ВАСИЯТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан олдинги охирги маъвизаларида дедилар:
“Эй одамлар, менинг аҳлимни яхши кўринглар, Қуръон кўтарганларни яхши кўринглар, олимларни ҳам яхши кўринглар.
Уларга ҳасад қилманг, ғазаб қилманг, таъна тошлари отманг.
Огоҳ бўлинг. Ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларга ғазаб қилса, менга ғазаб қилибди, ким менга ғазаб қилса, Аллоҳ таолога ғазаб қилибди.
Эй одамлар беш вақт намозни чиройли таҳорат билан адо қилинглар, рукуъ ва саждаларни ўз ўрнига қўйинглар.
Закотларни адо қилинглар. Ким закотни адо қилмаса, у учун намоз йўқдир. Огоҳ бўлинг, кимда намоз йўқ бўлса, унда дин йўқдир, кимда дин йўқ бўлса, демак, унда рўза, ҳаж йўқдир”.
https://t.me/soleh_uz