Халқ таълими тизимида 59 та ва мактаб
директорлиги бўйича 69 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.
✅
Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг
1 та бўлим бошлиғи ва
3 та бош
мутахассис лавозимига ҳужжат топширган ва малака талабига мос келган номзодлар тест синовидан ўтказилиб,
6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
✅
Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига
1 та бўлим бошлиғи ҳамда
1 та етакчи мутахассис лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.
✅
Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида
2 та бошқарув лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва малака талабига мос келган номзодларни тест синовидан ўтказиш ҳамда
7 та бошқарув ходимлари, шунингдек,
1 та ҳудудий бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари,
6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
✅
Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларга ариза топширишлари мумкин:
✅
Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами
57 нафар (2021 йилда
1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан
18 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек,
35 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.