Адлия, Ички ишлар ва давлат бюджетига ўтадиган яна алоҳида 101 минг сўм.

Жами: 202 минг сўм.

Хулоса:
ОТМлар орқали ҳужжат топширса - 101 минг сўм;
ДХМлар орқали ҳужжат топширса - 202 минг сўм.

Бундай антиқа қарор юзасидан бир нечта саволларимиз бор:

Биринчидан, “эски” абитуриентлардан тўлов ундириш масаласи кўтарилган пайтда, “бу пуллар келгусида ДТМ фаолиятини ривожлантириш, тест синовларининг сифатини оширишга сарфланади”, дея тушунтирилган эди. Аммо абитуриент нима учун Адлия, Ички ишлар ҳамда давлат бюджетига 101 минг сўм пул тўлаши керак? Бу қайси мантиққа тўғри келади?

Иккинчидан, ушбу қарор умумхалқ муҳокамасига қўйилмаган, ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Бошқалардан лойиҳани муҳокамадан ўтказишни талаб қиладиган Адлия нима учун ўзи бунга амал қилмайди? Ими-жимида ўзларига бир неча юз миллионлаб пул тушадиган қарорни тасдиқлатиб олганини қандай тушуниш мумкин?

Учинчидан, ДХМдаги ходимларнинг ҳам хизмат ҳақи бор, улар текинга ишламайдику, дейишингиз мумкин. Аммо 10 та қаторнинг нари-бериси бўлган 1 варақ анкетани тўлдириш учун 101 минг сўм оласизларми-а?! Инсоф борми ўзи?

Бу иш учун нари борса 5 минг сўм хизмат ҳақи олиш мумкин. Ана бор, 10 минг сўм. Лекин ундан 1 сўм кўп пул олиш — қип-қизил талончилик! 101 минг сўм эса қароқчиликнинг ўзгинаси!

Энг аҳмақона жойи абитуриент интернет орқали Ягона порталдан ўзи ҳужжатларини юборса, яъни ҳамма меҳнатни ўзи қилса ҳам 90 минг сўм тўлаши шарт экан. Э, қойилей.

Тўртинчидан, бир пайтлар ДТМ “эски” абитуриентлардан 202 минг сўм олайлик, деб лойиҳа эълон қилганда, Адлиянинг ўзи бунга қарши чиққан, “бу фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларига зид” дея роса PR қилганди. Натижада тўлов миқдори 101 минг сўмга туширилди. Кўпчилик Адлияни мақтади, дуо қилди.

Энди эса абитуриент барибир яна ўша 202 минг сўмни тўлайдиган бўлди, фақат қолган ярмини Адлия ўзига олади. Қалай, зўрми? ))) Бошидан “шу пулларни ярмини бизга беринглар”, дейишса бўлмасмиди, конституция-понституция қилмасдан.

Ўртада яна барча юк ўша содда халқнинг гарданига тушади. Айрим ташкилотлар уялмасдан халқни соғин сигирга чиқариб олишаётгандек, хаёлимда.

Мана, улар сафига Адлия ҳам қўшилди. Қий-чув бўладиган қабул жараёнларида пул ишлаб қолишни ким ҳам истамайди, дейсиз. Асосийси барчаси қонуний, ғинг десангиз, оғзингизга қарор билан уришади.

Товба... Нима дейишни ҳам, бошингни қайси деворга уришни ҳам билмайсан.

Якунда фақат биргина сўзимиз бор: қўпол қилиб айтганда, Худо инсоф берсин уларга...


👉 @xushnudbek 👈


Ўзбекистондаги 6та шаҳар ва битта шаҳарча республика бўйсунувига ўтказилди.

Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг  Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчаси республика бўйсунувидаги шаҳар ва шаҳарчалари бўлди. 

Бу ҳақда президентнинг 2019 йил 4 июнь куни қабул қилинган «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5738 сонли фармонида белгиланган.

«Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Бўлим фаолияти Бош вазир томонидан мувофиқлаштирилади.

Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг  Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни самарали ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади», дейилади Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида берилган хабарда.

Бундан аввалроқ, Тошкент вилоятининг 4та ҳудудий бирлиги вилоятдан ажратиб олингани тўғрисида хабар берилганди.
@sardoryodgorov_official
Манба: кун.уз




Ўқиб йиғланг, тош юраклар эрисин, кўнгиллар бўшасин.

Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.

1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёҳатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.

Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.

Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.

Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.

Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.

Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...

Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.
Муким Махмуд таржимаси.
@sardoryodgorov_official
Фейсбукдан олинди.




Репост из: Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
ПКМ № 471.pdf
1.2Мб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu

Показано 20 последних публикаций.

22

подписчиков
Статистика канала