Япониянинг ҳозирда мен яшаётган префектура (вилоят) ҳокимияти "10 minutes Lights Down" ("светсиз 10 дақиқа") деган ташаббус билан чиққанидан хабар топдим. Бундан кўзланган мақсад, кундалик ҳаётда чироқнинг ўрнини янаям яхшироқ ҳис этиш, энергия тежамкорлигига чақириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришига қарши курашга чорлашдан иборат экан.
"Йилига бир марта, шуям бор-йўғи 10 дақиқами?!" деб, сал хайрон ҳам бўлдим. Ахир бизнинг вилоятларда "светсиз 10 соат" акциялари тез-тез уюштирилиб турилади. Ҳеч бўлмаса бир соҳада японлардан илгарида эканимиз одамни қувонтиради.
(©) Uz_Psixolog