🧐
Субсидия нима ва у кимларга берилади?
✔️
Субсидия – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ.
Субсидиянинг 2 та тури мавжуд:
✅ Бошланғич бадал учун субсидия — талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилади.
✅ Фоиз учун субсидия — талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани сотиб олишда ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказилади.
⚡️Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.
✅
@SirdaryoBloger