Abdu Rahmon:
#назм
Совуқ келди айрилиқнинг шамоллари,
Чехралари офтобларим тушга кирди.
Қалинлашди бошида оқ рўмоллари -
Тоғдек кўнгил йиғлаб-йиғлаб қишга кирди.
Тарновидан кўчган муздек синди руҳим,
Аёз кўнгил ойнасини парчалади.
Шарқдаги ҳууув булутларга инди руҳим,
Сочилдилар соғинчимнинг парчалари.
Ҳаловатим сингиб кетди туманларга,
Қаҳратоннинг кўнгилларда борми қасди?
Олдирибман дилни совуқ гумонларга,
Нима қилай, тоқатимни қорлар босди.
Ҳаловатлар, ҳароратлар қолди кимда?
Кўнгилгинам йиғлаб-йиғлаб қишга кирди.
Қаҳратоннинг қаҳри кечди кўз ўнгимда,
Чехралари офтобларим тушга кирди...
#назм
Совуқ келди айрилиқнинг шамоллари,
Чехралари офтобларим тушга кирди.
Қалинлашди бошида оқ рўмоллари -
Тоғдек кўнгил йиғлаб-йиғлаб қишга кирди.
Тарновидан кўчган муздек синди руҳим,
Аёз кўнгил ойнасини парчалади.
Шарқдаги ҳууув булутларга инди руҳим,
Сочилдилар соғинчимнинг парчалари.
Ҳаловатим сингиб кетди туманларга,
Қаҳратоннинг кўнгилларда борми қасди?
Олдирибман дилни совуқ гумонларга,
Нима қилай, тоқатимни қорлар босди.
Ҳаловатлар, ҳароратлар қолди кимда?
Кўнгилгинам йиғлаб-йиғлаб қишга кирди.
Қаҳратоннинг қаҳри кечди кўз ўнгимда,
Чехралари офтобларим тушга кирди...