Svoyakazavr sarguzashtlari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Hayotimning bir daqiqasini ham qoldirmasdan film ishlashlariga qarshi emasman, faqat o'sha film namoyishi vaqtida men kino zaldan chiqib turaman.


​☝️ОТАЛАРНИ АСРАНГ!✨

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди.
Буни билган ўғил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ОТА кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида  қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.

Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар.  Ўғил эса сабр билан ОТАсига таомини едиришни бошлади.

Ниҳоят таом тугади, ўғил ОТАсини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса ОТАсини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки ОТАсини хурсанд қилган эди у.

Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.

Яна назарлар улар тарафга бурилди.

Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим амаки – деб жавоб берди

Амаки:
— Болам  сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!

Шошиб қолган йигит:
— Нима қолдирибман амаки?!

— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ОТА учун умид қолдириб кетаяпсан!

Бир муддат  ошхонани  сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди.

Бу кишилар унутишган эди бир пайлар ОТАларидан нажот топганларини:
— ОТА менга шуни олиб беринг...
— ОТА мен шуни хоҳлайман...
— ОТА мен фалон жойда ўқимоқчиман..
— ОТА пулим тугади...
— ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз.
— ОТА...

Аммо бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир ОТА!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг ОТАЖОН!

☝️ОТАНГИЗ ҒАНИМАТ. УЛАРНИ АСРАБ-АВАЙЛАНГ!


ОТА

Ота, бу хаётнинг синовларига,
Бардошим етмади кучим етмади,
Бахтга қўлларимни узатсам ота,
Бахт менинг қўлларим сира тутмади

Бу дунё ишларин унутиб бироз,
Ота ёнинггизда бугун қолайин,
Майлими бирбора эркалик қилиб,
Ота, бирозгина йиғлаб олайин

Фақат койимангда , фақат уришманг
Бу кўнглимни бугун эркин қуяман,
Кучлилар йиғламас демангда ота
Ғуруримни шу кун четга сураман

Сохта дўстларимдан ёлғонлар қолди,
Кўнглим тилиб кетди берган озори,
Узоқлашиб борар хаммаси мендан
Хувиллаб боряпди кўнгил бозори

Фақат, йиғлаганим онам билмасин,
Билмасин бунчалар куйганлигимни,
Юрагим тирнаган ушал армонни
Онам билмасинда суйганлигимни

Ота, бу хаётнинг синовларига,
Бардошим етмади кучим етмади,
Бахтга қўлларимни узатсам ота,
Бахт менинг қўлларим сира тутмади


Assalomu alaykum va rahmatullohu barokotuh

Показано 4 последних публикаций.

2

подписчиков
Статистика канала