ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Шовот туман ШОҲ-ОБОД жоме масжиди

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#намоз

❓358-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).
Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. #diniysavollar

https://t.me/shohobodjomemasjidi














​​СЕНГА ҚАНДАЙ МУОМАЛА ҚИЛИШЛАРИН ИСТАСАНГ, БОШҚАЛАРГА ҲАМ ШУНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛ!


Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
-Яқинларимни, ака-ука, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди,-дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
-Майли, келаверишсинчи, Худо ҳоҳласа, бир гап бўлар!-дебди.
-Ундай бўлса, уларни эртага чақираман.
Тонг отибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
-Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади?- деб сўрабди
Аёл:
-Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади,-дебди.
-Аллоҳ сизни кечирсин! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, хозир келиб қолишади, нима қиламиз энди?!-дебди.
Аёл:
-Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади!
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бироздан сўнг эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб хайратдан донг қотиб қолибди. Қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
Куёвим қани?-деб сўрабди.
-Бироз олдин чиқиб кетувдилар... дебди, зўрға.
-Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб қолдими, а?-дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю, лекин ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?
Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
-Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз?
Эр:
-Менинг яқинларимми сизникими нима фарқи бор?
Аёл:
-Сиздан ўтинаман! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон- бир тайёр таом келтира қолинг...
-дебди
Эри:
-Мен ҳозир узоқдаман. Устига-устак улар бегона эмас, сизнинг яқинларингиз! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сизга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрганинг, деб қўнғироқни ўчирибди.

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

Уйда қолинг!
Дуода бўлинг!
https://t.me/shohobodjomemasjidi


23 апрел
Намоз вақтлари
бомдод кириш вақти 04-39
қуёш чиқиш вақти 06-07
қиём вақти 13-02
аср вақти 17-50
шом вақти 19-50
ҳуфтон вақти 21-20
муслим тақвими асосида таёрланди
https://t.me/shohobodjomemasjidi


Репост из: Zamaxshariy.uz
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ:
РЎЗА КИТОБИ

Рўза – қодир бўлган кишининг ният қилиб, субҳи содиқдан кун ботгунгача, қасддан ёки янглишиб еб-ичишдан ва жинсий алоқадан тийилишидир.

Рамазон рўзасининг фарз бўлиш сабаби

Рўзанинг фарз бўлиш сабаби рўза тутиладиган ойда ё унинг бир қисмида ҳозир бўлишдир. Рамазоннинг ҳар бир куни ўша куннинг рўзасини тутиш фарз бўлишининг сабабидир.

Ҳукми ва фарз бўлишининг шартлари

Қуйидаги учта шарт мавжуд бўлган кишига Рамазоннинг рўзасини вақтида тутиш, агар тута олмаган бўлса, унинг қазосини тутиш фарз бўлади:

1. Мусулмон.
2. Ақилли.
3. Балоғатга етган бўлиши.

Рўза тутишнинг вожиб бўлиш шартлари

1. Рўза тутишга монеъ бўладиган даражада оғир касал бўлмаслик.
2. Ҳайздан пок бўлиш.
3. Нифосдан пок бўлиш.
4. Муқим бўлиш.

Рўза тутишнинг дуруст бўлиш шартлари учта

1. Рўза тутишни ният қилиш.
2. Рўзани бузадиган амаллар қилмаслик.
3. Ҳайзда, нифосда бўлмаслик...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Репост из: Zamaxshariy.uz
РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК
═══════ ❁✿❁ ═══════
Х.Аҳмедов
Шовот туман бош имом-хатиби
👉https://zamaxshariy.uz/5292/










Ёлғоннинг нечта хили бор?

Савол: Ёлғончиликнинг оғир гуноҳ эканини эшитганмиз. Яқинда ёлғон бир неча хил бўлади, деб қолинди. Шулар ҳақида маълумот беролмайсизларми?

Жавоб: Ёлғончилик - мунофиқлик белгиси бўлиб, у оғир гуноҳлардан ҳисобланади.
Қуръони каримнинг бир неча жойида, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилинган кўплаб ҳадиси шарифларда ёлғончиликнинг дўзахга олиб борувчи гуноҳ экани зикр этилган. Уламоларимиз қуйидагиларни энг қабиҳ, деб баён қилганлар:

1. Қуръони карим оятларини яхши билмаган ҳолда ўз таъбирича тафсир қилиш, нотўғри шарҳлаш ёки таржима қилиш, шунингдек, Аллоҳ таоло буюрмаган нарсаларни фарз этиб, ўзича жорий қилиш. Бу энг катта ёлғон ҳисобланади.

2. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом номларидан ёлғон ҳадис тўқиш.

3. Нотўғри гувоҳлик бериш, ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳдир. Чунки ёлғон гувоҳлик бериш оқибатида ҳақ букилиб, ботил бўй кўрсатади.

4. Савдо-сотиқдаги ёлғон (молнинг айбини яшириш, фалончага олдим, дейиш каби).

5. Оила аъзолари ўртасида бир қарашда арзимас туюлган ёлғонлар, айниқса, ёш болани алдаш ва ёлғон ваъда бериш ҳам ёмон ёлғонлар сирасига киради.

6. Ёлғоннинг ёмонларидан яна бири бировни кулдириш ёки хурсанд қилиш учун ёлғон сўзлаш.

7. Кўрмаган тушини кўрдим, деб бошқаларга сўзлаш ҳам шариатда қаттиқ қораланади.

Фақат уч ўринда: урушда, эрнинг хотинига муроса учун гапирган ёлғонида, икки аразлашган кишининг орасини ислоҳ қилиш ниятида гапирилган ёлғон гап гуноҳ бўлиб ёзилмайди. https://t.me/shohobodjomemasjidi


22 апрел
Намоз вақтлари
бомдод кириш вақти 04-40
қуёш чиқиш вақти 06-08
қиём вақти 13-02
аср вақти 17-49
шом вақти 19-49
ҳуфтон вақти 21-19
муслим тақвими асосида таёрланди
https://t.me/shohobodjomemasjidi


Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади.

Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдиларhttps://t.me/shohobodjomemasjidi


Репост из: Times.uz
🕌 Ҳозирги мушкул эпидемиологик вазиятда юртимиз мусулмонлар учун Ислом дини пешволаридан

❕Мамлакат мусулмонларига мурожаат — бу ерда

❕Рамазон ойини ўтказишга оид — бу ерда

❕Дафн этиш маросими борасида — бу ерда

❕Жаноза намози ҳақида — бу ерда

❕Ҳаж-2020 мавсуми бўйича — бу ерда


Репост из: Muslim.uz
Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Рамазон
🌙 РАМАЗОН – РАҲМАТ, МАҒФИРАТ ВА ДЎЗАХДАН ОМОН БЎЛИШ ОЙИ

🔸 ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

📚РАМАЗОН ОЙИ ҲАҚИДА МАҚОЛАЛАР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Показано 20 последних публикаций.

123

подписчиков
Статистика канала