🇦🇫 Афғонистон Ислом Амирлиги расмийлари Трамп маʼмурияти Афғонистон ва АҚШ ўртасидаги “муносабатларни ривожлантириш учун қадамлар қўйишига” умид қилмоқда.
“Толибон” ҳаракати Доналд Трамп президентлиги даврида АҚШ билан муносабатларни ривожлантириш истагида эканлигини ма’лум қилди, деб хабар бермоқда ЭФЕ ахборот агентлиги.
“Афғонистон ва АҚШ ҳамкорликка асосланган икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очишига умид қиламиз”, — дейилади агентлик мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотининг бир қисмидан иқтибос келтирган ҳолда.
✍Изоҳ:
АҚШ билвосита Толибонга ҳокимиятга қайтишга рухсат бергани бежиз эмас - бу минтақада ўз таъсирини сақлаб қолишнинг яширин усули. Афғонистон ҳақиқий мустақилликка эришиш ўрнига яширин дипломатик назорат ва қарамлик остига тушиши мумкин. Ислом оламининг чинакам эркинлиги бу мамлакатни йиллар давомида вайронагарчиликка олиб келганларни хурсанд қилишга уриниш эмас, Ғарб билан алоқаларни узиб, ўз манфаатларини ҳимоя қилишдир.
🚀
Sharq tongi I chat 💬