🪵


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Mahzun bo'lma...
Albatta, Alloh seni ishingni o'rab oluvchidir (Alloh ishingi o'nglovchi, oson qilguvchi...!
Модератор: @Xayitbeks 🐺🇺🇿
https://t.me/+llDLQzTYbNlmZDZi

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


@kuldirci 🛹


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз дуо қилса, қатъият билан сўрасин. Ҳаргиз: “Аллоҳим, агар хоҳласанг, менга бергин”, демасин, чунки У Зотни мажбурловчи йўқ”, дедилар.

(Имом Бухорий ривояти)...!

👉 T.me/xayitbeks


Қиссаларнинг энг яхшиси

Нима учун Юсуф сураси "қиссаларнинг энг яхшиси" деб номланган?
Чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқиши;
Бемор вақти келиб шифо топиши;
Ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
Маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
Ғам вақт ўтиб аришини;
Мўмин бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди;
Аллоҳ бор экан, умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!

"Қалблардан сўранг" китобидан...!

👉 T.me/xayitbeks


Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди. Рўза оламлар подшоҳи-Молики эшиги олдига етказади. Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.

Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу...!

👉 T.me/xayitbeks


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Namoz oqiyapman deb katta ketma !

👉 T.me/xayitbeks


Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ...!

👉 T.me/xayitbeks


☝🏾Раҳмонга суюкли, тилга осон, қиёмат куни тарозуда оғир вазн босадиган икки калима:

🌹Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳил Азийм...!

👉 T.me/xayitbeks


Ёдда тутинг! Аллоҳ таолонинг бир суннати ҳадиси шарифда баён қилинган. У шуки, ким бирор бандани рози қилишлик учун Аллоҳ таолони норози қилса, у ҳолда Аллоҳ уни ўша бандага тобе қилиб қўяди. Масалан, бир шахс бирор одамни рози қилиш учун гуноҳ қилди ва Аллоҳ таолони норози қилди. У ҳолда, ахири Аллоҳ таоло ўша одамни у шахсга тобе қилдириб қўяди. Яъни, унинг устидан ҳукмрон қилиб қўяди.

©️ Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ...!

👉T.me/xayitbeks


📝 Доим яхши амаллар билан яшанг. Ҳеч шубҳасиз, бир кун ўласиз, кейин тириласиз ва амалларингизнинг ажрини оласиз. Дунё ҳаёти сизни адаштирмасин. Бугун амал бор, ҳисоб йўқ, эртага эса ҳисоб бўлади, аммо амал бўлмайди.

Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) насиҳатларидан:
🌙mehrob_uz...!

👉 T.me/xayitbeks


БАНДАСИГА ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандларга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда бу ҳақда фарзандга, хотинга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».

"Ҳикматлар" китобидан...!

👉 @xayitbeks


• Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг.
• Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг.
• Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?" деб ёнингда турадиган — онанг.
• Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини фидо қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг.
• Хурсанд бўлганингда, шодлигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг.
• Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим" дея бағрига босадиган ҳам — онанг...!

👉 @xayitbeks


#ШАМСТАБРИЗИЙ

👉 @xayitbeks


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШАМСТАБРИЗИЙ

👉 @xayitbeks


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар» 

(Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган)...!

👉 @xayitbeks


Alloh bor..

Bir soniya ham yolğiz qoldirmaydigan, hamma ketganida ham, bizdan ayrilmaydigan, könglingdan ötkazganingni tilingdan chiqarmay turib, ijobatini hozirlaydigan Robbing bor.. Bu borlik, barcha yöqliklarni yöqqa chiqaradi..

لا تحزن..
لا تحزن..
لا تحزن..

👉 @xayitbeks


#Кун_ҳикмати

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Албатта, қалблар гоҳида ўлиб, гоҳида тирилиб туради. Қалб ўлганда уни фарз амалларга буюринг, тирилганда эса, нафл амаллар билан тарбияланг.

(Аз-Зуҳд - Имом Аҳмад)

👉 @xayitbeks


Абдуллоҳ ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ деди: “Мусибат инсонга жонида, молида ёки фарзандида мусибат етишида эмас. Энг улкан мусибат - тўғрилаб бўлмас синишдадир. Яъни, динида синалиши, фитналанишидир. У ҳолга (тушиб қолган инсон қалбида) шак-шубҳа кучли ишонч ўрнини эгаллаб олади. Ботилни ҳақ деб кўра бошлайди, ҳақни эса ботил ўрнида кўра бошлайди. Маъруфни мункар, мункарни маъруф санай бошлайди”.

Закариё ибн Муҳаммад Ансорийнинг “Ад-дурарус сайния” китобидан...!

👉 @xayitbeks


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШАМСТАБРИЗИЙ

👉 @xayitbeks


ЗИНОГА ЯҚИНЛАШМА!..

Зино – оиладаги баракани кетказиб, фаришталар ўрнига ёвуз инс-жинсларни олиб киради. Хонадон у туфайли, файзсиз, кўрксиз, нотинч бир маконга айланади.
Зеҳн ва кўнгилга шаҳвоний хаёллар келишини тўхтатиб, раҳмоний хаёлларга жой бериш зарур.
Зинони қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Тана зиноси – бутун танани нопок қилади ва бутун қалбга қора доғ бўлиб ёпишади.
2. Кўз зиноси – у кўздан бошлаб, жон йўлига кириб, имон бекатигача етиб боради.
3. Қулоқ зиноси – қулоқнинг ҳаё пардасини йир тади.
Кўз зиноси тавбасида собит турувчи инсон, барча ҳолатда Аллоҳ учун муроқаба этиб, Ундан ҳаё қилувчи, ёлғизликда ва жамоатда ҳаромдан тийилувчи, қалб ва жасад кўзини ҳаром нарсалардан беркитувчи бўлади.
mehrob_uz...!

👉 @xayitbeks


Агар бир одамга эҳсон ёки садақа бериб мен унга яхшилик қилдим деб ўйласангиз адашасиз. Аслида садақангизни олиб у сизга яхшилик қилган бўлади. Чунки сиз унга Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотичалик қадрга эга бўлмаган дунёнинг нарсасини беряпсиз. У эса сизга охират савобини, Аллоҳнинг розилигини бермоқда. Энди бир ўйлаб кўринг қайси бири қадрлироқ.

©ИкромУлуғбоев...!

👉 @xayitbeks

Показано 20 последних публикаций.

104

подписчиков
Статистика канала