Боксдан гапирамиз:
Кеча Исроил Мадримов мексикалик кучли рақиб Владимир Эрнандес (10-2, 6КО) билан муштлашди.
WBA Intercontinental камари ўртага тикилган жанг ўзбекистонлик боксчи устунлигида кечди. Мадримов 10 раундга мўлжалланган жангнинг 6-раундида муддатидан олдин ғалабага эришди.
Шу тариқа, Мадримов профессионал боксдаги илк жангидаёқ WBA Intercontinental камарини қўлга киритди.
Кеча Шаҳрам Ғиёсовга мексикалик тажрибали боксчи Мигель Замудио (51-11-1, 25 КО) рақиблик қилди.
Биринчи раундаёқ уч бор нокдаун ҳолати кузатилди ва рефери жангни тўхтатди.
Техник нокаут орқали ғалабага эришган Шаҳрам Ғиёсов ғалабали сериясини 6 ўйинга етказди. 6 та жанг 6 та ғалаба, улардан 5 тасида муддатидан олдин ғалаба қозонган.
Кеча Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги бешинчи жангини ўтказди.
Америкалик Исак Заратега (16-3-3) қарши жангда Аҳмадалиев WBA Inter-Continental Super Bantamweight Title чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
10 раундга мўлжалланган жангнинг еттинчи раундида Аҳмадалиевнинг кетма-кет зарбаларидан кейин рефери унинг техник нокаут билан ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа, Аҳмадалиев профессионал рингдаги ғалабали сериясини (5-0, 4 КО) қайд этиш билан бирга, ўз камарини сақлаб қолди.
Мана сизга Ўзбек ўғлонлари, мана сизга Ўзбек боксининг қудрати. Футболчилар... эх, сизларга гапим йўқ!