⚡️⚡️⚡️
🌔 КЕЧКИ ТАФАККУР 🌔
Мажнун отанинг дуоси
1985-86-87 йиллари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни: "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхши-да" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни ҳам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!
Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ҳовлида худди машина ҳайдагандак бўлиб, «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.
Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишоҳлари юрсин" деб дуо қилдилар.
Мен эса: "отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишоҳлари юрсин?! Ахир бирон жойда ишламасам",- деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликка эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012 йили Бухоро, Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишоҳлари келишди, имом Матурудийнинг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака, Сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади шу вақтда бир инсон келиб:
- "Қори ака, нега йиғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишоҳлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йиғлайсиз?" - деди. Мен эса:
- Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман", - дедим.
Фозил қори Ёсин раҳматуллоҳи алайҳ ўғиллари.
➡️
@sharq_xabar