#Сўраган_эдингиз📢
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар❓
8-САВОЛ:Мен 2019 йилда Беруний номидаги давлат стипендияси совриндори бўлганман. 2021 йил Самарқанд ветеринария медицинаси институтини битирдим. Мен Ўзбекистон Миллий университетига магистратурага кирмоқчиман. Бунда Беруний давлат стипендияси совриндори бўлганлигим учун менга имтиёз қўлланиладими?✅
ЖАВОБ:Номли давлат стипендиялари совриндори бўлган талабалар бакалавриатни битирган йили ўқиган таълим йўналишига мос ва турдош бўлган магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.
Шунга кўра, исталган олий таълим муассасасининг Сиз тамомлаган бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош бўлган магистратура мутахассислигига имтиёз асосида ўқишга киришингиз мумкин.
❓
9-САВОЛ:Ногиронлиги бўлган талаба ёзги сессиядан 3 та фанни ўзлаштира олмаса курсдан курсга қолдирилиши мумкинми?✅
ЖАВОБ:Рейтинг баҳолаш тизими асосида таҳсил олаётган талаба семестр якунига кўра академик қарздор бўлса ва белгиланган муддатларда қарздорликни топшира олмаса курсдан-курсга қолдирилади. Ушбу ҳолатларда ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёз кўзда тутилмаган.
❓
10-САВОЛ:Хориждаги олий таълим муассасаси магистратурасига ўқишга кирсам ва 1-курсдан кейин ўқишимни Ўзбекистондаги олий таълим муассасаси магистратурасига кўчира оламанми?✅
ЖАВОБ:Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратурасида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.
❓
11-САВОЛ:Олдинги ўқув йиллари Бухоро давлат тиббиёт институтига иккинчи мутахассисликка қабул бўлар эди. Биз олий маълумотлимиз, ҳужжат топширмоқчи эдик. Бу йил ҳам иккинчи мутахассисликка қабул бўладими?✅
ЖАВОБ:Иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга олий таълим муассасалари рўйхати Давлат комиссияси томонидан белгиланади. Бунда, кадрларга бўлган талаб-эҳтиёж, олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинади.
Ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кадрларга бўлган талаб-эҳтиёж ўрганилмоқда. Жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институтида иккинчи олий маълумот олиш учун қабул бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
👀
Eduuzни кузатишда давом этинг!
👉
@eduuz