⚡️“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра қуйидаги вазифалар “Эл-юрт умиди” жамғармасига юклатилади👇
1. “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш режасини ишлаб чиқиш.
2. Хорижий нуфузли илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.
3. Ҳар йили 5 минг нафар профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун хорижий илмий ташкилотларга юбориш.
4. Ҳар йили 200 нафар ёш олимларни илмий даража олиш учун нуфузли хорижий илмий ташкилотларга юбориш амалиётини йўлга қўйиш.
5. Дунёнинг энг нуфузли 100 та олийгоҳига грантга ўқишга қабул қилинган ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағларини қўшимча имтиҳонларсиз ажратиш.
6. Дунёнинг энг нуфузли 500 та олийгоҳга грант асосида қабул қилинган ёшларнинг транспорт ва турар жой харажатларини тўлиқ қоплаб бериш.
7. Биотехнология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик муҳандислик йўналишларида истеъдодли ёшларни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига давлат ҳисобидан ўқишга юбориш.
👉Батафсил👈
💥Лойиҳа муҳокамасида ўз таклифларингиз билан муносиб иштирок этинг!
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube